close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Атеистик натурализм

  • Пайшанба, Дек 20 2018
  • Муаллиф  ИсламОнлайн.Уз

Инсон ҳаёти қадрга эга эканига ҳаммамиз ишонамиз. Бироқ, биз бу туйғу ва фикрларни интеллектуал тарзда исботлай оламизми? Ислом инсон ҳаёти қадрли эканини интеллектуал тарзда исботлай олади. Атеизм эса, инсон ҳаёти қадрини исботлашда катта фалсафий муаммоларга дуч келади.

Қисқаси, атеизм билан биз асл инсонлигимизни белгилайдиган қадриятларни рационал равишда оқлай олмаймиз. Қуйида нима учун Ҳудога ишониш, ҳаётимиз қадрли эканлигини келтириб берамиз. Ҳамда нима учун инсон ҳаёти қадри атеизм рационал равишда исботлай олмаслиги ҳақида сўз юритамиз. Хулоса оддий: Худо йўқ, қиймат йўқ; Худони билиш, қийматини билиш.
Атеистик натурализм, илоҳий ва ғайритабиий нарсаларни инкор этади. Шу сабабли, аксарият атеистлар фалсафий табиий дунёқарашда эканлиги ажабланарли эмас. Натурализм - бу коинотдаги барча ҳодисалар моддий жараёнлардан иборат, деган фикр. Лекин моддий жараёнлар, бу моддий жараёнлар ҳолос. Моддий жараёнлар кўр ва онгсиз, ақлга эга эмас. Натурализмга ишонадиганлар барча ғайритабиий талабларни рад этадилар ва баъзилари коинотнинг "ташқарисида" бирор нарса бўлса, унга аралашмайди деган фикрдалар. Профессор Ричард Довкинснинг айтишича, атеистлар натуралистлардир. Давкинс учун атеист бу «табиий ва моддий дунёдан бошқа ҳеч нарса йўқ, деб ҳисоблайдиган инсон». Бироқ, баъзи атеистлар натурализм фикрида эмаслар. Гарчи бу атеистлар илоҳийликни рад қилсалар ҳам, улар моддий бўлмаган ҳодисаларнинг мавжудлигини тасдиқлашади. Динга ишонган инсон учун бу турдаги атеист билан интеллектуал фикр алмашиш осон. Чунки улар одатда моддий бўлмаган ҳодисаларни рад қилмайди. Шу нуқтаи назардан, баъзи бир умумий асослар бор. Шуни таъкидлаш керакки, баъзи атеистлар Худонинг борлигини қаттиқ рад этадилар. Ёки Худо борлигига етарли исбот йўқ, деган фикрдалар. Шу атеистларнинг кўпчилиги эса натурализмни қабул қилишади.
Инсон ва тахта ўртасидаги фарқ нима? Бу жиддий савол. Натуралистик дунёқараш асосида фикрлайдиган атеистлар, ҳар бир мавжуд нарса фақатгина моддалар тузилмасидан иборат, ёки онглийликга асосланмаган, физик жараёнлар ва сабаблардан тузилган деб ишонадилар. Агар бу тўғри бўлса, унда бу аҳамиятга эгами? Агар мен болғани олиб, тахтани устига урсам, кейин ўзимга ҳам худди шундай йўл тутсам, натурализм қоидаларига кўра, бунинг ҳеч қандай фарқ бўлмайди. Тахта бўлаги ва бош суягимнинг бир қисми шунчаки бир материал тузилмасидан иборат: совуқ, жонсиз модда.
Ушбу далилга жавоб тарзида қуйидагича бўлади: «Биз ҳис-туйғуларга эгамизку», «Биз инсонмизку», «Биза оғриқ ҳис қила оламиз», «Бизда ўзгачалик мавжуд “шахс тушунчаси”». Натурализмга кўра, одам билан тахта бўлагининиг мутлақо фарқи йўқ, ёки аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, юқорида санаб ўтилган саволларни жавоби шунчаки бир миядаги нейро-кимёвий жараёнлар билан ифода этилади. Ҳақиқатдан ҳам, ҳар бир биз ҳис қиладиган нарса, моддаларнинг таркибий қисми ёки баъзи физикавий жараёнларни турларидан иборат. Шу сабабли, бу сентиментализм, атеистлар учун асоссиз ҳисобланади, чунки ҳамма нарса, жумладан ҳис-ҳаяжон, туйғулар ёки ҳатто ҳис қилиш туйғуси, шунчаки материяга ва совуқ физикавий жараёнлар ва сабабларга асосланади.
Энди бизнинг асл саволимизга қайтсак: инсон бўлиш ва қор одами бўлиш ўртасидаги фарқ нимада? Атеистлар нуқтаи назарга кўра, фарқ йўқ. Ҳар қандай фарқ бу бир иллюзия - ҳеч қандай якуний қиймат йўқ. Агар ҳар бир нарса материяга ва аввалги физикавий сабабларга ва жараёнларга асосланган бўлса, унда ҳеч қайси нарса ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, аксинча, материяни ўзи нима эканлиги ҳақидаги бахс юзага чиқмагунича. Ҳатто бу ҳақиқат бўлса ҳам, биз бир модданинг тузилишига кўра бошқа моддадан қадрлироқ эканлигини қандай аниқлай оламиз? Яна мураккаброқ тузилишга эга бўлган модда қандай қилиб қадрлилик чегарасини белгилаб оламиз? Ўзи нима сабабдан у қадр қимматга эга бўлиши керак? Ким ёки нима унинг қадрлироқ эканлигини белгилаб бера олади? Унутмангки, атеизмнинг нуқтаи назаридан, ҳеч нарса аниқ бир мақсад учун яратилинмаган ёки тузилмаган. Уларнинг барчаси совуқ, тасодифий ва ўйланмаган физикавий жараён ва сабабларга асосланган.
Яхши хабар шундаки, бу нуқтаи назарни қабул қилган атеистлар ўз эътиқодларига тўлақонлик билан оқилона риоя қилмайдилар. Агар улар риоя қилганларида эди, юқорида келтирилган мисол каби ақлга сиғмайдиган ишларни қилишлари мумкин эди. Яъни, инсон билан буюмнинг фарқи йўқ, деб буюмларга қилинадиган шафқатсиз муносабатни инсонларга ҳам қилишлари мумкин эди. Бизнинг мавжудлигимизга беришадиган якуний баҳо бу уларнинг Худо томонидан берилган туғма хулқлари бўлиб, Худони ва мавжудлигимизнинг ҳақиқатини тан олишга яқинлигини англатади.
Ислом нуқтаи назари бўйича, Худо бизнинг ичимизда жойлаштирган туғма хулқ, қадр-қимматимизни эътироф этишимиз учун ва асосий ахлоқий ҳамда ахлоқий ҳақиқатларни тан олиш учундир. Бу эса Исломда фитрат, деб аталади. Бизни энг олий қадриятни даъво қилишимиз учун яна бошқа бир сабаб, Худо бизни аниқ бир мақсад билан яратди ва бизни яратганлари ичра афзал кўрди. Биз қадр-қимматга эгамиз, чунки у бизга бу қадр –қимматни берган.
"Энди биз Одам болаларига қадр-қимматга эга бўлишни ином этдик…….ва уларни кўп яратган нарсаларимиздан афзал қилдик" [2].
"Эй, Раббимиз! Буларнинг ҳаммасини мақсадсиз яратмагансан"[3].
Ислом яхшиликни ва ҳақиқатни қабул қилганларни қадрлайди. Шунингдек, у Худога бўйсунишлари билан биргаликда яхши амал қилгувчиларни ва бўйсунмаслик билан биргаликда ёмон амал қилгувчиларни яққол ажратиб қўяди: “У ҳолда, Аллоҳга ишонадиган одам ишонмайдиган одам билан бир хилми? Улар тенг эмаслар "[4].
Натурализм ўлимдан кейинги ҳаётни ва ҳақ Худони инкор этди, балки у жиноятчилик ва ўлим билан якун топувчи тинчиликпарварликни рағбатлайди. Биз ҳаммамиз бир хил тақдирга дуч келамиз. Шундай экан, Гитлернинг ҳаёти ёки Қирол Мартин Лютер ҳаёти қандай аҳамиятга эга? Агар уларнинг охири бир хил бўлса, унда атеизм биз учун қандай аҳамият касб этади? Унчалик кўп бўлмаган, албатта.
Ҳолбуки, Исломда Аллоҳга ибодат қилгадиган одамларнинг якуни шафқатлилик, ҳалоллик, адолат, меҳрибонлик ва кечиримлиликдан иборат бўлиб, ёвуз ишларида маҳкам турувчилардан яққол фарқланиб турадилар. Эзгуликнинг оқибати бу абадий бахтиёрлик бўлса, ёвузликнинг оқибати эса Худодан йироқлашиш бўлади. Худони раҳматини ва ҳақ йўлини тафаккур қила туриб рад этишнинг оқибати ундан узоқлашиш, охир оқибат маънавий касаллик ва изтиробларга олиб келади. Дарҳақиқат, Ислом биз учун катта қадр-қиммат беради. Бироқ, атеизм нуқтаи назарида, миямиздаги иллюзиядан фарқли ўлароқ, қадр-қиймат тушунчаси асоссиз ҳисобланади.
Ушбу далил нақадар кучли бўлишига қарамай, баъзи атеистлар ҳамон эътироз билдирмоқдалар. Уларнинг эътирозларидан бири қуйидаги саволни ўз ичига олади: Нима учун Худо бизга катта қадр-қиймат беради? Жавоб оддий. Худо коинотни яратди ва уни кенгайтиради, У чексиз билим ва ҳикмат соҳибидир. Унинг исмлари ҳам Билувчи ва Ҳикматли зот эканлигини кўрсатиб туради. Шунинг учун, У қадрлайдиган нарса универсаллик ва холисликлик. Бундай қарашнинг яна бир усули - Худо энг мукаммал Зот эканлигини тушунишдир. Демак, у ҳар қандай камчилик ва нуқсонлардан покдир. Шунинг учун, бундан келиб чиқадики, у нимани қадрласа демак у холисликлик ва тўғри бўлади, чунки бу холисликлик Унинг мукаммаллигининг бир хусусияти.
Яна бир эътироз, агар Худо бизга қадр-қиммат беришини қабул қилсак ҳам, Унинг нуқтаи назаридан бу субъектив ҳисобланади. Ушбу тортишув субъективликнинг маъносини нотўғри тушуниш сабабли юзага келади. Бу шахснинг чекланган ақли ва ҳис-туйғуларига тааллуқлидир. Бироқ, Худо чексиз билим ва ҳикмат соҳибидир. У ҳамма нарсани билади. Биз эса йўқ.
Жорж Вашингтон университетининг исломшунослик бўйича профессори Саййид Ҳусайн Наср инсон ҳуқуқлари ва қадр-қимматининг концепциясига мос келадиган хулосани беради - бу охир-оқибатда, Худонинг йўқлигига шама қилади:
"Инсон мажбуриятлари ёки ҳуқуқлари ҳақида гапиршдан олдин, асосий диний ва фалсафий саволга жавоб бериш керак, “Инсон бўлиш нимани англатади?” Ҳозирги кунда ҳар бир одам инсон манфаатлари ва инсон ҳаётининг қўрқинчили томонлари ҳақида гапирадилар, ва ҳаттоки кўпгина атеистлар, ўзларини инсон ҳуқуқлари борасида турли хил дин вакилларига қарши бўлган бахсда ғолиб санайдилар. Аммо ғайриоддий тарзда, одатда, атеистлар инсоният маймунларнинг ривожланган ҳолатидан бошқа нарса эмас дея ишониб қолмасдан, уларни ўз навбатида турли хилдаги молекулалардан ташкил топган, дея эътироф этадилар. Инсон бўлиш ҳеч нарсани англатмас, балки у бир коинотдаги тасодифий молекулалар жамламаси махсули ҳисобланади, у ҳолда инсон ҳаётининг муқаддаслик тушунчаси ўз маъносини йўқотадими ёки бу тушунча ҳис-туйғуга боғлиқ бўлган шунчаки бир бўм-бўш ифодами? Инсонийлик ҳақиқатга асосланмаган шунчаки бир ўйлаб топилган жўн тушунчами? Агар биз ҳеч нарса бўлмасак балки шунчаки бир жонсиз молекулаларни тартибли йиғиндиси бўлсак, "инсон ҳуқуқлари" га даъво қилиш учун асос нима? Мана шу асосий саволлар географик чегараларни мавжуд эмаслигини кўрсатади ва тафаккур қилувчи одамлар томонидан берилади". [5]

"Илоҳий ҳақиқат: Аллоҳ, Ислом ва Атеизмнинг Сароби" китобидан олинган

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase