close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

"Ҳам сурнайчи…": Туркман диктатори янги парламент палатасини ҳам ўзи бошқарадиган бўлди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Халқ Маслаҳати (Халқ кенгаши, Миллий Генгеш — парламент палаталаридан бири) раиси этиб сайланди, хабар қилади «Фергана» сайти Туркманистон расмий манбаларига таяниб.

Сайлов яширин овоз бериш йўли билан Халқ маслаҳатининг биринчи йиғилишида бўлиб ўтди. Кенгашнинг барча 56 аъзоси Бердимуҳамедовга бир овоздан овоз берди, деб хабар қилади Turkmen.news. У, ўз навбатида, учрашув иштирокчиларига сайлов учун миннатдорчилик билдириб, бу ҳолатни "барча инсонларга катта ҳурмат ва юксак масъулият белгиси сифатида қабул қилаётганини таъкидлади".
Аввалроқ Туркманистонда бир палатали парламент – Мажлис фаолият юритган бўлиб, унинг мақоми аниқ белгиланмаган алоҳида Ҳалқ маслаҳати (Халқ Кенгаши) ҳам мавжуд эди. 2020 йилнинг сентябрида амалга оширилган парламент "ислоҳоти"дан сўнг Халқ маслаҳати парламентнинг янги палатасига айланди. Дастлабки сайловлар 28 март куни бўлиб ўтди. Эртасига маълум бўлишича, унинг номи илгари эълон қилинган номзодлар рўйхатларига ҳатто киритилмаган бўлса-да, амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам Халқ маслаҳатига сайланган экан.
Шу билан бирга, Конституциянинг 73-моддасига кўра, амалдаги президент Туркманистон парламенти аъзоси ёки депутати бўла олмайди. Шунингдек, 87 - модда Халқ маслахати аъзолари ва Мажлис депутатларига бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимини эгаллашни тақиқлайди, давлат бошлиғи унинг раиси саналади, деб таъкидлайди «Хроника Туркменистана».
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, сентябр ойида қабул қилинган Конституциянинг янги таҳририга кўра, Халқ Маслаҳати раиси президент ишга лаёқатсиз бўлган тақдирда унинг лавозимини эгаллаши лозим.
Бу эса шуни англатадики, агар Бердимуҳамедов ишга лаёқатиз бўлиб қолса, унинг ўрнини... тўғри, Бердимуҳамедовнинг ўзи эгаллайди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase