close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нега одамлар Аллоҳга ишониш ўрнига НУЖларга кўпроқ ишонишади?

Ердан ташқари цивилизациялар ва уларнинг бизнинг сайёрамизда мавжудлиги мавзуси бугунги кундаги энг оммалашган мавзулардан бири ҳисобланади. Айрим одамларда НУЖ борлигига, улар ерликларни кузатиб, ҳаётимизга аралашиб турадиганлигига бўлган ишонч шу қадар кучлики, бу ҳатто паранойя шаклини олади.

Ердан ташқари цивилизациялар ва уларнинг бизнинг сайёрамизда мавжудлиги мавзуси бугунги кундаги энг оммалашган мавзулардан бири ҳисобланади. Айрим одамларда НУЖ борлигига, улар ерликларни кузатиб, ҳаётимизга аралашиб турадиганлигига бўлган ишонч шу қадар кучлики, бу ҳатто паранойя шаклини олади.
Нима учун НУЖ мавзусини ўрганувчи уфология (НУЖ феномени билан шуғулланувчи норасмий тадқиқот соҳаси) шунчаки қизиқиш уйғотади, асослари мунтазам рад этилса-да, аммо одамлар Аллоҳнинг элчилари (уларга тинчлик бўлсин) томонидан келтирилган башоратларга эътибор қаратмайдилар? Бу башоратлар кўплаб манбалар, жумладан, Қуръони Карим орқали тасдиқланган бўлса ҳам.

Бу саволнинг жавоби юзада ётади: бепарволик ва нафс истакларига берилишда. НУЖ борлигига ишониш одамни ҳеч нарсага мажбур қилмайди, бу мавзуга қизиқиш кўп ҳолларда беҳаё қизиқишга айланади. Мазкур мавзуга бўлган қизиқиш одамга омма орасида ажралиб туриш, “гувоҳ” сифатида машҳур бўлиш, маънавий ва моддий манфаатлар олиш имкониятини беради.

Худога бўлган ишонч ва Унинг элчиларининг пайғамбарлик миссиясига ишониш эса инсонни Парвардигорнинг амрларига мувофиқ яшашга, ҳар бир амалини улар билан ўлчашга, ўз нафс ва нуқсонлари устида ишлашга, яхши хулқли бўлишга мажбур қилади. Бу йўл маълум бир саъй-ҳаракат талаб қилади, ва бизга ёқимсиз бўлган нафс бу ишдан доимо бош тортади. Руҳи ожиз одам, Аллоҳнинг марҳамати насиб қилмаган банда ҳирсларга берилиб, ўзини турли бемаъниликларга бағишлайди.
Аллоҳ ҳар биримизга ҳақиқатни ҳақиқат деб кўришни, ёлғонни эса ёлғон деб танишни насиб қилсин! Омин.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase