Туркманистон ҳукумати Россия Федерациясига ўз ҳудуди орқали Хитойга газ транзитида рад жавоб берди
Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш масаласида Кремлнинг оёғидан чалмоқда: Хитойга газ етказиб беришнинг ортиши барбод бўлмоқда. Туркманистон ҳукумати Россия Федерациясига ўз ҳудуди орқали Хитойга газ транзитида рад жавоб берди.
Туркманистонда Қадр кечаси муносабати билан ярим минг маҳкум афв этилди
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов муборак Рамазон ойининг сўнгги кунларидан бирига тўғри келадиган Қадр кечаси муносабати билан 514 нафар маҳкумни афв этди.
Сердарнинг юксалиши. Туркманистоннинг бўлажак ҳукмдори – у аслида ким?
25 март куни Туркманистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. 284 номзод парламентдаги 125 ўрин учун “курашди”, улар орасида амалдаги депутат ва президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов ҳам ғалаба қозониши шубҳасиз эди.
Туркманистон Афғонистон билан чегарани бетон девор билан тўсмоқчи
Туркманистон ҳукумати Афғонистон билан чегарани бетон девор ва сеткасимон сим тўсиқлар билан тўсишга тайёргарлик кўрмоқда. Ашхобод чегара ҳудудида яшовчи қочқинлар, асосан афғон туркманлари оқиб келишидан қўрқади.
Туркманистонда Лайлатулқадр кечаси шарафига мингдан ортиқ маҳкум авф этилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Лайлатулқадр кечаси муносабати билан 1035 нафар маҳкумни авф этди, деб хабар бермоқда "Нейтральный Туркменистан"газетаси шанба куни. Авф этилганлар орасида Туркманистоннинг 982 фуқароси ва 53 нафар хорижлик бор.
"Ҳам сурнайчи…": Туркман диктатори янги парламент палатасини ҳам ўзи бошқарадиган бўлди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Халқ Маслаҳати (Халқ кенгаши, Миллий Генгеш — парламент палаталаридан бири) раиси этиб сайланди, хабар қилади «Фергана» сайти Туркманистон расмий манбаларига таяниб.
Туркманистон яна Россияга инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Астрахан портига Туркманистондан инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партияси етиб келди. Бу ҳақида «РИА «Волга» агентлиги Астрахань области губернаторининг матбуот хизматига таяниб хабар қилади.
Туркманистон диндорларга босим ўтказмоқда
Диний ҳуқуқларнинг бузилишини ёритиб борадиган «Forum 18» ташкилоти Туркманистонда диндорларни ҳибсга олиш ва қўрқитиш амалиёти давом етаётгани ҳақида маълумот беради, тегишли расмийлар эса таъқиб сабабларини тушунтиришдан бош тортади.
Туркманистон президенти ўз ўғлини Бош вазир ўринбосари этиб тайинлади
Бундан ташқари, 39 ёшли Сердар Бердимухамедов Олий назорат палатасининг раиси бўлади ва мамлакатнинг Давлат хавфсизлик кенгаши таркибига киритилади. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимухамедов ўзининг 39 ёшли ўғли Сердарни Бош вазир ўринбосари ва Олий назорат палатасининг (молиявий-иқтисодий масалалар бўйича давлат назорат органи) раиси этиб тайинлади, шунингдек, мамлакатнинг Давлат хавфсизлик кенгаши таркибига киритди. Бу ҳақида Turkmenportal хабар қилди.
Туркманистон Президенти Болқон вилоятининг бош масжидини очди
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов 25 ноябрь куни Болқон вилоятига ишчи сафари доирасида вилоят бош масжидининг очилиш маросимида иштирок етди, деб хабар бермоқда Туркманистон давлат ахборот агентлиги.