Ким Аллоҳнинг китобига эргашса, дунёда адашмайди ва охиратда бахтсиз бўлмайди
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Ким Аллоҳнинг китобини ўрганиб, сўнгра ундаги нарсаларга эргашса, Аллоҳ уни дунёда залолатидан ҳидоятга йўллайди ва Қиёмат куни ёмон ҳисоб-китоб қилинишдан сақлайди», дедилар. Бошқа бир ривоятга кўра эса: «Ким Аллоҳнинг китобига эргашса, дунёда адашмайди ва охиратда бахтсиз бўлмайди», дедилар ва ушбу: «Ким Менинг ҳидоятимга эргашса, у йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас»,(Тоҳо сураси, 123-оят.) оятини тиловат қилдилар (Розийн ривоят қилган).
Иймон етмиш неча шўъбадир...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Иймон етмиш неча шўъбадир. Уларнинг энг афзали «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дейиш, энг қуйиси эса, йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам иймондан бир шўъбадир» (Муттафақун алайҳ).
Ким илмни уламолар билан рақобатлашиш...
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким илмни уламолар билан рақобатлашиш ёки эсипастлар билан баҳслашиш ёки инсонлар нигоҳини ўзига қаратиш учун талаб қилса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).
Аллоҳнинг китобида нимани топсак, шунга эргашамиз(ми?)...
Абу Рофеъ розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен бирортангизни унга мен қайтарган ёки мен буюрган ишлардан бирортаси келганида, у сарири (сўриси)га суянган ҳолда «билмайман, Аллоҳнинг китобида нимани топсак, шунга эргашамиз», дейдиган ҳолда топмайин», дедилар» (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва «Далоилун-нубувват»да Байҳақий ривоят қилишган. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис деган).
Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат бош тортган бундан мустаснодир», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, ким ҳам бош тортарди?» дейишди. У зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, у бош тортган бўлади», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Ислом беш (нарса)га бино қилинган
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш (нарса)га бино қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир», деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Ким ёлғонлигини билиб туриб, ҳадис айтса...
Самура ибн Жундуб ва Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғонлигини билиб туриб, менинг номимдан бирор ҳадисни айтса, у ёлғончилардан биридир», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).
Гулхан ёққан кишининг мисоли...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менинг мисолим гулхан ёққан кишининг мисоли кабидир.
Одам боласи қалблари
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Одам боласи қалбларининг барчаси Раҳмоннинг бармоқларидан икки бармоқ орасидадир. Гўё бир қалбдек, уни истаган тарафига ўзгартиради», дедилар. Сўнгра: «Эй Аллоҳ, Сен қалбларни тасарруф қилгувчи Зотсан. Бизларнинг қалбларимизни Ўз тоатингга бургин», дедилар (Имом Муслим ривоят ҳилган).
Бир яҳудий дўстига...
Софван ибн Ассал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир яҳудий дўстига: «Биз билан бу Пайғамбарнинг олдига боргин», деди. Шунда ҳалиги дўсти: «Уни Пайғамбар демагин. Агарда сени гапингни эшитса кўзлари тўртта бўлади», деди.