Бу учликдан бири Шайх Салмон Авда, дунёга машҳур олим, Ар-Риёд Қатарни қамал қилишни бошлаганидан уч ой кейин Саудия Арабистони ва унинг Форс кўрфази бўйича қўшниси Қатар ўртасидаги ярашув ҳақида дуони Твиттерда ёзганидан кейин тез орада, 2017 йилнинг сентябрида ҳибсга олинган.
Ўлим жазоси хавф солиб турган яна икки киши – Авад Қарний, машҳур даъватчи ва оммавий китоблар муаллифи, машҳур даъватчи Али Умарий. Улар ҳам 2017 йил сентябрда ҳибсга олинган.
Учаласининг ҳам ижтимоий тармоқларда кўпаб обуначилари бўлган. Фақат шайх Авданинг Твиттердаги обунчаллилари сони 13,4 миллион кишини ташкил қиларди, у ҳибсга олинганидан кейин эса #freesalmanalodah хэштеги ишга туширилди. Умарийнинг «Ёшлар учун» телеканали ҳам жуда катта мулоқот доирасига эга бўлган.
Саудия Арабистони ҳукуматидаги икки манба бир-биридан мустақил равишда ҳозирги пайтда ар-Риёддаги махсус жиноий судда суд жараёнини кутаётган уч олимни қатл этиш режасини тасдиқладилар. Судда ишни кўриш 1 май кунига белгиланган эди, лекин қўшимча сана кўрсатилмасдан бошқа кунга кўчирилди.
Яна бир манбанинг хабар беришича: «Улар ўлим жазосиг ҳукм қилингандан сўнг бу одамларни қатл этишни чузиб ўтиришмайди».
Саудия Арабистони ҳукуматидаги иккинчи манбанинг айтишича, апрелда терроризмда айбланган 37 нафар саудиялик, асосан шиа фаолларининг қатл этилиши халқаро жамиятнинг реакцияси қанчалик кучли бўлишини текшириш учун фойдаланилган синов шари бўлганди.
«Улар халқаро реакция, айниқса, давлатлар раҳбарлари ва ҳукуматлар даражасида жуда суст эканлигини билгач, машҳур арбобларни қатл этиш режасини амалга оширишга киришишга қарор қилдилар», - деди худди биринчи манба каби, номини ошкор қилмаслик шартида бу манба ҳам.
Қатл вақти ҳам АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кескинлигининг ҳозирги ўсиши билан изоҳланади.
«Бунга уларни айни пайтда Форс кўрфазида юзага келган кескинлик ундамоқда. Вашингтон ҳозир саудияликларни хурсанд қилиш ниятида. Саудия Арабистони ҳукумати бунинг учун уларга ҳеч нарса бўлмаслигига умид қилади», - деди биринчи манба.
Олимлар оила аъзоларидан бирининг айтишича: «Бу қатллар, агар давом эттириладиган бўлса, жуда жиддий бўлади ва хавфли бурилиш фурсатига айланиши мумкин».
Саудия Арабистони ҳукумати ҳозирча МЕЕ хабарига ҳеч қандай изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамизки, уч нафар шайхни ҳибсга олиш БМТ ва АҚШ Давлат департаменти, шунингдек, Human Rights Watch (HRW), Reprieve ва Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари томонидан қораланди.
Сентябрда, ҳибсга олинганидан бир йил ўтгач, шайх Авда Ички ишлар вазирлиги томонидан терроризм ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш учун ташкил қилинган Махсус жиноий судда ишни ёпиқ кўриб чиқишда пайдо бўлганди. Сўнгра прокурор унга терроризмда 37 та айблов қўйди.
Улар қаторига «Мусулмон биродарлар» ва Европа фатво ва тадқиқотлар бўйича кенгаши каби «террорчи ташкилотлар»га алоқадорлик киритилган.
Айбловларнинг иккинчи серияси тарғиботчиларга «маҳбусларга нисбатан адолатсизлик» ва «ҳукумат ютуқларига нисбатан бедаблик ва истеҳзо ифодалаш»ни фош этишни тақдим этади.
Айбловларнинг учинчи сериясида Қатар ҳукмрон оиласи ҳақида ва Авданинг Қатар бойкотини қўллаб-қувватлаш ҳақида гапирилган.
Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консулхонасида шафқатсиз ўлдирилишидан икки кун олдин саудиялик журналист Жамол Хашукджи Лондондаги дўстларига бу 37 айблов уларга қиролликда унинг амалдаги ҳукмдори, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон даврида қонун устуворлиги ҳақида билишлари керак бўлган ҳамма нарсани очиб берганлигини айтганди.
«У бошқача фикрда бўлишни нима қилиб бўлса ҳам бостириб ташлайди. Бу айбловлар эълон қилиниши лозим», - деганди ўшанда Хашукджи. «Авда экстремист эканлиги учун эмас, мўътадил эканлиги учун қатл этилади. Мана шу сабабдан у таҳдид саналади».
Middle East Eye маърузасига жавоб қайтарар экан, HRW Яқин Шарқ бўйича директори Сара Ли Уитсон деди: «Сиёсий диссидентларни қатл этишни бундан буён давом эттириш Трамп маъмуриятининг қулай муҳити ва унинг бир неча марта берган оммавий сигналлари оқибати ҳисобланади: сиз ўз халқингизга қарши қандай ёмон ишлар қилишингизга қарамай, биз сизни ҳимоя қиламиз».
Ўтган йилнинг январ ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши экспертлар гуруҳи ар-Риёдни қоидабузарликларни тўхтатишга бир неча марта даъватларни писанд қилмасликда айблади, чунки у диний раҳбарларни, ёзувчиларни, журналистларни ва фаолларни қамоққа ташлаган, бу эса «кенг тарқалган ва мунтазам равишда ўзбошимчалик билан амалга ошириладиган ҳибсга олиш ва ушлаб қолишларга олиб келади».
Экспертлар гуруҳинин таъкидлашича: «Шунингдек, биз ҳукуматдан ушбу чоралар Саудия Арабистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга қўшилишда кўнгилли мажбуриятларга қанчалик даражада мос келиши ҳақида аниқлик киритишни истаймиз».
«Саудия Арабистони 2016 йил охирида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси этиб сайланганига қарамай, у сукут сақлаш, ҳуқуқ ҳимоячилари ва танқидчиларнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш, ушлаб қолиш ва таъқиб қилиш амалиётини давом эттирди».
АҚШ давлат департаменти шунингдек, Авда ва яна икки олим устидан жараёнда шу йил бошида бўлиб ўтган инсон ҳуқуқлари ҳақида йиллик маърузага ҳавола қилди.
«Давлат айбловчиси [Авдага] қарши 37 та айблов эълон қилди, уларнинг аксарияти диссидентларни қамоққа ташлашни қўллаб-қувватлашга қўшимча равишда «Мусулмон биродарлар» раҳбарияти ва Қатар ҳукумати билан алоқалар ҳақида маълум қилади», - дейилади хабарда.
«HRW 12 сентябрдаги баёнотига кўра, ҳеч ким муайян зўравонлик ҳаракатлари ёки бундай ҳаракатларга иғво қилишга ҳавола қилмади».
Экспертларнинг таъкидлашича, кўплаб масалалар бўйича мўътадиллиги билан машҳур бўлган уч нафар саудиялик шайхнинг қатл этилиши ҳақиқатдан ҳам рўй берадиган бўлса, бу муқаррар равишда оммавий экстремистик кайфиятларнинг ўсиши кўринишида жавоб реакциясига олиб келиши муқаррар, бу эса Саудия Арабистонининг ўзига ва унинг иттифоқчиларига зарба беради. Шундай экан, бу моҳиятан, ўз оёғига ўқ узиш бўлади.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади