Унинг айтишича, дунёда "нафрат ва ксенофобия цунамиси, айбдор топиш ва қўрқитиш" кузатилмоқда, муҳожирлар ва қочқинлар коронавирус тарқатишда айбланмоқда, уларга тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортилмоқда.
Гутерриш шунингдек, коронавирус олдида энг заиф саналган қариялар «ортиқча материал» деган фикрлар пайдо бўлаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, "журналистлар, информаторлар, тиббиёт ходимлари, гуманитар ходимлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари улар қилаётган ишлари учун нишон сифатида танланмоқда", - деди у.
БМТ Бош котиби: Пандемия умумий нафрат тўлқинини уйғотди
Коронавирус пандемияси ксенофобия ва бошқа шунга ўхшаш кайфияталрнинг ўсиши билан биргаликда кузатилмоқда, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. "Кўчаларда ва интернетда чет элликларга қарши кайфият кучаймоқда, антисемитик фитна назариялари тарқалмоқда, ҳаттоки COVID-19 туфайли мусулмонларга қарши ҳужумлар рўй берди", - Гутерришнинг шу сўзларини келтиради "Ассошиэйтед пресс".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар