Туркиянинг илк космонавти Алпер Гезеравчи ҳам ораларида бўлган Ax-3 парвозини бошлади. Туркия, АҚШ-Испания, Италия ва Швециядан 4 нафар астронавтдан иборат Ax-3 “SpaceX”га оид фазо кемасида НАСАнинг Флоридадаги Кеннеди космодромидан космосга чиқарилди. Туркиянинг илк космонавти Гезеравчи фазога чиққан илк турк сифатида тарихга кирди. Ax-3 сафари 36 соат давом этади ва Халқаро фазо станциясига шанба куни етиб боради.
Узунлиги 70 метр, диаметри 3,7 метр ва 550 тонна оғирлигидаги “Falcon 9” ракетаси Ернинг пастки орбитасида 22 минг кг юк ташиш ҳажмига эга.
Гезеравчи 14 кун давомида халқаро фазо станциясида турли илмий тажрибаларни амалга ошириш учун фазода ҳаракатланади.
Туркия фазо агентлиги бир видео эълон қилиб, парвознинг муваффақиятли амалга оширилганлигини маълум қилди.
Илк турк космонавти фазога чиқди
Туркиянинг илк космонавти Алпер Гезеравчи ҳам ораларида бўлган Ax-3 парвозини бошлади. Туркия, АҚШ-Испания, Италия ва Швециядан 4 нафар астронавтдан иборат Ax-3 “SpaceX”га оид фазо кемасида НАСАнинг Флоридадаги Кеннеди космодромидан космосга чиқарилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши