«Жаноб Президент! Сўнгги пайтларда мамлакатимизда рўй берган мудҳиш воқеалар муносабати билан биз, юртимиз равнақи ва хавфсизлигини таъминлашни тиловчи инсонлар сифатида сизга бир таклиф билан мурожаат қиламиз.
Қозоғистондаги, хусусан, Алмати шаҳридаги бандитларнинг ҳаракатлари мамлакатни иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар инқирозларга олиб келгани барчамизга маълум. Бу қўзғолонга турли бузғунчи кучлар қўшилди ва, Сиз КХШТнинг навбатдан ташқари сессиясида таъкидлаганингиздек, диний радикаллар пайдо бўлди.
Бизга маълум бўлдики, Қозоғистонга ҳанузгача диний экстремизм ва терроризм таҳдид солмоқда ва келажакда экстремистик ҳаракатлар содир этиш эҳтимолини камайтириш учун ушбу жиноий ҳодисаларнинг асл сабаблари билан олдиндан курашиш зарур. Ҳозирги воқелигимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, биз биринчи навбатда "исломий" радикаллар ҳақида гапирамиз.
Ҳозирда мусулмонларни дерадикализация қилиш вазифаси давлат томонидан “Қозоғистон мусулмонлари диний идораси” (ҚМДИ) диний идорасига юкланган. Аммо радикаллар ухламаяпти. Улар ўз тактикаларини ўзгартирмоқда. Улар мантиқий қарашлар орқасига яшириниб, ҚМДИ тизимига кириб бормоқда ва шу ташкилот номидан иш олиб бормоқда. Радикаллар ўз тарафдорларини сиёсатчилар ва давлат хизматчилари орасида топмоқда.
Бу давлатнинг ҚМДИ билан ўзаро ҳамкорлиги туфайли рўй бермоқда. Давлат муассасалари деворлари ичида ҚМДИ вакиллари ўз маърузаларини ўқишади. Улар диний адабиётни оммалаштиради, шу орқали давлат мафкурасига таъсир кўрсатади. Давлат ҚМДИ билан ҳамкорлик қилади, ўз ваколатларининг бир қисмини ташкилотга беради.
Қозоғистонни дерадикализация қилиш бўйича ишларни диний бирлашмалар эмас, балки давлатнинг ўзи амалга ошириши керак. Радикаллар ҳукумат амалдорлари билан алоқа ўрнатишни ўрганиб олдилар. Бу яхши эмас! Дунёвийлик (секуляризм) тамойили диннинг давлат ишларига аралашмаслигини ва аксинчани талаб қилади. Бизнингча, бу “аралашмаслик” тамойили ҳамма замонлар учун аксиомага айланиши керак. Бу радикалларнинг давлатга таъсирини камайтиришга ва давлат хизматчиларини радикаллар билан бирлаштирмасликка ёрдам беради.
Акс ҳолда, самарасиз иш, паст натижа ва давлат бюджетидан исрофгарчилик, энг муҳими, бундай муваффақиятсиз эканлиги олдиндан маълум бўлган ишлар аянчли оқибатларга олиб келишини кўрамиз. Бу ҳолатни бартараф кииш керак. Секуляризмга содиқлик дунёвийлик тамойилларини таълим мақсадларида қўллашни ўз ичига олади. Таълимнинг етишмаслиги одамларни радикализмга ундайди.
Дунёвий тамойилларни тўлиқ татбиқ этиш учун “Диний фаолият ва диний бирлашмалар тўғрисида”ги қонуннинг муқаддимасидан “ҳанафий ислом ва православ насронийликнинг халқ маданияти ва маънавий ҳаёти ривожидаги тарихий ролини эътироф этиш" ҳақидаги сўзларни ҳам чиқариб ташлаш керак. Жамиятда лаицизм жараёнини кучайтиришни таклиф қиламиз, таклифимизни қабул қиласиз деган умиддамиз!»-дейилади мурожаатда.
Мурожаат охирида диншунослар президентга мамлакатда салафизмни қонунан тақиқлашни илтимос қилдилар.
Жаноб Президент, салафизмни тақиқланг!
Қозоғистоннинг бир гуруҳ муллалар Президент Токаевга жамоавий мактуб йўллади. Бу ҳақида “Адирна” миллий портали хабар бермоқда. Уларнинг мурожаати қуйида келтирилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар