close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда бир суткада 10 мингдан ортиқ киши коронавирусга чалинди, яна 1827 киши вафот этди

Россияда охирги сутка ичида 10 мингдан ортиқ (10817) коронавирусга чалинган янги ҳолат қайд этилди, 9 май санасига келиб жами касаллик юқтириб олганлар сони 198676 кишига етди, хабар қилади эпидемияга қарши кураш бўйича текор штаб. Охирги суткада 104 киши вафот этди, Россияда коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари жами сони 1827 га етди.

Худди аввалги кунлардагидек, бу рақамларнинг ярмидан кўпи Москвага тўғри келади (5667). Шундай қилиб, пойтахтда COVID-19 юқтириб олганлар сони, расмий маълумотларга кўра 104189 кишига етди.
Москва расмийлари ввалроқ бу рақам уч баравар кўпроқ бўлиши – 300 минг кишини ташкил қилиши мумкинлигини айтганди:
Яна 1075 та янги ҳолат Москва областида, 425 та ҳолат – Санкт-Петербургда қайд этилди.
Коронавирус пандемияси туфайли Москвада 9 май куни барча оммавий тадбирлар ва ҳарбий парад бекор қилинди: параднинг фақат авиақисми бўлиб ўтди, кечқурун эса салют кутиляпти. Бироқ Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Москва мэри коронавирус эпидемияси тугаши билан Ғалабанинг 75-йиллиги нишонланишини ваъда қилди

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase