close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Швециялик террорчи Туркия элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборди

Фаоллар Туркиянинг Стокголмдаги элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборишди, деб хабар берди Stram Kurs ўта ўнг кқанот партияси вакиллари Facebook да. Маҳаллий ҳокимият бу акцияни ўтказишга аввалроқ рухсат берган эди. Швециялик радикал Расмус Палудан шу йўл билан сўз эркинлиги ва демократияни тўлиқ кўрсатишни исташини айтди.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги митингдан кейин Швеция элчисини чақирди. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли " Қуръоннинг ёқилиши бу - нафратнинг намоён қилинишидир" деди. Унинг таъкидлашича, бундай ҳаракатларни сўз эркинлиги деб аташ мумкин эмас.
Қувайт ташқи ишлар вазири Салим Абдуллоҳ ас-Сабаҳ ҳам Швециядаги ҳаракатни қоралади. Унинг фикрича, муқаддас китобни ёқиш "бутун дунё мусулмонларида ғазаб туйғуларини" келтириб чиқариши ва улар учун "хавфли провокация" га айланиши мумкин.
Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар аввалроқ айтганидек, Швеция мудофаа вазири Пол Йонсоннинг 27 январга белгиланган ташрифи бекор қилинади. Вазир учрашувнинг бекор қилинишини Стокголмдаги Туркияга қарши намойишлар ва акциялар билан изоҳлади.
15 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Швеция ва Финляндия 130 га яқин террорчини Анқарага экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. У Туркиянинг Шимолий Европадаги ушбу мамлакатлар НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризаларини ратификация қилишдан бош тортганини шу билан изоҳлади.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги: Швеция террорчиларни оқлаш орқали НАТОга қўшилиш бўйича мажбуриятларини бузди

Швеция НАТОга қўшилиш жараёни бўйича ўз мажбуриятларини Стокголм марказида террористик ташвиқотни намойиш этишга рухсат бериш орқали бузди. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
"Биз бугун Муқаддас Қуръонга ёмон ҳужум қилинганидан кейин дарҳол Стокголм марказида Курдистон ишчи партияси (КИП) террорчи ташкилоти билан боғлиқ гуруҳлар томонидан тарғибот намойишини ўтказишга рухсатни қоралаймиз", дейилади вазирлик сайтида. Вазирлик маълумотларига кўра, бундай ҳаракатлар Швеция томонидан имзоланган террорчилик тарғиботининг олдини олиш бўйича уч томонлама меморандумнинг бузилиши ҳисобланади.
Аввалроқ Швеция НАТОга қўшилиш истагини билдирган ва альянс идорасига ариза топширган эди. Туркия бу қарорларни маъқулламади, чунки Швеция ҳукумати Анқара томонидан тақиқланган ташкилотларни қўллаб-қувватлайди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокараларни давом эттирмоқда ва уни Швециянинг иттифоққа қўшилишига розилик беришга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда, деб хабар беради "Ридус".

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase