Абу Муслим
Бирлашган Араб Амирликларининг бир кун олдин COVID-19 коронавируси аниқланган 30 нафар фуқароси оилавий ифторда бир-бирларига касаллик юқтирган икки оиланинг аъзолари бўлиб чиқишди.
Коронавирус пандемияси ксенофобия ва бошқа шунга ўхшаш кайфияталрнинг ўсиши билан биргаликда кузатилмоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. "Кўчаларда ва интернетда чет элликларга қарши кайфият кучаймоқда, антисемитик фитна назариялари тарқалмоқда, ҳаттоки COVID-19 туфайли мусулмонларга қарши ҳужумлар рўй берди", - Гутерришнинг шу сўзларини келтиради "Ассошиэйтед пресс".
Жанубий Корея пойтахти Сеулда барча бар ва клублар коронавирус янги тўлқини туфайли шошилинч равишда ёпилмоқда. Бу ҳақида Yonhap хабар қилди. Шанба куни пойтахт ҳукумати 18 та янги коронавирус ҳолати аниқланганидан сўнг барча бар ва клублар ишини тўхтатиб қўйди.
COVID-19, шубҳасиз, Рамазон талабларига риоя қиладиган мусулмонларга таъсир қилади. Аммо қандай қилиб? Ушбу муқаддас ойда йиғилишлар билан нима бўлади? Дунё бўйлаб миллионлаб одамларга таъсир қилувчи COVID-19 тарқалиши билан, 23 апрел пайшанба куни кечқурун бошланадиган муқаддас Рамазон ойи бу йил умуман бошқача кўринишга эга бўлиши мумкин.
Кийиниш Аллоҳ Таолонинг инсонга берган марҳамати саналади, у бошқа ҳеч қайси мавжудотга берилмаган. Аллоҳ субхоноҳу ва таоло бу ҳақда Қуръонда шундай дейди: "Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар" (Аъроф сураси, 26).
Америка Қўшма Штатларида ўнлаб сиёсатчилар таҳдид ва нафратга учраган, конгресс аъзолигига номзод мусулмон аёлни қўллаб-қувватладилар. 27 ёшли Амани ал-Хатахтби Нью-Жерси штатига сайловларда қатнашган биринчи мусулмон аёл бўлди, хабар қилади Religion News.
Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишига қарши курашишнинг янги юқори технологияли усуллари жорий этилмоқда. Кеча Икки муқаддас масжиднинг Бош дирекцияси Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромга кираверишда юқори технологияли санитария эшигини фойдаланишга топширди.
Россияда охирги сутка ичида 10 мингдан ортиқ (10817) коронавирусга чалинган янги ҳолат қайд этилди, 9 май санасига келиб жами касаллик юқтириб олганлар сони 198676 кишига етди, хабар қилади эпидемияга қарши кураш бўйича текор штаб. Охирги суткада 104 киши вафот этди, Россияда коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари жами сони 1827 га етди.
Махачкала, 9 май. Ғалаба кунида Махачкалада масжидлар минораларига ўрнатилган радиокарнайлардан «Муқаддас уруш» га оид мусиқалар янгради. Маҳаллий аҳоли бу воқеани видеога олиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирдилар ва «Мана, Доғистонда нима рўй беряпти» деб изоҳ бердилар.
Чекиш COVID-19 коронавирус инфекциясининг оғир шакли ривожланишига олиб келади ва касаллик туфайли ўлим хавфини оширади, деди ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Мария Ван Керкхове Женевада бўлиб ўтган брифингда.
Хитой АҚШ валютасини қадрсизлантиришга олиб келиши мумкин бўлган АҚШ қимматли қоғозларини сотишни бошламоқчи, деб хабар берди РИА Новости South China Morning Post нашрига таяниб. Хитой АҚШнинг 1,1 триллион долларлик давлат облигацияларига эга.
Австралиялик тиббиёт ходимлари хавфли вирус пандемиясининг авжига чиққан пайтга тўғри келган ушбу қийин Рамазонда ўз кечинмалари билан ўртоқлашдилар. Брисбендаги Уэсли касалхонасида педиатр бўлган мусулмон аёл Даянг Искандар эпидемия сабабли ўз мутахассислигидан ташқарида ишлашга мажбур бўлди.