Атеизм (64)
Атеистлар билан ҳар сафар гаплашганимда, уларнинг даҳрийлик тарихидан сабоқ олмай келаётганидан ажабланиб келаман. Ҳамсуҳбатларим ўзлари эгаллаган позициялари ва баҳс қилиш услублари билан ўз эътиқодлари тизимининг асирига айланганини намойиш қилади.
Мунтазам равишда хорижий хабарларни, хусусан Европага оид янгиликларни кузатиб бораётган одам, динга оид янгиликлар асосан икки ҳолатда ёритилаётганига гувоҳ бўлади: ё Рим Папаси ўзининг баъзи бир бузуқ патологияга мубтало бўлган шаҳватпараст руҳонийлари (педофиллар) учун ҳисобот бераётган бўлади, ёки “Ислом хавфи” ҳақида сўз бораётган бўлади.
Замонавий жамиятда креационизм ғоясини тарғиб қилувчи табиатда ақл бовар қилмас Буюк Ғояга қарши инсонлар жамиятида мавжуд бўлган ва фаолият кўрсатадиган жавоб тариқасидаги оқилона фикр (бу ҳам, албатта, ақл бовар қилмас ҳисобланади) тезда мавжудлигига ишонч ҳосил қилади. Ушбу фикрнинг асоси - Худонинг йўқлигига эътиқод қилишдир, улар баъзида ақл-идрок ва мантиққа қарши қўйилган бўлса-да, ишонтириш усуллари ва далиллар оқилона ташкил қилинган.
Эволюция назарияси оламнинг яратилиши тўғрисидаги ҳақиқатни инкор этиш мақсадида олға сурилган эди, бироқ у аслида самарасиз, илмий асосланмаган бир сафсатадан бошқа ҳеч нарса эмас. Ҳаёт жонсиз материядан тасодифий равишда пайдо бўлган, деган даъво билан майдонга чиққан бу назария коинотдаги ва тирик жонзотлардаги аниқ бир илоҳий яратилганликнинг илмий далиллари орқали чиппакка чиқди.
Худо борми? Буни қандай исботлаш мумкин? У нимада намоён бўлади? Атеистлар ва агностиклар шу каби саволлари билан имонли қариндошлари ва яқинларини қийнайди. Бироқ, Исломнинг эътиқод деб аталишига қарамасдан, бу дин жуда аниқ қоидаларга асосланган.
Замонавий тарихда диний фанатизм негизида одамларнинг энг катта оммавий қирғини - Жонстаунда "Халқлар ибодатхонаси" коммунасида содир этилган 918 одамнинг ўз жонига қасд қилиши ҳисобланади. Секта бошлиғи Жим Жонс ўз «диндош»ларини заҳар ичишга ишонтирди, шундан сўнг ўзини-ўзи отди.
Клонлаш ушбу организм ҳужайрасида мавжуд бўлган генетик материалдан фойдаланиш йўли билан мавжуд жонли мавжудотдан нусха олишни ифодалайди, яъни бошланғич нуқта бўлиб тирик ҳужайра ва биологик жараён хизмат қилади, улар мавжуд организмдан олиниб, лаборатория шароитларига ўтказилади ва бу ерда сунъий нусха олинади.
Калифорния университети тадқиқотчилари инсоннинг табиий яшашидаги барқарор ҳулқ- атворининг моҳиятига қарши чиқишмоқда. АМИ-ТАССнинг хабар беришича, социологлар боргани сари раҳм-шафқат қилиш йўналишида инсоннинг ривожланиши ва шахсий равнақ топишида ўзаро ҳамкорлик қилишга доир кўпроқ далиллар тўплашмоқда.
Атеистлар билан мулоқат қилар эканман, уларга ачиниб кетаман. Бу адашган қалблар гносеологик деб номланган боши берк кўчага кириб қолишган. Эҳтимол, балки уларни жин чалган ёки бошқа алвастилар йўлдан оздирган бўлиши ҳам мумкин. Уларнинг ичи қоралиги ва худбинлигини айтмасак, Худонинг борлигини инкор қилиш учун бошқа ҳеч қандай сабаблари йўқ. Объектив сабаб ҳақида эса, умуман гапирмасак ҳам бўлади. Фақат хиссиётлари, нервлари ва динга қарши тутқоноқлари бор, холос.
Тасаввур қилинг, олий маълумотли, зиёли икки одам одоб-ахлоқ масалалари, илм-фан муаммолари ҳақида гаплашиб ўтирибди. Уларнинг бири гўдаклар агар касал бўлиб туғилса, уларни ўлдириб юбориш мумкин деяпти (туғилгандан кейинги аборт).
Сўнг, у ўз фикрларини яна давом эттириб, маълум бир вақтгача тўлақонли одамга, шахсга айланмаган соғлом болаларни ҳам ўлдириш мумкинлиги таъкидлади. Улар ҳудди ичи бўш дискка ўхшар экан.
Исломда диний эътиқоддан воз кечиш куфрга тенг бўлиб, мусулмон маданиятидани инсонни яккамохов қилиб қўйиши ва ҳатто зўравонликка олиб келиши мумкин. Шунга қарамай Мағрибдан Саудия Арабистони ва Покистонгача бўлган ҳудудда атеистларнинг сони кўпаймоқда.
Ўтган асрнинг иккинчи ярми дунё ижтимоий-маданий ҳодисаларидан бири сифатида Исломнинг тикланиши билан ёдда қолди. Мусулмонлик феноменини таҳлил қилишга бағишланган илмий асарлар кенг жамоатчилик мулкига айланганлиги ҳам табиий.
Инсон ҳаёти қадрга эга эканига ҳаммамиз ишонамиз. Бироқ, биз бу туйғу ва фикрларни интеллектуал тарзда исботлай оламизми? Ислом инсон ҳаёти қадрли эканини интеллектуал тарзда исботлай олади. Атеизм эса, инсон ҳаёти қадрини исботлашда катта фалсафий муаммоларга дуч келади.