close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қиличдорўғлининг алавий эканини тан олиши сайловда унга фойдами ёки зарар?

Туркияда президент ва парламент сайловлари яқинлашар экан, айрим кузатувчиларга кoра диний омил муҳим рол ўйнаши мумкин.

Туркияда президент ва парламент сайловлари яқинлашар экан, айрим кузатувчиларга кoра диний омил муҳим рол ўйнаши мумкин.
Республикачилар халқ партиясининг раиси ва бирлашган мухолифатдан президентликка ягона номзод Камол Қиличдорўғли яқинда сайловчилар билан учрашув пайтида алавий диний оқимига мансуб эканини тан олди.
“Алавийлар исломни суннийларга қараганда ўзгача талқин қилади, маросимлари фарқ қилади, фалсафаси ўзгача. Динга қаттиқ берилган суннийлар уларни бидъатчи деб билади”, - дейди дин ва давлат ўртасидаги алоқалар бўйича мутахассис Истар Гўзойдин.
Алавийлар ибодатни масжидда эмас, “жомеви” деб аталувчи даргоҳларда рақслар орқали қилади, аёллари эркаклар билан бир жойда намоз ўқиши мумкин, алавий аёлларда бошни ёпиш шарт эмас.
Бу оқим вакиллари тарихи давомида зўравонликларга учраб келган.
1993-йилда Туркиянинг Сиваш шаҳрида алавийлар ҳужумга учраб, маданий фестивали ўтаётган меҳмонхонага ўт қўйилиши натижасида 37 одам ўлган.
Алавийлар бугун ҳам ўзларини хавфсиз ҳис қилмайди. Селами Саритош Истанбулдаги “жемеви”нинг раҳбари бўлиб, ўтган йили диндорлар томонидан ҳужумга учради.
“Қиличдорўғли алавий эканини тан олган видео жамиятимизга катта енгиллик келтирди. Одамлар алавий экани ҳақида очиқ гапира оладиган вақтлар келди. Фарзандларимизнинг бу мамлакатда хавфсизликда ва тенгликда яшашини истаймиз”, - дейди Саритош.
Бироқ Қиличдорўғли ижтимоий саҳифаларда танқидга учрамоқда, унга қарши дўқ-пўписалар бўляпти, уни мамлакатни бўлиб қўяётганликда айблашяпти.
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Қиличдорўғлининг алавийлигини кўп танқид қилади.
Сайловчиларнинг баъзилари Қиличдорўғлининг диний қарашларини шу пайтгача электорал ногиронлик деб кўрган эди. Аммо диний, дунёвий ва миллатчи партиялар бирлашиб уни ягона номзод деб танлаганидан сўнг турк жамиятида муносабат ўзгармоқда, дейди айрим кузатувчилар.
“Бир пайтлар бу омил жуда муҳим эди. Балки 10 йилча олдин. Аммо ҳозир исломийлар, миллатчилар, дунёвий қараш тарафдорлари ва алавийлар “Миллат иттифоқи” блокига бирлашганидан сўнг ушбу омил аҳамиятини йўқотди”, - дейди сиёсатшунос Усмон Серт.
“Youtube”да Қиличдорўғлининг алавийлигини тан олган видеоси 100 миллиондан ортиқ маротаба томоша қилинди.
“Алавий жамиятига қарши шу пайтгача кузатилган дискриминатсияни ҳисобга олганда бу жуда ҳам жасоратли ва муҳим қадамдир”, - дейди Гўзойдин.
Диний қарашларини ошкор этиш Қиличдорўғлига сайловда фойда келтирадими ёки зарар, ҳозирча маълум эмас. Сайлов натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, айрим кузатувчилар бу Туркияда алавийларга нисбатан муносабат ва муомалада ижобийликка етаклашини таъкидлайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase