close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилда полиция руҳий касал бўлган фаластинликни отиб ўлдирди

Унинг ёнидан қурол топилмади. Исроил полицияси ходимлари Қуддусда фаластинлик руҳий касални отиб ўлдирди. Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, воқеа ишғол қилинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Eсбат назорат-ўтказиш пунктида содир бўлган, у ерда Исломнинг зиёратгоҳларидан бири - Ал-Ақса масжиди жойлашган.

32 ёшли Ияд Хайри Халлак полициячилар тўхташни талаб қилганига эътибор қаратмаганидан сўнг ўт очилган. Унинг ёнида ҳеч қандай қурол топилмади.
Исроил полициясининг билдиришича, Халлак ёнида "тўппончага ўхшаш шубҳали нарса бўлган" ва у тўхташ талабига жавобан югуришни бошлаган.
Бирлашган Араб Рўйхати фракциясидан Кнессет депутати Офер Кассиф Халлакнинг ўлимини текширишни талаб қилиб, воқеани Исроил ҳукумати томонидан провокация деб атади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase