Ижтимоий тармоқларда масжид минорасида ҳарбий қўшиқлар янграётгани ҳақида видеолар тез тарқалиб кетди.
“Сизни ишонтириб айтамизки, Доғистон муфтийлиги ва масжид маъмурияти қўйилган мусиқага ҳеч қандай алоқаси йўқ. Динамиклар Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли. Улар фавқулодда вазиятлар тўғрисида аҳолини огоҳлантириш учун ўрнатилган. Биз улардан ушбу мақсадлар учун фойдаланиш Доғистон муфтийси билан келишилмаганлигини расман эълон қиламиз", деди Доғистон республикаси муфтийси вакили Шамил Алиханов.
Кўп мусулмонлар, айниқса муқаддас Рамазон ойида мусиқалар миноралардан умуман қўйилмаслиги керак, деб ҳисоблашади. Бошқалар содир бўлган воқеада бирон бир ёмон нарсани кўрмадилар.
Айрим масжид имомлари қўшиқ янграй бошлашидан олдин радиокарнайларни электрдан узиб қўйишга улгурдилар.
Аввалроқ «Регион онлайн» Махачкалада ҳарбий қабристонда Ғалаба куни гуллар қўйилгани ҳақида маълум қилганди. Маросимда Доғистон пойтахти мэри ҳам иштирок этган.