close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

У нималар қилиб қўйганлигини ўзи ҳам билмайди!

Қуръонни ёқиб юборган шахс тез орада хор бўлишига асло шубҳам йўқ. Аллоҳ таоло Қуръонда айтадики: «Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар хор бўлганлардандир» (Мужодала, 20).
Бу нажас Қуръон саҳифаларига ўт қўйиб, нимага эришди? Улар бу билан Исломни камситган деб ўйлайдиларми?

Йўқ, уларнинг ўзлари ва уларга ўхшаганлар хўрланади!
Швеция ҳаддан ташқари ахлоқсизлик ва тўлиқ куфрини намойиш этди... Афтидан, улар 2021 йилда карикатурачи билан нима бўлганини унутишган кўринади.
Эслатиб ўтаман, Муҳаммад Пайғамбарнинг ﷺ жанжалли карикатураси муаллифи, швед Ларс Вилкс йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди. Рассом машинаси юк машинаси билан тўқнашгандан кейин тириклайин ёниб кетди. У билан бирга уни қўриқлаган иккита полициячи ҳам бор эди, учаласи ҳам тириклайин ёниб кетди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда айтади: «Қаерда бўлсангиз ҳам, ҳаттоки мустаҳкам қалъаларда бўлсангиз ҳам ўлим сизни топадир» (Ниса, 78).
Бу шуни англатадики, бутун дунё армияси сизни ҳимоя қилса ҳам, сиз минорада ёки бункерда бўлсангиз ҳам, ўлим албатта келади!
Швеция расмийлари Қуръонни ёқиш сўз эркинлиги эканлигини айтди. Бу Ғарб либерал қадриятлари икки томонлама нима эканлигини аниқ кўрсатиб турибди. ЛГБТ вакилларини ҳақорат қилиш, арманларнинг "геноциди"ни инкор этиш, исломий нутқни қўллаб-қувватлаш, эмлашга қарши намойишлар, антисемитизм, феминистик кун тартибига рози бўлмаслик – буларнинг барчаси сизни бундай мамлакатларда жиноий жавобгарликка олиб келиши муқаррар.
Лекин Аллоҳнинг динини ҳақорат қилиш "фикр эркинлиги" ҳисобланади. Бу мамлакатлардаги насронийлар ҳам худди шундай ноқулай аҳволда, аммо ўз эътиқодларини ҳақоратдан ҳимоя қилиш ўрнига, улар оммавий равишда ушбу камалак "Салиб юриши" га қўшилишни афзал кўришади.
Бундай ҳуқуқий иккиюзламачиликнинг сабаблари аниқ – мусулмонларга қарши очиқ уруш кетмоқда. Нафақат мусулмон ҳудудларини бомбардимон қилиш, балки сўз эркинлигининг хаёлий қадриятлари билан ўхшаш "тинчитиш" билан ҳам.
Бироқ, ғарблик ҳамкасблар "тинчликпарварлар" ва "террорчилар" ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақидаги ёлғонларга қанчалик тўйинтирмасин, уруш доим ўзаро эканлигини унутмасликлари керак. Бағдод ва Кобул кўчалари Стокгольм ва Париж кўчаларидан фарқ қилмайди.
Швеция ва бошқа Ғарб давлатларининг бундай иғвогар ҳаракатларини тўхтата олмаслиги эса, ё маҳаллий сиёсатчиларнинг инфантилизмидан ёки қасддан зўравонликка ундашидан дарак беради.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase