close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дарвинизм динининг учта кити

Замонавий жамиятда креационизм ғоясини тарғиб қилувчи табиатда ақл бовар қилмас Буюк Ғояга қарши инсонлар жамиятида мавжуд бўлган ва фаолият кўрсатадиган жавоб тариқасидаги оқилона фикр (бу ҳам, албатта, ақл бовар қилмас ҳисобланади) тезда мавжудлигига ишонч ҳосил қилади. Ушбу фикрнинг асоси - Худонинг йўқлигига эътиқод қилишдир, улар баъзида ақл-идрок ва мантиққа қарши қўйилган бўлса-да, ишонтириш усуллари ва далиллар оқилона ташкил қилинган.

Диний ва мафкуравий маконда кейинги йўналишни олиш қулайроқ бўлиши учун дунёнинг келиб чиқиши ҳақидаги асосий дунёқарашдаги фикрлар масаласида энг асосий ғоявий йўналишларнинг бутун доирасини қисқача баён этамиз. Одатдагидек: чапдан ўнгга.

1. Жанговар коммунистик атеизм. Унга кўра, ҳеч қандай Худо, тангри ёки ҳеч қандай ўта ҳиссий борлиқ (на фаришта, на руҳ) мавжуд эмас; ҳар қандай дин (келиб чиқиш сабаби ижтимоий-синфий шартлардангина иборат) зарарли бўлиб, нафақат инсоний туйғулар, балки инсонлар ҳаёти билан ҳам ҳисоблашмасдан барҳам берилиши лозим.
2. Жанговар бўлмаган атеизм. "Лаплас формуласи" га мувофиқ уни Лапласча атеизм дейиш мумкин: "Мен Худо гипотезасисиз ҳам амалладим". Бу ерда таъкидланишича, биз кузатаётган дунё кашф қилинган ва маълум бўлган табиат қонунлари ва табиатда кузатилган ҳодиса ва натижалар асосида тушунтирилади. Дин бу ерда  "психологик бурчакка" тиқилади, инсон онгининг ўзига хос кўринишларидан бири ҳисобланади. Бундай онг намоён бўлиши ҳар доим ҳам, барча одамлар учун ҳам хос эмас, баъзан бундай "психологик диндорлик" нинг фойдали томонига ҳам йўл қўйилиши мумкин.
3. Агностицизм кўзда тутадики, ўта ҳиссий борлиқ тахминан бир хил эҳтимоллик билан бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу ўта ҳиссий борлиқ кузатилаётган борлиқ (табиат) сабаби бўлиши ҳам бўлмаслиги ҳам мумкин. Бироқ нима бўлганда ҳам бу ўта ҳиссий борлиқ биз учун амалда эришиб бўлмайдиган ҳисобланади, ҳозирги кунда дунё эса бир марта ўрнатиб қўйилган табиат қонунлари бўйича яшамоқда ва ҳаракат қилмоқда. Ўта ҳиссий борлиққа ўта ҳиссий усуллар билан (эксперимент ва мантиқ билан эмас) эришиб бўладими – бу масала билан агностицизм умуман қизиқмайди.
4. Пантеистик қараш. Ўта ҳиссий бутун жаҳон онги соҳиби, яъни тангри табиатнинг ўзи ҳисобланади.
5. Деистик қараш. Ҳиссиётга оид борлиқ сабаби – аниқ белгиланган бошланғич фурсатда фақат бир марта ҳиссий борлиқни юзага келтирган, кейин эса ҳиссий дунёдан узоқлашган ўта ҳиссий борлиқдир.
6. Библияга мос келадиган теистик қараш. У дунёни яратган ва уни Ўзига хос бўлган эзгулик билан бошқарадиган Ягона Яратувчига эътиқод қилишни кўзда тутади.
7. Гностицизм ҳам табиатда Буюк Ғоя мавжудлигини, кўзга кўринадиган моддий дунё мавжудлигини тан олади, лекин бу яратувчини олий, мутлақ Худо эмас, қуйи худолардан бири деб, шунда ҳам, беақл ва/ёки ёвуз худо деб ҳисоблайди. Дунёда ёвузлик мавжудлиги ҳам шу билан изоҳаланади.

Санаб ўтилган асосий дунёқарашларнинг дастлабки бештаси иккита у қадар яққол бўлмаган постулат: редукционизм ва эволюционизмдан ошкора ёки яширин фойдаланади.
Булардан биринчисининг моҳияти шундан иборатки, ҳар қандай олий даражадаги борлиқ сифат жиҳатидан қўйи даражадаги борлиқдан фарқ қилмайди. Фарқ фақат миқдорий: паст даражадаги элементларнинг борган сари мураккаб тузилмаси билан ажралиб туради. Бу ёндашув Ньютон механикасидан классик эҳтимоллар термодинамикасига ўтишда яхши иш беради (жиддий айтганда, фақатгина зарралари бир-бири билан ва дунё билан ўзаро таъсир қилувчи, мутлақо бўлинмайдиган диркиллама шарлар каби идеал газ моделида). Бундай икки бир-бирига жуда яқин бўлган ва жуда аниқ моделда принцип бутун табиат физикасига тарқалади. Гўё молекуляр физика классик механиканинг давоми, гўё кимё молекуляр физиканинг давоми бўлиб, гўё биологик жараёнлар кимёнинг ўзига хос шакли бўлгани каби, ақл-идрокли ва ижтимоий ҳаёт умуман ривожланган биологияга бориб тақалади.
Замонавий илм-фан бу тамойилни деярли ҳар бир нуқтада аниқ ифодалайди. Шунга қарамасдан, фалсафий тузилмаларда у бошқа бир тамойилга – унга мувофиқ табиатда борлиқнинг таркибий мураккаблигини ошириш ва кўпайтиришга хизмат қиладиган универсал ва доимий асос (қонун) мавжуд бўлган эволюционизмга хизмат қилган ҳолда ошкора (кўпинча яширин) мавжуд бўлади.
Иккала тамойил бир-бири билн худди анализ ва синтез каби муносабатда бўлади. Биз борлиқни ўрганганда у таҳлил қилинади, редуциялнади: физиканинг бир нечта асосий қонунини, атомлар ва уларнинг ўазро алоқалари ҳақида бирон нарсани билган ҳолда биз, умуман олганда, бутун борлиқни, унинг психологик ва ижтимоий кўринишларига қадар билишимиз мумкин бўларди. Бунинг учун ўзига хос компьютер бўлган миямиз кучи етмайди, холос. Мана шу редукционизмдир. Борлиқнинг ўзи пайдо бўлиши, то унинг мураккаб шаклларига қадар, тескари тартибда изоҳланиши мумкин: борлиқнинг оддий, бошланғич шакллари бизга маълум бўлмаган универсал эволюция қонунига кўра, доимий ва барқарор равишда борлиқнинг янада юқори шаклига, яна психологик ва ижтимоий шаклларга қадар мураккаблашиш ва структураланишга интилади. Табиатда эволюция редукция таҳлили натижасида ақлимиз етадиган нарсалар синтезини амалга оширади.
Табиатни ўрганишга бундай ёндашув Энгельс томонидан материалистик диалектика ёрдамида янада самимий ва изчил равишда ифодаланган эди. У айнан редукционизм ва эволюционизм ўртасидаги ўзаро боғлиқликдан иборат бўлган миқдори ўзгаришларнинг сифат ўзгаришларига ўтиш қонунини киритди. Бир томондан, борлиқда бундан олдинги оддийроқ босқичда «миқдорни тўплаш» натижаси бўлиши мумкин бўлган ҳеч қандай янги сифат йўқ. Айнан шу редукционизмдир: мураккаброқ нарса бу ўз элементларида оддийроқ нарсаларни тўплашдир, холос. Бошқа томондан, жараён нимагадир миқдорнинг сарфланиши эмас, балки тўпланишига тўғри келади. Ўзгаришлар борлиқнинг мақомини оширган ҳолда тўпланиб боради, унинг мақомини пасайтириб, сарфланмайди. Бу эволюционизм – кўзга кўринадиган борлиқнинг доимий равишда такомиллашуви, мураккаблик ва структуранинг универсал тўпланиши тамойилидир.
Санаб ўтилган фалсафий тизимларнинг дастлабки учтасида эволюционизм ва редукционизм шунчаки, ошкора ёки яширин равишда постулатланади, лекин ҳар ҳолда илмий мисоллардан тасвир ёки далилларсиз. Гапнинг тўғриси, бизнинг тасаввуримизда эмас, балки реал табиатда эволюцион тамойил ҳаракати борасида кузатиладиган ва синов тариқасида ўрганиладиган мисоллар мавжуд эмас. Деизм ва пантеизмда улар асосан гўёки қаердадир ёки қандайдир тарзда оқилона асослар мавжудлиги ғоясидан келиб чиқади
Биз санаб ўтган барча дунёқараш турлари, шубҳасизки, кўп асрлик тарихга эга. Моҳиятан, улар қадимги даврларда ҳам маълум бўлган. Боз устига, юқорида санаб ўтилганлардан тубдан фарқ қиладиган қандайдир тамомила янги борлиқ фалсафасини топишнинг имкони бўлмаса керак. Барибир, фақат ХХ асрга келибгина жанговар атеизм кенг саҳнага чиқди ва бу таълимот олимлар орасида ўз пайғамбарлари қаторига Дарвинни киритди. Нима сабабдан?
Гап шундаки, эволюционизм ва редукционизмдан ташқари, Дарвин тизимга яна битта худди шундай, оддий бир қайд қилиш сифатида эмас, балки бутун дунёқарашнинг ажралмас таянчи сифатида учинчи постулатни киритди. Бу бутун дунё динамикасини ҳаракатлартирувчи куч сифатида яшаш учун кураш постулатидир.
Бу ерда дарҳол Дарвин таълимоти ва унинг издошлари роли ҳақида айтиб ўтиш керак. Дарвин барча дарвинистлар орасида энг кичик дарвинист бўлган. Марксизм тили билан айтганда, уни "худо билан ўйнашадиган" ёки ҳатто "руҳонийликка" илакишиб қоладиган буржуа идеалисти сифатида эътироф этиш лозим эди. Айнан шу сабабдан унинг "Турлар келиб чиқиши" китоби совет илм-фан ва таълим тизимида чекланган тарзда тарқалган. У махсус кутубхоналарда сақланган ва фақат чекланган доирадаги мутахассислар қўлига берилган. СССР да жуда кичик ададда чоп этилган.
Дарвин барибир ҳалол олим эди. У ўз тамойилини бир талай қўшимча шартлар билан таклиф қилган. Ўз назариясига қарши барча асосий эътирозларни келтирган, қайси илмий далиллар унинг назариясини инкор қилиши мумкинлигини кўрсатган. Чунончи: ўтиш шакллари йўқлиги, мураккаб органик тузилмалар (қулоқ ёки кўз каби) аста-секинлик билан шаклланиш йўллари йўқлиги, наслий ўзгарувчанлик жараёнида узлуксизлик йўқлиги. Бу далиллар ўша пайтдан буён текширилган ва назария учун ҳеч қандай ижобий натижа бермаган.
Лекин ҳамма гап ҳам шундаки, Дарвиннинг биологик гипотезаси бу – бир нарса, дарвинизм диний фалсафаси эса – умуман бошқа нарса. Агар Дарвин фақат биологик гипотезани илгари сурганида эди, ҳозир унинг номини фақат тор доирадаги мутахассислар билган бўларди ва улар ҳаттоки ўз тадқиқоларида уни инкор қилган ҳам бўларди. Бироқ дарвинизм бу –биологик назария эмас, балки диний, дунёқарашга оид йўл-йўриқ ва кўрсатмалардир.
Дарвин шиша идишдан дарвинизм жинини чиқариб юборди деб айтиш мумкин. Эҳтимол, шунинг учун ҳам СССРда унинг чоп қилинган асарлари бир саҳифасига ўз таълимотини ишлаб чиқадиган дарвинистларнинг ўн минглаб саҳифалари тўғри келади. Шундай бўлса-да, учинчи фалсафий постулат, яъни ҳаёт учун кураш универсал ҳаётий тамойил сифатида айнан Дарвинга тегишли.
Аслида, дунёдаги бошқа дунё кучлари билан курашда туғилган деган фикр дин тарихида янгилик эмас. Мардукнинг устидан ғалаба қозонган Тиамат ҳақида Шумернинг афсонасини эслаш кифоя. Аммо Дарвин, аниқроғи дарвинизм, бу тамойилни борлиқнинг бу томонига киритади ва уни универсал қилади. Ҳаёт бор хилма-хиллиги билан табиий танловга, яъни яшаш учун курашга айланади. Дарвинга маълум бўлмаган ва унинг фикрича, инсий ўзгарувчанлик битмас-туганмас манбаси "Дарвин яратувчиси", яъни табиий танлов учун материал беради. Ва бу "янги Мардук" эски ҳаётни танлаб ўлдириб, янги ҳаёт юзага келтиради.
Биология нуқтаи назаридан тамойил асоссиздир. Яшаш учун кураш асло жонли табиатда универсал тамойил эмас. Ундан ташқари кенг тарқалган симбиоз ҳодисаси ҳам мавжуд. Яшаш учун курашнинг ўзи турлар хилма-хиллигини бойитишга эмас, балки йўқотилишга олиб келади. Рақобатга дош бера олмаган ҳайвонлар ва ўсимликлар ўлиб кетади, асло пайдо бўлмайди. Афтидан, бу яққол кўзга кўриниб турибди, лекин табиий танлов ҳосил қилувчи характери ҳақидаги фикр инқилобий фалсафа учун жуда қулай бўлди.
Большевиклар шиорларидан бири айнан шундай кўринишга эга бўлган: "вайрон қилиш руҳи бунёдкорлик руҳидир!" Эҳтимол, Дарвин инқилобий ҳаракатларга аралашган минглаб одамларнинг кўр-кўрона ишонишини кўриб,  христианларга қарши инқилобларнинг самарасини кўриб даҳшатга тушган бўлиши мумкин, лекин яшаш учун курашни асосий табиат қонунига айлантирган ҳолда айнан Дарвин бу одамларни мафкуравий жиҳатдан қуроллантиргани бундан ҳам даҳшат эди. Биологик кураш бундай тушунишда ғоявий ва руҳий жиҳатдан синфий ва ижтимоий адоватни оқларди. Марксча тушунишда синфий кураш идолга, тараққиёт синонимига ва жамият ҳаётининг универсал қонунига айлантирилган. Шу тариқа жанговар атеизм пайдо бўлган.
Бундай атеизм шаклини юзага келтиришга Дарвин (ўзи билмасдан, албатта) энг катта хизмат қилди. Худди шу ғоя Гитлер нацизмида ҳам акс этган. Бироқ, ирқчилик ва миллатчилик Дарвиндан олдин ҳам мавжуд бўлган ва яшаш кураш учун умумий қонунисиз ҳам ўзини оқлаш учун асос топа олиши мумкин бўлган. Марксизмда бу тамойил асос қилиб олинди ва тўлиқ маънода диний тамойилга айланди.
Кенг маънода динни аслига тўғрилиги тажриба ва далилларни синчиклаб текширмасдан тўғри деб қабул қилинадиган ҳаётий қадриятлар тизими деб тавсифлаш мумкин. Бу маънода нонуштага мазали қуймоқ диний мазмунга эга эмас, чунки эътиқод талаб қилмайди ва тажриба асосида текширишга йўл қўйди. Худонинг олами, нирвана, коммунистик умумий фаровонлик жамияти каби тушунчалар - айнан диний қадриятлардир. Улар тўғри деб қабул қилинади ва тажриба билан текширишга йўл қўйилмайди. У ёки бу диний қадриятлар тизимини, бу қадриятлар тизимида ҳаёт у ёки бу маҳсул бергунга қадар айнан ишонган ҳолда тўғри деб қабул қилиш керак (эътиқод қилиш керак).
Инсонпарвар диннинг қиммати - инсоннинг ўзи, унинг гўёки ҳар нарсага етадиган ақли, гўёки қудратли қўллари, гўёки мутлақо адолатли жамият яратишга қодир бўлган марҳаматли ижтимоий-жамоавий юраги ҳисобланади. Бироқ бу диний, маънавий қадрият тўлалигича редукционизм ва эволюционизм тамойилларига асосланади. Жаҳон режасининг мураккаблиги инсон учун тушунарли бўлган энг оддий элементларгача соддалаштирилади, демак, нариги дунё борлиғини тўлиқ билиб олишга қодир бўлади (табиийки, диний-маънавий тажрибадан халос бўлиб). Борлиқни англаб етгач, инсон эволюция тамойилига мувофиқ (гўёки универсал ва инсоний жамиятда тараққиёт деб аталадиган) борлиқни унинг ҳар нарсага қодир бўлган яратувчиси сифатида техник кашфиётлардан ижтимоий моделлар ва генетик ўзгаришларга қадар ишлаб чиқиши мумкин. Дарҳақиқат, редукционизм ва эволюционизм тамойилларига асосланадган дунё нариги дунё Яратувчисига асло эҳтиёжсиз, ўзида худога эга бўлган ва тараққиётнинг қайсидир босқичида инсоннинг ўзи бундай худо бўларди. Агар биз кузатилаётган дунё ва унинг эволюцион яратувчанлиги соддалаштирилишига априори ва муқаддас эътиқоддан воз кечадиган бўлсак, унда одам Илоҳий шоҳсупага кўтарилмайди.
Агар атеистик диннинг дастлабки икки постулати - редукционизм и эволюционизм - маълум даражага қадар ахлоқий жиҳатдан нейтрал бўлса, учинчи постулатнинг жуда аниқ ахлоқий тусга эга. Умуман олганда, дунё бу динда кўплаб оддий элементлардан ташкил топган ўз-ўзини ташкил қиладиган тизим билан намоён бўлади. Аммо бу ўзини ўзи ташкил қилиш шуниси билан ҳам ажабланарлики, у рақобат йўли билан, унинг элементлари ўртасида кураш билан ҳосил бўлади. Энг яхшилар омон қолиши керак. Айнан омон қолганлар энг яхшилар деб ҳисобланиши керак. Соф илмий, биологик нуқтаи назардан «энг мослашганлар омон қолади» постулати тавтологик (бир фикрни бошқа фикр билан такрорлайдиган) бўлсада, лекин тажриба билан текшириб бўлмайди деб айтиладиган бўлса, бу, албатта, тўғри. Лекин ахлоқий жиҳатдан бу иборада тавтология йўқ. Бу жуда аниқ тушунча, лекин шу билан бир пайтда, иблисона ҳисобланади.
Дарвиннинг бебахт мисоли бизга инсоният учун қандайдир номаълум йўлларни очиб бериш, инсонлар жамиятининг ёки черковнинг нуқсонлари ва камчиликларини тузатишга даъво қиладиган барча соғлом фикрловчи одамлар учун муҳим ахлоқий сабоқ беради. Бу сабоқ шундан иборатки, сўз пухта ўйланган ва масъулияти бўлиши керак. Катта даъво билан ўйлайдиган мутафаккир доимо унинг чақирилган ва чақирилмаган шогирдлари унинг фикрларини ўз чегаралари доирасидан ташқарида ривожлантиришини, у истамаган хулосалар чиқариши мумкинлигини эсдан чиқармаслиги лозим.
Бошқа томондан, замонавий биология тўлалигича дарвинизм тилига асосланади. Систематика филогенетик чизиқлар тилида тўлиқ ифодаланган. Бундай тилдан биологлар фойдаланмаслигининг умуман имкони йўқ. Худди шу тарзда, агар геолог стандарт стратиграфик колонка тилида сўзламаса, уни ҳам тушунмайдилар. Бу ерда биз машҳур психологик қоиданинг таъсирини кўрамиз: айтилган сўзлар бизнинг фикримизни ўз ортидан етаклайди. Умумий эътироф этилган тил бу ишни муваффақиятли қилади.
Мантиқий фикрлаш ва далиллар билан исботлаш тизими ўз аксиоматикаси доирасида умуман рад қилиб бўлмайди. Шу сабабли ҳеч бир дин, токи унинг догмаларидан камида биттасининг сохталиги исботланмагунча, мантиқан рад қилиб бўлмайди. То дарвинистлар редукционизм, эволюционизм ва яшаш учун кураш ғояларини қайта кўриб чиқмагунга қадар – айнан ўз динининг асосий догматлари сифатида – биологиядаги ҳеч қандай хусусий далиллар Яратувчи мавжудлигига ишонтира олмайди. Табиатда навбатдаги ўта мураккаб биологик конструкцияни очиб, у гўёки биологик дизайннинг навбатдаги шох асари яратган эволюция ва миллионлар йилларга қасида айтади. Табиатга бундай муносабатни биз бу ўзига хос тақводорларда доимий учратамиз. Улар қизиққонлик қилиб табиатни қудратли, эволюцияни ижодий ва ҳ.к. деб атайди, яъни бутунлай дин тилига ўтишади. Фақат шу фарқ биланки, Худо (бошқача айтганда, табиат) уларда ғайришуурий бўлганидек, ҳурматлаш ва қадрлаш ҳам ғайришуурий саналади. Чунки ҳар қандай худо, объектив юқори дунё ҳақиқати сифатидагина эмас, айнан унга ибодат қилиш объекти (баъзан субъекти) сифатида инсон шахсининг диний турини шакллантиради.
Биз, библия креационистлари, бизнинг эволюционизмга асосланган суҳбатдошларимизни дарвинизмнинг асосий дунёқараш постулатларига - эволюционизм, редукционизм ва ҳаёт учун курашга тез-тез қайтаришимиз керак, чунки барча филогенетик тармоқлар, геология саналари каби, айнан шу аксиомларга асосланади.
Постулатларнинг ўзи, Дарвин эволюциясининг учта ғоявий кити эса, уларни тўғридан-тўғри кўриб чиқишда жиддий шубҳалар уйғотади. Эҳтимол, айнан ушбу бошланғич диний асосларни кўриб чиқиш бизнинг мухолифларимизга ўз онгида навбатдаги «енгилмаслик ҳақида афсона»ни йўқотишга ёрдам беради. Агар уларнинг борлиқ фалсафаси диний эканлиги, фақат худо уларда бошқа (табиат) эканлигини тушуниб етсалар, фақат шундай аниқ англаб етишдан кейингина ўлик худоларига бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга қаратилган биринчи қадамни қўйишлари мумкин.

Руҳоний Тимофей Алферов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase