Палинфо хабарига кўра, қабристонда қазиш ишлари пайтида ишчилар юзлаб эркаклар, аёллар ва болаларнинг қолдиқлари бўлган бир неча оммавий қабрларга дуч келган.
Араб жамоатчилиги қабристонни тинч қўйишни талаб қилишига қарамасдан, исроилликлар қабрларни кўчиришни ўз ичига олган қурилиш лойиҳаси доирасида у ерда муҳандислик ишларини олиб боришни бошладилар.
Юзлаб намойишчилар шаҳарнинг марказий кўчаларига Фаластин байроқлари билан чиқишди ва қабрларни таҳқирлашни тўхтатиш талаби билан чиқишди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва вакуумли гранаталар билан ўз-ўзидан юзага келган митингни тарқатиб юборишга уринган.
Исроилликлар мусулмонлар қабристонини вайрон қила бошладилар ва кўплаб норозилик намойишларига сабабчи бўлдилар
Бундан қарийб 70 йил олдин сионистлар томонидан ўлдирилган юзлаб фаластинликларнинг қолдиқлари ётган эски мусулмон қабристони ҳудудида қурилиш ишлари бошланганидан кейин Яффа шаҳрида (1948 йилдаги Фаластин ҳудуди) оммавий норозиликлар бошланди, хабар қилади маҳаллий ОАВ.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши