close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
30.09.2020 15:09

БАА ўтган ҳафта, Исроил билан битим имзоланганига қарамай, акциялар билан операциялар давомида 20,5 млрд дирхам (5,6 млрд доллар) атрофида зиён кўрди. Асосий акциялар инвесторлар томонидан амалга ошириладиган сотиш  бўйича операциялар салбий таъсири остида пасайди, Дубай фонд бозори умумий индекси эса 2,12% пасайди.

25.09.2020 20:58

АҚШ воситачилигида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Баҳрайн билан Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувларга киритилган баёнот ал-Ақса мажмуасининг бўлинишига олиб келиши мумкин, чунки у статус-квони (мавжуд ҳолатни) бузади, дейди таҳлилчилар. Бу ҳақида ал-Жазиранинг янги материалида айтилади.

22.09.2020 09:43

Фақат июнь ойининг ўзида Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида фаластинликларнинг 63 та уйи бузиб ташланди. Янги турдаги коронавирус пандемияси шароитларида Исроил Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги босиб олинган ерларда фаластинликларнинг уйларини бузишни давом эттирмоқда. Бу ҳақида Исроилнинг B'Tselem ташкилоти маърузасида айтилади.

11.09.2020 07:32

Исроил билан муносабатлар нормаллашаётган бир шароитларда БАА исроиллик ҳамкорлари билан Яманнинг босиб олинган Сокотра оролида разкедка базаси ташкил қилишни режалаштирган, хабар қилади Туркиянинг Daily Sabah газетаси.

06.09.2020 01:47

Kan 11 News нашрида исроиллик юқори мансабдаг амалдорга таянган ҳолда чоршанба куни эълон қилинган хабарга кўра, Бахрайн Исроил билан муносабатлар «тез орада» нормаллашуви ҳақида эълон қилиш ниятида.

20.06.2020 05:03

2016 йил 29 декабрда АҚШ президенти Трампнинг маслаҳатчиси Майкл Флинн ва Россиянинг элчиси Сергей Кисляков ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатига кўра: Россия ветоси БМТ кенгаши Фаластин давлатини ташкил қилиш фойдасига резолюция қабул қилишини блокировка қилган.

18.06.2020 01:45

Ливия шарқидаги халқаро эмбаргони четлаб ўтиб, қурол етказиб беришнинг бир қисми Исроил ҳудуди орқали амалга оширилди. БАА, Халифа Хафтарнинг асосий иттифоқчиси бўлиб, Исроил ҳудудидан Ливиянинг шарқидан ноқонуний қуролли гуруҳларга ёрдам бериш учун фойдаланган.

10.06.2020 16:21

Бундан қарийб 70 йил олдин сионистлар томонидан ўлдирилган юзлаб фаластинликларнинг қолдиқлари ётган эски мусулмон қабристони ҳудудида қурилиш ишлари бошланганидан кейин Яффа шаҳрида (1948 йилдаги Фаластин ҳудуди) оммавий норозиликлар бошланди, хабар қилади маҳаллий ОАВ.

07.06.2020 19:14

Германия ташқи ишлар вазири Бош вазир Нетаньяху, мудофаа вазири Бени Ганц ва исроиллик ҳамкасби Габи Ашкенази билан учрашади. Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас Бош вазир Бенямин Нетаньяхуни Урдун дарёсининг Ғарбий Соҳилини босиб олиш режалари ҳақида огоҳлантириш учун Исроилга сафар қилади, деб хабар беради 13-канал.

01.06.2020 12:59

Унинг ёнидан қурол топилмади. Исроил полицияси ходимлари Қуддусда фаластинлик руҳий касални отиб ўлдирди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, воқеа ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Eсбат назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган, у ерда Исломнинг зиёратгоҳларидан бири - Ал-Ақса масжиди жойлашган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase