close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
19.05.2020 22:14

ФАТХ ҳаракатининг марказий қўмитаси Фаластин маъмурияти аҳолисини Бенямин Нетаняху бошчилигидаги Исроил ҳукуматининг Яҳудия ва Самарияда ҳудудларни аннексия қилиш режаларини амалга ошириш ҳаракатларига қарши туриш учун сафарбар этишга чақирди.

16.05.2020 23:53

Урдун қироли Абдуллоҳ II жума куни агарда Исроил Урдун дарёсининг Ғарбий соҳили босиб оладиган бўлса, бу Урдун билан кенг кўламли низога олиб келиши ҳақида огоҳлантиради. «Агар Исроил ҳақиқатда июлда Урдун водийсини босиб оладиган бўлса, бу Урдун Ҳошимийлар Қироллиги билан жиддий низога олиб келади», - деди қирол Абдуллоҳ II в Der Spiegel немис нашрига берган интервьюда.

16.05.2020 23:42

Фаластиннинг чиқиш куни («Накба») Фаластин халқи учун бир қатор офатлар бошланишини белгилаб берди. Фаластин, шунингдек, Фаластинларнинг чиқиш куни деб номланган Накбанинг (Буюк ҳалокат куни) 72 йиллигини нишонламоқда. Накба куни Фаластин араблари томонидан 15 майда, 1948 йилда тарихий Фаластин ерларида Исроил мустақилликни эълон қилган кундан бошлаб нишонланади. Бу кун ўнлаб йиллар давом этган фаластинликлар учун бир қатор офатлар бошланди.

04.05.2020 14:44

Саудия Арабистонининг биринчи эпизоддаги монолог иброний тилида сўзланган янги "Умм Ҳорун" ("Ҳоруннинг онаси") сериалининг премьераси араб дунёсида қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Кириш монологидаги яҳудий аёл бу сўзларни айтади: "Биз, Форс кўрфази мамлакатларида туғилган, Форс кўрфази яҳудийларимиз".

19.04.2020 04:52

Исроилда коронавирус билан касалангани тасдиқланган беморлар сони кун давомида 150 дан ошди ва шанба куни кечқурун 13265 ни ташкил қилди, бир кунда олти киши вафот этди, умумий ўлим сони 164 га этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

18.04.2020 01:00

Америка разведкаси ўтган йилнинг ноябрида мамлакат раҳбариятига Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус тарқалгани ҳақида хабар қилганди, деб ёзади The Times of Israel. Нашр маълумотларига кўра, президент Доналд Трамп маъмурияти бу маълумотга қизиқмади, лекин бунда Вашингтон ушбу хабарни НАТО бўйича иттифоқчиларига, жумладан, Исроилга етказди.

06.04.2020 22:48

Дунё локдаунда қотиб қолган ва пандемия шароитларида жон сақлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда айрим мамлакатлар триллион долларда кўрган зиёнларини ҳисоблаб чиқиб, умумжаҳон коллапсида айбдорларни қидиришни бошлади. Ушбу воқеада биринчи бўлиб ўзини кўрсатган америкалик адвокат Ларри Клейман 2020 йил 17 март куни Хитой Халқ Республикасига қарши 20 трлн. доллар миқдорида даъво қўзғаган, деб хабар беради enovosty.com/news.

05.04.2020 14:13

«Ал-монитор» халқаро интернет портали исроиллик вазир, ултра-ортодоксал яҳудий Яков Лицманнинг сўзларидан иқтибос келтирди. "Биз ибодат қиламиз ва умид қиламизки, Масиҳ Пасха вақтига келади, ва ишончим комилки, Худо бизни Мисрда қутқарганидек, Масиҳ ҳам бизни қутқаради", - деди у 22 март куни.

05.04.2020 12:59

Исроилда COVID-19 ташхиси тасдиқланган одамлар сони бир суткада 550 кишига ошди ва 7859 кишига етди, 42 киши вафот этди, деб хабар қилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Исроил вазирлиги берган маълумотларга кўра, шанба куни соат 9.30 га бўлган ҳолатда коронавирус юқтириб олганлр сони 7589 кишига, вафот этганлар сони 42 кишига етди (шундан 6 киши – охирги суткада), 427 киши соғайиб кетди.

03.04.2020 22:07

Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицманда коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланди. Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот вазирлигининг хабар қилишича, вазир ва унинг турмуш ўртоғида коронавирусга топширилган тестлар ижобий натижа берди – энди уларнинг иккаласи карантинга йўл олади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase