close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръонни ёқиб, ҳақорат қилгани учун Расмус Палудан қамоқ жазосига маҳкум қилинди

 

 

 

Дания ва Швециядаги ультраўнг сиёсатчи, мусулмонларга қарши провокацион ҳаракатлари билан танилган Расмус Палудан тўрт ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда SVT Nyheter телеканали хабар бермоқда.  

Дания ва Швециядаги ультраўнг сиёсатчи, мусулмонларга қарши провокацион ҳаракатлари билан танилган Расмус Палудан тўрт ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда SVT Nyheter телеканали хабар бермоқда.

Мальмё округ суди Палудани 2022 йилдаги оммавий чиқишларида этник гуруҳларга қарши нафрат уйғотиш ва араб ҳамда африкан халқларини ҳақорат қилишда айбдор деб топди.  

Расмус Палудан, Даниянинг ультраўнг партияси Stram Kurs ("Қатъий йўл") етакчиси сифатида, Қуръонни омма олдида ёқиш акциялари билан дунё бўйлаб шов-шувларга сабаб бўлган. Унинг провокацион ҳаракатлари нафақат Швецияда, балки бутун дунёда мусулмон жамоалари ва сиёсатчилар томонидан кескин қораланган.  
Швеция тарихида биринчи марта кимдир мусулмонларнинг диний рамзларига қарши қилинган ҳаракатлар орқали уларни ҳақорат қилгани учун қамоқ жазосига маҳкум қилинди.  
Бу воқеа халқаро миқёсда кенг муҳокамага сабаб бўлди ва динлараро муносабатларни янада кескинлаштирди.

Абу Муслим

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Украина атом бомбасига эга бўлиши мумкин
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase