Бозор индикаторларига мувофиқ, кўчмас мулк сектори 3,93%, инвестицион сектор - 3,59%, банк сектори - 1,81%, хизматлар сектори - 1,47% ва истеъмол товарлар алмашиниш - 1,37%га қисқарди.
Абу-Даби (ADX) фонд биржаси умумий индекси ҳам 1% қисқарди, кўчмас мулк секторида 3,28%, энергетика секторида - 3,25%, банк секторида - 0,66%, телекоммуникация секторида эса - 0,48% пасайиш қайд этилди.
Эслатиб ўтамизки, 13 августда АҚШ президенти Дональд Трамп БАА ва Исроил ўртасида Вашингтон воситачилигида тинчлик битим ҳақида эълон қилганди.
Битим натижасида БАА ва Исроил катор тижорат битимлари имзолади ва бу ҳақида яқин келажакда маълум қилинади. Амирликлар, шунингдек, бу исроиллик сайёҳалар учун эшикларни очишидан умид қилмоқда.
Исроил билан битимга қарамай, БАА акциялари пасаймоқда
БАА ўтган ҳафта, Исроил билан битим имзоланганига қарамай, акциялар билан операциялар давомида 20,5 млрд дирхам (5,6 млрд доллар) атрофида зиён кўрди. Асосий акциялар инвесторлар томонидан амалга ошириладиган сотиш бўйича операциялар салбий таъсири остида пасайди, Дубай фонд бозори умумий индекси эса 2,12% пасайди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси