Ҳаавистонинг изоҳлари Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Анқара Финляндиянинг НАТОга аъзолигини тасдиқлаши мумкин, аммо давом етаётган кескинлик туфайли Швециянинг аъзолигини тасдиқламаслигини айтганидан сўнг янгради.
YLE TV1 телеканалида сўзлаган Ҳаависто Швециянинг НАТО аъзолигига қарши бўлган учинчи томонлар ёки Россия бу жанжалларнинг барчасини келтириб чиқаришга ҳаракат қилмоқдаларми, деган саволга жавоб берди.
Ҳаависто Палуданнинг Россия билан алоқаларини тасдиқловчи далилларнинг тафсилотларини айтмади.
Шу билан бирга, Швеция Бош вазири Улф Кристерссон хорижлик ўйинчилар ўз мамлакатининг НАТОга аъзо бўлишига тўсқинлик қилишаётганини айтди. Вазиятни муҳокама қилиш учун парламентда вакиллик қилган партиялар раҳбарларини чақирди.
Улф Кристерссоннинг айтишича, хорижий давлатлар Швециянинг НАТОга киришига халақит бермоқда, бироқ у бунга айнан ким алоқадорлигини айтмаган.
Шу билан бирга, у Стокгольмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръонни ёқиш акцияси ташкилотчилари "фойдали аҳмоқлар" ва Скандинавия давлатининг альянсга қўшилишига қарши бўлганларнинг шериклари сифатида ҳаракат қилганини таъкидлади.
Кристерссоннинг айтишича, унинг мамлакати Туркия билан НАТО масаласида мулоқотни давом эттиришни хоҳлайди, бироқ Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли аввалроқ музокараларни қайта бошлаш маъносиз эканини маълум қилди.
Бундан ташқари, Венгрия Швецияни Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси олдида бир провокаторга Қуръони Каримни ёқишга рухсат бергани учун "аҳмоқлик" деб танқид қилиб, Стокгольм Анқара уларнинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлашини истаса, бошқача йўл тутиши кераклигини таъкидлади.
Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг айтишича, "сўз эркинлиги" ҳимояси доирасида провокацияга йўл қўйиш "аҳмоқлик" билан баробардир.
Сешанба куни Сийярто Будапештда туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғли билан биргаликда матбуот анжуманида иштирок этди.
"Муқаддас китобни ёқиш сўз эркинлигининг бир қисмидир, дейиш аҳмоқликдир", деди Сийярто ва агар улар Анқаранинг ёрдамини олишни истасалар, "балки улар (Швеция) бошқача ҳаракат қилишлари керак", деди.
Ўзимизча қуйидагиларни қўшамиз. Биз Эрдўғон даврида Туркияни бир вақтнинг ўзида икки ўриндиқда ўтиришга уриниши билан Европа хавфсизлигига путур етказаётгани учун танқид қилдик, аммо бу ҳолатда Анқара мутлақо ҳақ. Туркия шведларга иттифоқ излаб келмади, балки шведлар Туркия билан иттифоқ тузишни сўрамоқда, шунинг учун шведлар иттифоқчиларнинг талабларига мослашиши керак. Ва ҳозир Стокгольмнинг куфр ҳаракатларни тақиқлай олмаслиги Европа хавфсизлигига путур етказади ва Кремлнинг қўлига ўйнайди.
Бир нечта фойдали аҳмоқлар Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболларини ўзлари хоҳлаганча айлантирадилар ва расмийлар шунчаки елкаларини қисиб қўйишади. Стокгольм учун рус психопатик империализми қаршисида унинг хавфсизлиги тўғридан-тўғри мамлакатдаги мусулмонлар ва мусулмон давлатлар билан яхши муносабатларга боғлиқлигини тушуниш вақти келди, айниқса улар НАТО аъзоси бўлса.
Агар Финляндия ва бошқа давлатлар демократик ва либерал давлатлар бўлишдан тўхтамаган ҳолда исломофоб инжиқларни назорат қила олсалар, Усмонийларнинг анъанавий иттифоқчиси бўлган Швеция ҳам шундай қила олади. Акс ҳолда, фақат ўзидан ўпкалаш қолади.
Финляндия Қуръони каримни ёқишда руслар изини текширмоқда
Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто ўта ўнг қанот вакили Расмус Палуданнинг Россия билан алоқалари ўрганаётилагани ва бу алоқаларни тасдиқловчи муҳим далилларни аллақачон топганликларини айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар