Ал-Мўътазид Биллоҳ Абулфатҳ
Мўътазид биллоҳ, Абулфатҳ Абу Бакр ибн Мустакфи. 753 йили акасининг васиятига биноан унга байъат берилди. У яхши одам эди, камтарин, ахди илмларга муҳаббатли одам эди. Мўътазид 763 (1362-61) йили жумодул аввал ойида оламдан ўтди.
Ал-Восиқ Биллоҳ Иброҳим
Восиқ биллоҳ Иброҳим ибн валиаҳд Мустамсик биллоҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳоким би-амриллоҳ Абулаббос Аҳмад.
Ал-Ҳоким Би-Амриллоҳ Абул Аббос
Ҳоким биамриллоҳ - Абул Аббос Аҳмад Ибн Абу Али ал-Ҳасан ибн Абу Бакр ибн ал-Ҳасан ибн Али ал-Қуббий ибн ал-халифа ал-Мустаршид биллоҳ ибн ал-Мустазҳир биллоҳ.
Ал-Мустаъсим Биллоҳ Абу Аҳмад
Мустаъсим биллоҳ - Абу Аҳмад Абдуллоҳ Мустансир биллоҳ, Ирокдаги халифаларнинг сўнггиси. 609 йилда туғилган. Онаси чўри, исми Ҳожар эди. Унга отаси ўлими олдидан байъат берилди. Ибн Нажжор Муайяд Тусий ва Абу Равҳ Ҳиравий ва бир жамоа кишилар унга ижозат берганлар. (Ҳадис ривоят қилишган бўлса керак). Унинг ўзидан бир гуруҳ уларнинг ичида Нажм Бодироий, Шараф Думётийлар ижозат билан ривоят қилдилар. Думётий унинг учун 40 та ҳадис тузиб берган ва мен уни ўз қўлиёзмасини кўрдим. У олийжаноб, мулойим, ботини бутун ҳамда диёнати соғлом одам эди.
Аз-Зоҳир Би-Амриллоҳ Абу Наср
Зоҳир биамриллоҳ - Абу Наср Муҳаммад ибн Носир ли-диниллоҳ. 571 йилда туғилган. Уни валиаҳц бўшигаотаси байъат олган. Отаси ўлиши олдидан у халифа бўлди. Ёши шунда эллик иккида эди. Шунинг учун унга: нега шошил-япсан, дейишганда, вақт ўтиб қоляпди, дейди.Дедилар: Аллоҳ умрингга баракот берсин! У эса: дўконини намоз-дигардан кейин очган киши нима ҳам ишларди, деди. Абу Шоманинг айтишича: у халққа яхшиликлар қилган, божларни (ноҳақ йиғимларни) бекор қилган, ноҳақ тортиб олинган мол-мулк (мазолим)ларни қайтарган, мол-давлат тарқатган.
Ал-Мустансир Биллоҳ Абу Жаъфар
Мустансир биллоҳ Абу Жаъфар Мансур ибн Зоҳир би-амриллоҳ. 588 йили сафар ойида тугилган. Волидаси турк аёли, жория.
Ан-Носир Ли-Диниллоҳ Аҳмад
Носир ли-диниллоҳ - Аҳмад Абу Аббос ибн Мустази би-амриллоҳ. У 553 йили 10-ражабда туғилган. Онаси - канизак, турк аёли, исми Зумрад. Отасининг ўлими арафасида 575 йили зилқаъданинг бошида унга байъат берилди. Бир жамоа, уларнинг орасида Абул Ҳусайн Абдулҳақ Юсуфий, Абул Ҳасан Али ибн Асокир Батойиҳий ва Шахда каби кишилар унга ижозат бердилар (фотиҳа бердилар). Унинг ўзи ҳам бир жамоага фотиҳа берган эди. Тириклигида ҳам ундан ривоят қилдилар. Улар ҳадиснинг исноди бўлишини истаганлари, учун эмас, балки фахрланиш (мақтаниш) учун шундай қилгандилар ва бунда ўзаро рақобатлашар эдилар.
Ал-Мустази Би-Амриллоҳ Ал-Ҳасан
Ал-Мустази би-амриллоҳ - ал-Ҳасан Абу Муҳаммад ибн Мустанжид биллоҳ. 535 санада туғилган. Онаси канизак, арман аёли. Исми Ғадда. Отаси ўлган куни унга байъат берилди.
Ал-Мустанжид Биллоҳ Абул Музаффар
Ал-Мустанжид биллоҳ: Абулмузаффар Юсуф ибн Муқтафи. 518-санада туғилган. Унинг онаси канизак гуржи аёл бўлиб, исми Товус.
Ал-Муқтафи Ли-Амриллоҳ Абу Абдуллоҳ
Ал-Муқтафи ли-амриллоҳ, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мустазҳир биллоҳ. 489 йил 22-рабиул аввалда туғилган. Онаси - ҳабаш аёли. Жияни истеъфога чиқарилиши олдидан байъат берилди. Ёши 40 да эди. Муқтафи деб лақаб олганининг сабаби бор, у халифа бўлишидан олти кун аввал Расулуллоҳни тушида кўради. Шунда ул зот, яқинда бу иш сенга ўтади, сен Аллоҳнинг амри бўйича иш олиб бор, дейдилар. Шу билан у Муқтафи (изидан борувчи) лақабини олади.