close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Одам боласи қалблари

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Одам боласи қалбларининг барчаси Раҳмоннинг бармоқларидан икки бармоқ орасидадир. Гўё бир қалбдек, уни истаган тарафига ўзгартиради», дедилар. Сўнгра: «Эй Аллоҳ, Сен қалбларни тасарруф қилгувчи Зотсан. Бизларнинг қалбларимизни Ўз тоатингга бургин», дедилар (Имом Муслим ривоят ҳилган).

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Одам боласи қалбларининг барчаси Раҳмоннинг бармоқларидан икки бармоқ орасидадир. Гўё бир қалбдек, уни истаган тарафига ўзгартиради», дедилар. Сўнгра: «Эй Аллоҳ, Сен қалбларни тасарруф қилгувчи Зотсан. Бизларнинг қалбларимизни Ўз тоатингга бургин», дедилар (Имом Муслим ривоят ҳилган).
Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, унда Аллоҳ таолонинг комил қудрати баён қилинмоқда. Одам боласининг қалблари қанчалик бўлса ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида бир қалбдек. Қалбларнинг тасарруфи Аллоҳ таолонинг измида бўлиб, уни хоҳлаган тарафига буради. Шу сабаб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Эри дуоси орқали бу борада иршод қилмокдалар.
Грамматик тахрил:
Мазкур дуодаги (тасриф)нинг луғавий маъноси «буришлик»дир. ҳарфи эса, жар ҳарфи маъносини беради. Агар тасриф бу ўринда тасбит (собит қилиш) маъносини берган-да, у ҳолда ҳарфи ўзининг аслий маъносида бўларди. Шунда дуо куйидаги кўринишда бўлади: Маъноси: «Эй Аллоҳ, эй қалбларни собит қилгувчи Зот! Қалбларимизни Ўзингнинг тоатингда собит қилгин!»
Савол: Бу ҳадисда Аллоҳ таолога бармоқнинг нисбати берилмокда. Бу қай даражада тўғри?
Биринчи жавоб: Бу муташобеҳ ҳадислардан ҳисобланади. Бу билан инсондаги каби бармоқларни тушуниш тўғри келмайди. Балки у Аллоҳ таолонинг шаънига мувофиқ тарзда бўлади.
Иккинчи жавоб: Ҳадисдаги бармоқ лафзига инсонларнинг эътикоди зойил бўлиб кетмаслиги учун бирор таъвил берилади. Шунинг учун ҳам бу ўринда иккита сифат бор:
Биринчиси, лутф ва жамол.
Иккинчиси, қаҳр ва ғазаб.
Агар Аллоҳ таолонинг лутф ва жамол сифатлари бандага юзланса, у Аллоҳнинг тоати сари интилади. Агар қаҳр ва ғазаб сифатлари бандага юзланса, у гуноҳларга мойил бўлади.
Савол: Ушбу ҳадиснинг мазкур бобга қандай алоқаси бор?
Жавоб: Қалбларнинг ҳидоятга, залолатга, иймон ёки куфрга бурилиши такдири азалийга боғлиқдир. Шу эътибордан бу ҳадис ушбу бобда келтирилди.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase