close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Майкл Помпео ким?

Майкл Ричард («Майк») Помпео (ингл. Michael Richard «Mike» Pompeo; 1963 йил 30 декабрда туғилган, Ориндж, Калифорния) — америкалик сиёсатчи, дипломат; 2018 йил 26 апрелдан АҚШ давлат котиби; Марказий разведка бошқармаси директори (2017—2018); конгрессда Канзас штати вакили бўлган (2011—2017) ва Республикачилар партиясида чойхўрлик ҳаракати аъзоси саналади.

Таржимаи ҳоли

Помпео Калифорния штати Ориндж шаҳрида, келиб чиқиши италияликлар бўлган оилада туғилган. Унинг отаси томонидан бувиси Караманико-Термеда таваллуд топган. Калифорния штатидаги Санта-Анеда яшаб, у қўшни Фонтан-Вэллидаги Лос-Амигос ўрта мактабида ўқиган, бу ерда маҳаллий жамоа учун баскетбол ўйнаган; мактабни 1982 йил тугатган. Сўнгра АҚШнинг Вест-Пойнтдаги ҳарбий академияси ва Гарвардда ўқиган. Кейинчалик армия сафида, бронетанк дивизиясида офицер бўлиб хизмат қилган.
1986 йилдан 1991 йилгача Помпео АҚШ армиясида Ғарбий Германияда —2-эскадрилья, 7-отлиқ ва 4-пиёда дивизияда офицер бўлиб хизмат қилган. Танк взводи командири бўлган, сўнгра кавалерия қўшинлари раҳбари ва эскадрильяга хизмат кўрсатиш бўйича офицер бўлган. Помпео АҚШ армиясини капитан унвонида тарк этган.
1994 йил Помпео Гарвард университети ҳуқуқшунослик факультетини ҳуқуқ доктори унвони билан тугартди, Гарвард университети юридик журнали муҳаррири бўлган. Сўнгра адвокат бўлиб ишлаган. Сьюзен Помпеога уйланган, ўғли бор.

Бизнесдаги карьераси

Помпео Thayer Aerospace («Вест-Пойнт отаси» Сильванус Тайер шарафига шундай аталган) ва Private Security компанияларига асос солган. 2006 йил ўзига тегишли бўлган Thayer (Nex-Tech Aerospace деб қайта номланган) акцияларини сотиб юборган. Нефть саноати асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчи Sentry International компанияси президенти бўлган.

МРБ директори (2017—2018)

2016 йил 18 ноябрда президент Дональд Трамп Помпеони Марказий разведка бошқармаси директори этиб тайинлашини маълум қилди. У АҚШ Сенати томонидан 2017 йил 23 январда тасдиқланди (66 киши уни ёқлаб, 32 киши эса қарши овоз берган). Унга қарши овоз берган ягона республикачи Кентуккидан Рэнд Пол бўлган. Помпео шу куни оқшомда вице-президент Майк Пенс томонидан қасамёд қилдирилган.
2017 йил февралда Помпео Туркия ва Саудия Арабистонига борди. Помпео ўша пайтдаги Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Наифни МРБ «Джордж Тенет» медали билан тақдирлади.
2018 йил 27-28 январда Вашингтонда АҚШ ва Россия махсус хизматлари раҳбарларининг муҳим учрашуви бўлиб ўтди. Помпео Россия Федерацияси Ташқи разведка хизмати бошлиғи Cергей Нарышкин, ФХХ директори Александр Бортников ва ҳарбий разведка бошлиғи Игорь Коробовни қабул қилди.
2017 йил сентябрда Помпео жумладан, Афғонистонда аксил-террор операциялари ўтказиш борасида МРБ ваколатларини кенгайтириш ҳаракатида бўлди.
2018 йил Помпео Шимолий Кореяга эмиссар сифатида ташриф буюрди ва мамлакат етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди.
У Эрон ва Венесуэлага нисбатан «лочин»лардан бири ҳисобланади.

АҚШ давлат котиби

2018 йил 13 мартда президент Дональд Трамп томонидан АҚШ Давлат котиби лавозимига таклиф қилинди. Сенатда кўпчилик овоз олиб, 2018 йил 26 апрелдан бу лавозимга киришди.
2018 йил 4 декабрда НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувида агар Россия ўрта ва ундан кичик масофадаги ракеталарни тугатиш ҳақидаги шартнома шартларини бузишни тўхтатмаса, АҚШ нинг 60 кундан кейин бу шартномадан чиқишга тайёрлигини эълон қилди. Ушбу баёнот АҚШ иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватланди (5 декабрда президент Путин журналистларга АҚШ Россиянинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузганлиги борасида ҳеч қандай далил тақдим этмаганлигини ва шунчаки юқорида айтилган шартномадан чиқиш ҳақида қабул қилиб бўлинган қарорни асослаш учун баҳона қидираётганини айтди). 7 декабрда Помпеонинг ўринбосари Андреа Томпсон АҚШ фикрига кўра шартнома шартларини бузадиган ракетани айтди — 9М729 (комплекс «Искандер»), лекин россияликлар яна айбловни инкор қилди.
Ушбу лавозимда Майк Помпео Украина шарқида қуролли низолар пайтида Украина қуролли кучларига америка қуроллари етказиб берилганини тан олди. «Биз русларга қарши кураша олишлари учун уларга ҳақиқий қурол бердик» — деди АҚШ Давлат котиби, бир вақтнинг ўзида Россия Федерацияси президенти Путин ва АҚШнинг олдинги президентини, унинг Украинага нисбатан заиф сиёсати учун танқидл қилди, — «Ўшанда улар кўрпани тортиб қўйишнигина маъқул кўрганди».
2019 йил декабрида америка ОАВда Майк Помпеонинг Канзас штатидан Сенатга сайловларда иштирок этиш учун лавозимини тарк этиш истаги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Хусусан, The Washington Post газетаси АҚШ Президенти Дональд Трамп агар ташқи сиёсий маҳкамасининг амалдаги раҳбари истеъфо беришни истаса, давлат котиби лавозимига номзодлар қараётганини маълум қилган.
2019 йил 30 декабрда Помпео FoxNews га берган интервьюда бу миш-мишларни инкор қилди ва АҚШ Президенти Дональд Трамп уни бу лавозимда кўришни истар экан, АҚШ давлат котиби бўлиб қолавериш ниятида эканлигини маълум қилди. 2020 йил 6 январда бўлиб ўтган ёпиқ учрашув давомида Помпео Сенатдаги республикачилар кўпчилиги етакчиси Митч Макконнеллни Канзас штатидан Сенатга номзодини қўйиш ниятида эмаслигидан хабардор қилди. 2020 йил январининг охирида Помпео трамп қайта сайланган такдирда АҚШ Давлат котиби лавозимида яна 4 йил қолишга тайёрлигини маълум қилди.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase