close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ҚМДИга ислоҳот керакми? Ваҳҳобийлик билан кураш ҳақида айюҳаннос солаётган Алтынбек Ажокұлы ким ўзи?

Қандайдир «сарой мулласи» салафийлар ҳақида айюҳаннос солиб, ушбу оқим тарафдорларига лаънатлар ёғдирди. “Инқилобни даҳолар ўйлаб топади, романтиклар амалга оширада, унинг меваларидан эса муттаҳамлар фойдаланади” деган машҳур ибора бор.

Мана, кўриб турибмиз: у ер-бу ерда қоронғу ёриқлардан ўрмалаб чиқаётган ифлос тараканлар каби исломга қарши онгли ва онгсиз жангчилар қўзғалиб, чакагини очишга киришдилар. Ва кўпинча уларнинг "ватанпарварлик" мақсади - навбатчи "салафийликка қарши кураш" ҳисобланади. Бундайлар ҳатто ҚМДИ сафларида, мансабпараст имомлар орасида ҳам бор.
Агар улар “терроризм ва жиноятчиликка қарши кураш” дейишганида-ку, тушуниш мумкин эди. Буни ҳам таъкидлаб ўтиш керак: аслида ёшлар онгини жиноийлаштиришга барчамиз масъулмиз, чинакам кураш биринчи навбатда унинг олдини олишда, ёш онгни соғломлаштириш ва маънавий баркамоллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирларда, ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишдадир, рўй берган можаро ва қирғинлардан кейин жисмоний зўравонлик ва хотинчалиш лаънатларини ёғдиришда эмас
Салафийлик/ваҳҳобийлик ўзи нима? Бу тушунча кенг ва ноаниқ. Динга қарши ҳар қандай ният, исломга қарши ҳар қандай душманона хабарни “салафийларга қарши кураш” дейиш мумкин. “Аксилинқилоб”, “пантуркизм”, “троцкийчилар-зиновевчилар”, “рискуловизм” деган ёрлиқлар остида генофонд, ҳатто энг яхши одамлар ҳам йўқ қилинганида биз буни аллақачон бошдан кечирганмиз.
Ҳозир эса 30 йилдан ортиқ ислом динини, қозоқ онгини ўрганаётган, 2000 йиллар бошида Нур-Муборак ислом университетида ҳам фаолият юритиб, тафаккурнинг барча қирраларини кузатиб, мусулмонлар (эркаклар ва аёллар) тафаккурини ўрганган шахс сифатида айтишим мумкин: қоидага кўра, салафизмга мойил йигитлар шунчаки "паасионарий", ақлли ва иродали, жасур ва довюрак, ҳақиқатни севувчилардир, улар кўпинча рус ва ҳатто инглиз тилида ҳам сўзлашади.
Салафийлик халқаро ҳодиса, сиз уни йўқ қилиб, расман тақиқлай олмайсиз. Аммо бу руҳий ҳодиса билан ишлаш яхшироқдир, чунки унинг тарафдорларининг аксарияти қотиллар эмас, балки шунчаки бир оз ярамас ва романтик, таптортмас йигитлар, руҳан - адолат учун курашчилар. Генофондимизни бузмайлик, ҳалол ва бақувват чавандозларимизни, мафтункор “полаплнлар”имизни йўқотмайлик! (шундоқ ҳам қанчасини йўқотдик ...). Ҳатто Чингизхон ҳам бундайларни қадрлаган ва муносиб душманни дўст ва иттифоқчига айлантиришни билган!
Реакцион муллалар ўзларига қулай бўлган “анъанавий ислом” ниқоби остида эски турмуш тарзини, назарбоевизмни сақлаб қолишни, қўрқоқ ва малай қалбларни тарбиялашни, шунингдек, салафийликдан ва ҳатто исломнинг ўзидан қўрқиб туяқушдек қумга бошини яширган ҳолда ҳамма нарсани, ҳамма жойни бараварига ва механик тарзда қозоқлаштиришни истайди., (Аммо Пайғамбаримиз адолат учун курашувчи бўлиб, аввало ўз шаҳри ва юртини, халқи – Қурайшни тинчлантиришдан, дуо қилишдан олдин буларнинг тушунчасидаги барқарорликни бузмаганмиди?!).
Аслида ҚМДИни ҳам ислоҳ қилиш керак. Масалан, Алмати ва Астанадаги бир нечта масжидларни русийзабон, ҳатто биттасини инглиз тилида ва битта араб тилида юритишга (яъни жума хутбалари қозоқ тилидан ташқари рус, инглиз ва бошқа тилларда ҳам ўқилишига) рухсат беришсин. Бунинг учун биринчидан, татарлар, чеченлар, уйғурлар, дунганлар, қозоқларнинг бир қисми ва ҳоказоларнинг эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳурмат қилиш (Ислом қозоқ кашфиёти эмас, балки глобал ҳодиса), иккинчидан, шу тариқа бузғунчи оқимларга қарши янада яхшироқ ва самаралироқ кураш олиб бориш мумкин, умуман олганда, бу мамлакатда Исломнинг нуфузини оширади...

Назира Нуртазина,
тарихчи, диншунос

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase