Олимлар ўз кузатишларини насронийлик тарихан кенг тарқалган мамлакатларда, масалан, Бразилия ва АҚШда, шунингдек, турли бутпараст, атеистик ва агностик диний қарашлар кенг тарқалган жойларда ўтказдилар.
Маълум бўлишича, динга ишонмайдиганларнинг хатти-ҳаракати ва руҳияти ҳақидаги фикрлар стереотипларга тўғридан-тўғри зиддир. Масалан, одамлар "худосизлар" ҳаётда объектив ахлоқ ва мақсад йўқлигига, жуда такаббур ва имонлиларга қараганда бошқача қадриятларга эга эканлигига ишончи комил. Маълум бўлишича, бу одатий андозаларнинг барчаси ёлғондир, деб ёзади «РИА Новости».
Мисол учун, кўпчилик динсизлар ўзларини атеист ёки агностик деб атамайди, шунчаки ҳаётларида дин йўқлигини айтишади. Шу билан бирга, уларнинг кўплари ўзларини мусулмонлар, насронийлар, буддистлар ва яҳудийлар деб аташди ва шу билан ўзларини илгари мансуб бўлган ёки ўсиб-улғайган диний жамоаларнинг меъёрлари ва анъаналари билан боғлашди. Бундан ташқари, ҳаётда диннинг йўқлиги астрологияга, ўзга сайёраликларга ва ғайритабиий нарсаларга ишонишга тўсқинлик қилмади.
Шуниси эътиборга лойиқки, кўплаб "худосизлар" ўз мамлакатларидаги ҳукмрон мазҳаб вакилларига қараганда битта ёки бир нечта худолар йўқлиги ҳақидаги ғояларига камроқ ишонадилар. Шу билан бирга, бу хусусият миллатга боғлиқ эди. Хусусан, америкалик атеистлар ўз позицияларини Дания ва Япония аҳолисига қараганда фаолроқ ҳимоя қилишди.
Бундан ташқари, имонлилар ва динсизлар тахминан бир хил одатий қадриятлар тўпламига эга. Ҳар бир инсон биринчи ўринга эркинлик ёки оилани, кейин эса дўстлик, табиат, ҳамдардлик, тенглик ёки ижобий фикрлашни қўяди.
Олимлар атеистлар психикасининг биринчи тадқиқотини тақдим этишди
Диншунослар, психологлар ва социологларнинг халқаро гуруҳи биринчи марта атеистлар руҳиятини батафсил ўрганиб, баъзи бир стереотипларни йўқ қилди. Улар ўз ҳисоботларини Ватиканда бўлиб ўтган Маданият бўйича Папа кенгаши йиғилишида тақдим этдилар. Тўлиқ ҳисобот 28 май сешанба куни Кент университети веб-сайтида эълон қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Атеизм
|