close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон оламини ларзага келтирган Стокголмдаги Қуръонни ёқиш ҳодисаси ортида Россия турган бўлиши мумкин

Швеция пойтахтида юз берган ҳодиса мусулмон оламини жунбушга келтириб, Шимолий Европа давлатларининг НАТОга аъзолик йўлидаги ҳаракатларига путур етказди – Россия кўзлаган режа ҳам шу эди, дейди таҳлилчилар.

Швеция пойтахтида юз берган ҳодиса мусулмон оламини жунбушга келтириб, Шимолий Европа давлатларининг НАТОга аъзолик йўлидаги ҳаракатларига путур етказди – Россия кўзлаган режа ҳам шу эди, дейди таҳлилчилар.
22 январ куни Стокголмдаги Туркия элчихонаси яқинида ўтган намойишда Ўрта ва Яқин шарқ мусулмонлари Қуръоннинг ёқилишига ғазабнок муносабат билдириб, Швеция ва Ғарбни Исломни обрўсизлантиришга уриниш ва диндорларга нисбатан ҳурматсизликда айбладилар.
Аммо ҳақиқий айбдор Россия бўлиши мумкин, дейди таҳлилчилар.

Нима учун?

Аксари мусулмонлар бўлган Туркиядаги негатив муносабат Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатига путур етказди, айниқса бу – уруш олиб бораётган бир пайтда блокнинг кенгайишини тўхтатмоқчи бўлган Кремл учун айни муддао бўлди.
Кремл Украинадаги асоссиз ва давомли урушда қўлловга эришишга ва минтақада ўз таъсирини кучайтиришга интилаётган бир пайтда, Ўрта ва Яқин шарқ давлатларида аксилғарб кайфиятининг кучайиши Россиянинг кун тартибига мос келувчи навбатдаги ҳодиса бўлган.
Хўш, нима юз берди?
Vice ва бошқа нашрларга кўра, Россиянинг RT ва Кремл ташвиқотини ёйинловчи бошқа оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб борган Чан Фрик Стокголмдаги намойишларни молиявий қўллаб-қувватлаган.
Тадбирда Қуръонга ўт қўйган даниялик ултра-ўнг фаол Расмус Палудан швед журналисти Фрик Исломнинг муқаддас китобини ёқишни таклиф қилганини айтди.
Швеция бош вазири Улф Кристерссон тезда баёнот бериб, Қуръоннинг ёқилишини «ўта ҳурматсизлик» дея қоралади, Швеция полицияси эса чоршанба (8 феврал) куни Қуръонни ёқиш билан боғлиқ навбатдаги намойишга рухсат берилганини рад этди.
«Кимдир Россия билан ишлаётганини аниқлаш қийин бўлиши мумкин, чунки улар ё трол, ёки Россиянинг ўзи тролни йўналтирмоқда», деб айтган НАТО хавфсизлик хизмати вакили Vice нашрига.
«Эҳтимол, Фрик Қуръонни ёқишни яхши кўрадиган ултра-ўнг ахмоқдир. Ёки бу Россия разведкасининг иши бўлиши мумкин. Аммо, нима бўлишидан қатъи назар, НАТОга аъзо давлатларни низолашган ҳолда кўриш Россияга қўл келади», деб айтган манба.
«Ҳақиқатнамо инкор Россиянинг дунё бўйлаб кўпгина гибрид ҳаракатларининг тимсоли бўлган», деб ёзади Euractiv нашри.
«Россияда Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига тўсқинлик қилиш учун барча сабаблар бор», дейилади хабарда.
«Қолаверса, у Ғарбга қарши кайфиятнинг кучайишидан манфаатдор».

Провокация ҳаракати

Стокголмдаги воқеадан кейин Туркия, Яман, Ливан, Сурия, Ироқ ва Эрон, шунингдек, аксарияти мусулмон бўлган Индонезияда норозилик намойишлари бўлиб ўтганидан сўнг, Ғарбга қарши кайфият Яқин Шарқ ва ундан ташқарида намоён бўлди.
Сана ва Яманнинг бошқа шаҳарларида намойишчилар Қуръоннинг ёқилишини мусулмонларнинг ҳис-туйғулари ва қадриятларига нисбатан провокация деб қораловчи баннерларни кўтаришди.
Яман ҳукумати воқеани қоралади, ташқи ишлар вазирлиги Қуръон ёқилишини «атайин уюштирилган қабиҳ иш ва мусулмонларнинг ҳис-туйғулари билан ўйнашиш» деб таърифлаган.
У «барчанинг диний ҳиссиётларига қарши ҳужумларни» ва нафрат сўзларини қатъиян рад этишини билдирган ва «бу ҳаракатнинг оқибатлари жамиятда адоват ва айирмачиликни кучайтириши» ҳақида огоҳлантирган.
«Бу ҳамма томондан қораланадиган ҳаракат, Сана ва бошқа давлатлардаги ғазабнок намойишлар одамларнинг нормал реакцияси», деб айтган сиёсий таҳлилчи Файзал Аҳмед Al-Mashareq нашрига.
Россия бунга ҳатто билвосита алоқадор бўлиши мумкин, деб айтган у.
«Швеция пойтахтидаги Туркия элчихонаси ташқарисида намойиш ўтказиш учун рухсатномага тўлов қилган шахс – Чан Фрик Москва ва Россия президенти Владимир Путинга яқиндан алоқадор», деб айтган Аҳмед.
«Фрик мухбир бўлиб ишлаган Россиянинг РТ телеканали билан яқин алоқага эга ва у Россиянинг Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига қаршилик қилиш мақсадига хизмат қилиб келган кўринади», деб қўшимча қилган у Фрик мақсадига эришганини таъкидлаб.
Унинг сўзларига кўра, Фрик фақат намойишга рухсат учун пул тўлаган, аммо ҳеч кимдан Қуръонни ёқишни сўрамаган бўлса ҳам жавобгар, чунки рухсат олиш учун шиорларни кузатиб бориш керак бўлади.
Ислом динининг муқаддас китобини ёқиш «мусулмонларнинг ҳиссиётларига таъсир қиладиган адоватли ҳаракат», деб айтган Аҳмед.
Бу таъсирчанлик ёмон ниятли шахсларга «сиёсий мақсадларни амалга ошириш учун мусулмонларнинг ҳис-туйғулари ва онгини манипуляция қилиш» ва Россиянинг кун тартибига хизмат қилишни осонлаштиради, дейди у.
«Россия мусулмонларни масхара қиляпти».
«Қуръоннинг ёқилишига қаршилик қилиш учун норозиликлар етарли эмас», дейди Al-Mashareq нашрига иқтисодчи Абдул Азиз Табет.
Яқин Шарқдаги баъзи намойишчилар «ижобий таъсир кўрсатадиган иқтисодий қурол сифатида» Швеция маҳсулотларини бойкот қилишга чақиришди.
Аммо бунда Швецияни айблаш нотўғри бўлиши мумкин.
Табетнинг қайд этишича, Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаависто Россия Швециянинг НАТОга киришига тўсқинлик қилиш учун Қуръонни ёқишда иштирок этган бўлиши мумкинлигини айтди.
«Финляндия ташқи ишлар вазирининг баёноти ноўрин эмас, балки Палуданнинг Россия билан алоқаларини исботлаш учун текширилаётган далиллар ва маслаҳатларга асосланган», дейди Табет Қуръонга ўт қўйган даниялик фаолга ишора қилиб.
Россиянинг бу ҳодисага алоқадорлигининг тасдиғи «Россия арзимас сиёсий мақсадлар учун мусулмонларни ва уларнинг муқаддас китобини масхара қилаётганини исботлайди», дейди у.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase