Мажмуанинг умумий майдони 14 гектардан ортиқ. Масжиднинг Марказий гумбази тилларанг ярим ой билан безатилган. Меъморий мажмуага Ислом маданиятига хос оригинал безак элементлари билан безатилган тўртта минора ҳам киритилган. Тўрт миноранинг ҳар бирининг баландлиги 63 метр, гумбазнинг баландлиги эса 40 метрни ташкил етади. Масжиднинг икки қаватли биносида 3 минг кишилик намозхона мавжуд. Ички безак учун мармар, гранит ва қимматбаҳо ёғочлар ишлатилган.
Ибодатхона мажмуасида 1500 ўринли эҳсон ўтказиш учун махсус бино, 50 ўринли меҳмонхона ва автопарк мавжуд.
Янги ибодатхона очилишига рухсат бергач, давлат раҳбари намоз охирида масжидга Маккадан эсдалик совғалар топширди.
Янги масжидга автомобил совға қилиб, туркман раҳбари эҳсон таомларига мўлжалланган бинога йўл олди. Бу ерда муҳим воқеа муносабати билан давлат раҳбари ўзи яратган асарлар учун олинган қалам ҳақи ҳисобига байрам эҳсони уюштирди.
Туркманистон Президенти Болқон вилоятининг бош масжидини очди
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов 25 ноябрь куни Болқон вилоятига ишчи сафари доирасида вилоят бош масжидининг очилиш маросимида иштирок етди, деб хабар бермоқда Туркманистон давлат ахборот агентлиги.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси