close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат бош тортган бундан мустаснодир», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, ким ҳам бош тортарди?» дейишди. У зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, у бош тортган бўлади», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат бош тортган бундан мустаснодир», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, ким ҳам бош тортарди?» дейишди. У зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, у бош тортган бўлади», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, унда «Умматимнинг барчаси» дейилди. Ундан мурод уммати ижобатми ёки уммати даъватми, дейилса, Абдулҳақ Деҳлавий раҳимаҳуллоҳ уни уммати ижобат деган эканлар. Шунда маъно ижбат умматининг барчаси жаннатга дохил бўлади мазмунида бўлади. Ким ижобат умматидан бўлмаса жаннатга кирмайди. Кейин саҳобийлар бош тортадиган кимса ҳақида сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бош тортувчини баён қилишдан аввал итоат қилгувчиларни баён қилдилар ва ким у зотга итоатда бўлса, жаннатга киришини айтдилар. Бу ерда саҳоба розияллоҳу анҳумга ҳам, аввало, итоат қилгувчидан сўрашлик борасида танбеҳ бордир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилгувчилар китоб ва суннатни маҳкам тутгувчилардир. Кимда ким китоб ва суннатни ушламай, бидъатга эргашган бўлса, улар бош тортган саналадилар. Агар у бандалар эргашган бидъат куфрга олиб борса, абадий дўзахда бўлади. Аммо куфрга олиб бормаса, аввалда жаннатга кириш насиб қилмайди, балки дўзахдан сўнг киради.
Мана шу эътибордан бош тортишлик икки турга бўлинади. Би-ринчиси, эътиқодий бош тортиш. У абадий дўзахий бўлади. Иккинчиси, амалий бош тортиш. У банда эътиқодида барча дин заруриятларини қабул қилади, лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини жорий қилишда сусткашликка йўл қўяди. Буларнинг ҳам дўзахга киришлик хатари бўлади. Шунда ҳадиснинг маъноси шундай бўладики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатда бўлган умматлар, аввалдан жаннатга дохил бўладилар. Бош тортган умматлар эса, аввалдан жаннатга киролмайдилар.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase