close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жанубий Кореяда коронавируснинг янги тўлқини ҳақида хабар қилинди

Жанубий Корея пойтахти Сеулда барча бар ва клублар коронавирус янги тўлқини туфайли шошилинч равишда ёпилмоқда. Бу ҳақида Yonhap хабар қилди. Шанба куни пойтахт ҳукумати 18 та янги коронавирус ҳолати аниқланганидан сўнг барча бар ва клублар ишини тўхтатиб қўйди. 

18 кишидан 17 таси касалликни битта одамдан, яъни май ойининг бошида Сеулнинг Итхэвон туманида бир нечта бар ва клубга ташриф буюрган 29 ёшли маҳаллий аҳоли вакилидан юқтириб олган.

«Бундай муассасалар зудлик билан ёпилиши керак, агар улар буйруқни бузадиган бўлса, қаттиқ жазога тортилади», - деди шаҳар мэри Пак Вон Сун брифинг пайтида ва буйруқ алоҳида эълон қилингунга қадар амалда бўлишини маълум қилди.
Ҳозирги кунда Жанубий Кореяда 10874 иа коронавирусга чалиниши ҳолати қайд этилган бўлиб, 256 киши вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase