close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Гулхан ёққан кишининг мисоли...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менинг мисолим гулхан ёққан кишининг мисоли кабидир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менинг мисолим гулхан ёққан кишининг мисоли кабидир. (Олов) ўз атрофини ёритгач, парвона (капалак)лар ҳамда оловга ўзини урадиган мана бу жониворлар (ҳашаротлар) унга туша бошлайди. У киши уларни тутиб қолмоқчи бўлади. Улар эса ундан устун келиб (унга бўй бермай), ўзларини оловга ураверишади. Хуллас, мен сизларни дўзахдан белбоғингиздан ушлаб қолувчиман. Сизлар эса, ўзингизни унга урасизлар». Бу Имом Бухорий келтирган ривоят. Имом Муслимнинг ҳам шу маънода ривояти бўлиб, охирида шундай деган: «У зот: «Мана шу мен ва сизларнинг мисолимиздир. Мен сизларни дўзахдан белбоғингиздан ушлаб қолувчиман. Дўзахдан узоқ бўлинглар! Дўзахдан узоқ бўлинглар! (дейман.) Сизлар эса, мендан устун келиб, ўзларингизни оловга ташлайсизлар дедилар» (Муттафакун алайҳ).

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase