close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин Америкага Фаластин давлатини эълон қилишга ҳалақит берган

2016 йил 29 декабрда АҚШ президенти Трампнинг маслаҳатчиси Майкл Флинн ва Россиянинг элчиси Сергей Кисляков ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатига кўра: Россия ветоси БМТ кенгаши Фаластин давлатини ташкил қилиш фойдасига резолюция қабул қилишини блокировка қилган.

Ушбу суҳбат ёзувидан махфийлик белгиси яқинда олиб ташланди. «Сизга ва сиз орқали сайланган президентга маълум қиламизки, биз Яқин Шарқда янги тартибга солиш тамойилларини  қўллаб-қувватлаш ниятида эмасмиз. Биз аввалроқ америкалик ҳамкасбларимизга айтганимиздек, на Квартетда, на Хавфсизлик кенгашида уларни қўллаб-қувватламаймиз» -дея Кисляковнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Jerusalem Post.
Флинн ҳамсуҳбатига миннатдорчилик билдирди. Бунга жавобан элчининг айтишича, Россия ўзига ҳисобот беради: янги маъмуриятда ёндашув умуман бошқача бўлиши мумкин. «Бизнинг Яқин Шарқ буйича мутахассисларимиз  Трампнинг маслаҳатчилари билан муҳокама қилишни истарди» - деди у. Янги сайланган президент маслаҳатчиси айтишича, АҚШ таклифи ҳеч қандай амалий фойда келтирмайди, янги маъмурият эса томонларнинг барчаси учун фойдали бўлган режа тайёрлайди. «Амалиётга тадбиқ этиб бўлмайдиган қадамлар қўймаслик керак» - деди Кисляков.
Эслатиб ўтамиз, 15 июнда «Исраэль а-Йом» газетаси Ариэл Кааннинг материалларини чоп этди. Унда хабар қилинишича, Исроил ҳукумати раҳбари Бинямин Нетаняҳу омма учун мўлжалланмаган суҳбат давомида 2016 йил унинг илтимоси билан Россия президенти Владимир Путин Фаластин давлати ташкил қилиниши олдини олганлигини маълум қилди. Нашрнинг эслатишича 2016 йил декабрида БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2334-сонли резолюция қабул қилди, унга кўра Исроилни босиб олинган Фаластин ҳудудларида, жумладан, Шарқий Қуддусда Гило, Писгет Зеэв, Тальпиот, Рамот, ар-Хома ҳудудларида аҳоли пунктлари ташкил қилиш фаолияти ноқонуний деб эълон қилинди.
Сенегал, Янги Зеландия, Малайзия, Венесуела резолюция ташаббуси билан чиқди. Бироқ Исроилнинг юқори мансабдор вакиллари баёнот берганидек, унинг ортида Америка президенти Барак Обама турарди.
АҚШ вето ҳуқуқини қўллашдан воз кечди ва резолюция қабул қилинди. Газетанинг маълум қилишича, АҚШ маъмурияти бу билан тўхталишга ҳаракат қилмаган.
Грант инаугурациясидан бир неча ҳафта олдин Обама БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси ташаббуси билан қонунни кучга киритишга ҳаракат қилган.
Унда 1948-йил чегараларида Фаластин давлатини қўллаб-қувватлаш кўрсатилган.
Эслатиб ўтамизки, хавфсизлик кенгаши резолюцияси мажбурий характерга эга. Нетаньяху мурожаат қилган ҳамсуҳбатига тушунтириш беришича, бу минтақавий барқарорлик ва Исроил хавфсизлигига жиддий зарба беради.
Исроил бош вазири Россия президентини ишонтира олди ва Путин агарда резолюция овоз беришга қўйиладиган бўлса, Россия вето ҳуқуқидан фойдаланишини маълум қилди:
Бу ҳақда Америка президентига хабар қилинганда у режасидан воз кечди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Заҳарова Исроил нашрига раддия билан чиқди. «Афсуски, нотўғри ва ишончсиз маълумотлар ташлаш бугунги кунга хос жиҳатга айланиб улгурди. Бундай дезинформация обекти расмий шахслар бўлган ҳолатлар катта хавотир уйғотади, чунки уларнинг баёнотларига ҳамма эътибор қаратади ва улар ташқи ва ички сиёсатини белгилаб беради», - деди у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase