Давлат раҳбари тегишли қарорни жума куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида видеоалоқа режимида орқали имзолади.
Бердимуҳамедов Туркманистон мудофаа вазири, Давлат хавфсизлик кенгаши котиби, Туркманистон президенти ҳузуридаги фуқаролик ва афв этиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш комиссияси раиси Бегенч Гундоғдиевга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан биргаликда афв этилганлар қамоқдан озод бўлишлари ва тез орада ўз оилалари даврасида бўлишлари учун зарур тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни топширди.
Бердимуҳамедов таъкидлаганидек, "афв этиш актларини мунтазам равишда амалга ошириш орқали биз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларнинг ҳалол меҳнати билан айбини ювиши, мамлакатимиз тараққиётида фаол иштирок этишига имкон яратамиз".
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар раҳбарларига афв этилган шахсларни иш билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш топширилди.
Туркманистонда Қадр кечаси муносабати билан ярим минг маҳкум афв этилди
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов муборак Рамазон ойининг сўнгги кунларидан бирига тўғри келадиган Қадр кечаси муносабати билан 514 нафар маҳкумни афв этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш