close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
11.06.2020 13:23

АҚШ президенти Доналд Трумп Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга Сардоба сув омборидаги тўғоннинг ўпирилиши муносабати билан таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда 10 июнь куни президент матбуот хизмати маълум қилди. "Сизга ва Сардоба сув омбори тўғонининг қисман ўпирилиши ҳалокати қурбонларига таъзия билдирмоқчиман. 2020 йил 1 майда сув босган уйлар, кўчирилган одамлар, шунингдек вайрон бўлган йўллар ва фермаларнинг тасвирларини кўриш жуда қайғули бўлди", - дейилади мактубда.

15.05.2020 23:56

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда асосий вазифа - аҳолининг яшаш шароитларини тиклаш, бузилган уйларни таъмирлаш ва янги турар жойларни қуриш ишлари бошлангани таъкидланди. "Янги уйларнинг таъмирланиши ҳам, қурилиши ҳам давлат томонидан бепул бўлади. 1 сентябрга қадар одамлар янги квартираларга ва таъмирланган уйларига кўчиб ўтишлари мумкин. Шу билан бирга вайрон бўлган уйлар остидаги ерлар ўз эгаларининг ихтиёрида қолади", деди президент.

08.05.2020 01:13

Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги сув омбори тўғони бузилиши ва сув тошқини юзага келишидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 15 миллион доллар миқдорида хайрия маблағи ажратди.

05.05.2020 22:56

Қозоғистон Ўзбекистондан Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилиб, очилиб кетиши натижасида Қозоғистон томонига етказилган зарарни қоплашни сўрайди, деди Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазирининг ўринбосари Сергей Громов.

05.05.2020 18:51

Сунъий йўлдош ёрдамида олинган маълумотлар ҳокимиятга жабрланувчиларни фаол аниқлаш ва қутқарувчилар ишини мувофиқлаштиришга имкон беради. Ерни масофадан туриб зондлаш ва ер майдонларини рақамлаштириш тизими Туркистон вилоятининг Мактаарал туманида сув тошқинини тез аниқлаш имконини беради, дея хабар беради BaigeNews.kz.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase