close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Клонлаш ҳаётнинг илоҳий яратилиши исботи сифатида

Клонлаш ушбу организм ҳужайрасида мавжуд бўлган генетик материалдан фойдаланиш йўли билан мавжуд жонли мавжудотдан нусха олишни ифодалайди, яъни бошланғич нуқта бўлиб тирик ҳужайра ва биологик жараён хизмат қилади, улар мавжуд организмдан олиниб, лаборатория шароитларига ўтказилади ва бу ерда сунъий нусха олинади.

Клонлашда ҳаёт вужудга келишининг эволюция назарияси тарафдорлари зўр бериб гапирадиган «жонсиз материяни жонлантириш» ва жараён «тасодифийлиги»дан аксар ҳам йўқ.
Клонлаш жараёни ҳақида мулоҳаза юритишда, энг аввало, клонлаш механизми ҳаёт пайдо бўлишининг тасодифийлиги ва эволюция назарияси фойдасига далил ҳисобланадими ёки ушбу механизм ҳаётнинг Илоҳий пайдо бўлиши ҳақиқат эканлигини яна бир бор исботлайдими деган савол туғилади.
Шу билан бир пайтда, айни пайтда бутун дунё Канаданинг раэлитлар уфология сектаси томонидан молиялаштириладиган «Клонейд» биокимё фирмаси раҳбарининг клонлаш усули билан яратилган қизалоқнинг туғилгани ҳақидаги баёнотини муҳокама қилмоқда.
Олимлар, дин арбоблари, сиёсатчилар, жамоатчилик вакиллари илмий этика ва ахлоқ тамойилларига зид келадиган бу экспериментни қатъий қоралайдилар.
Бу мақолада биз жамоатчилик фикри онгига фаол сингдирилаётган нотўғри тасаввурларни йўқ қилишга ва клонлаш жараёни аслида нимани ифодалашини ҳикоя қилиб беришга уриниб кўрамиз.

Ҳаётни коинотдан келгиндилар олиб келмаган!

Канада раэлитлар сектаси тарафдорларининг Ерга ҳаёт коинотдан келгиндилар томонидан олиб келинган деган фикрлари оддий бир уйдирма бўлиб, заррача жиддий илмий асосларга эга эмас. Бироқ охирги пайтларда тез-тез намоён бўлаётган турли сектларнинг ердан ташқаридаги тамаддунлар билан учрашуви ҳақидаги баёнотлари муаммога айрим изоҳлар бериб ўтишни талаб қилади. Ушбу масалада иккита ўйлаб топилган фикр мавжуд.
Биринчидан, гўёки айрим коинотдаги мавжудотлар бир пайтлар Ерга онгли равишда ҳаёт бошлаш учун келган эмиш. Иккинчи фикрга кўра, коинотда мавжуд бўлган айрим жонли организмларнинг бошланғич шакллари метеоритлар билан биргаликда ёки бошқа жисмоний жараёнлар таъсири остида Ергача етиб келган ва сайёрамизда ҳаётнинг эволюция жараёнига асос солган.
Келтирилган фикрларнинг биринчиси дунёдаги олимлар ёки илмий марказларнинг ҳеч бири томонидан жиддий қабул қилинмайди. Бироқ, ўтган асрнинг 50-йилларидан бошлаб, хурофотчи секталар тарафдорлари ва нодон кимсалар руҳий ҳолатига чуқур таъсир этган коинотдан келгиндилар ҳақида ҳикоя қиладиган фильмлар бир неча марта суратга олинди ва намойиш этилди. Бундай эътиқодларнинг аҳмоқона эканлиги ҳақида гаприиб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак.
Ўз навбатида, иккинчи фикр Ердаги ҳаётнинг тасодифий ўхшашликлар занжирида эволюцияланиш йўли билан пайдо бўлганини тушунтириб берадиган эволюция назариясининг тушунтиришларидаги мантиқсизлик ва хатоликларни тушуниб етган бир қатор олимлар томонидан илгари сурилган. Ҳақиқатан ҳам, бугунги кунга қадар ҳеч қандай кашфиёт ёки топилма йўқки, Эр юзида ҳаётнинг кониотдан келгиндилар томонидан юзага келтирилгани ёки коинотда кўпаядиган уруғлар шаклида коинот жисмлари билан бирга киритилганлигини тасдиқлашга имкон берсин.
Ҳозирги кунгача амалга оширилган барча тадқиқотлар битта ҳақиқатни исботлайди: Ер юзасига коинотдан етиб келган жисмларда ҳаттоки энг содда ҳаёт шакллари пайдо бўлишига асос сола оладиган ҳеч қандай комплексли молекулалар топилмаган. Коинот жисмларида топилган органик моддалар бирон-бир ҳаёт шакли учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Бу ҳолат космик панспермия тезисига ҳам тааллуқли.
Ҳаётнинг Ердан ташқарида пайдо бўлганлиги ҳақида дунёқарашнинг назариясини қўллаб-қувватлайдиганлар битта асосий саволга жавоб беришлари керак: агар ҳаёт космосда пайдо бўлганлигини ва қандайдир ақл билан яратилгани ва кейин Ерга этиб келганини ҳисобга олсак, унда миллионлаб турли тирик мавжудотлар Ерда қандай пайдо бўлган?
Астрономик кузатувлар ва 30 йил давомида фаол ривожланган тадқиқотлар Ерда ҳаёт пайдо бўлишига асос солиши мумкин бўлган биронта тамаддун қолдиқлари ёки мавжуд бўлгани аломатларини топа олмади.
Бу ерда шунга алоҳида аҳамият бериш керакки, Ерда ҳаёт пайдо бўлишининг илдизларини коинотдан қидирган олимлар бу масала бўйича янги шарҳ бера олмади. Энг йирик олим-эволюционистлар Хойл, Викрамасингх, Крик Ерда ҳаёт ўз-ўзидан юзага келиши мумкин бўлмаганини англаб етдилар, бироқ нотўғри йўлдан кетдилар ва ҳаётнинг вужудага келишини коинотдан излай бошладилар. Бироқ, Ердаги каби, коинотда ҳам ҳаётнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкин эмас, шунинг учун барча олимлар ҳаётни яратиш учун Оқилона Режа мавжудлигини тан олишга мажбур бўлишди. Коинотдан келгиндилар ва космик панспермия ғояси жуда мантиқсиз ва фандан узоқ бўлган одам учун ҳам қарама-қаршиликларга тўла эди.
Замонавий физика ва астрономия исботлаб бердики, бизнинг Коинот Катта Портлаш натижасида тахминан 12-15 миллиард йил олдин пайдо бўлган. Коинотда мавжуд бўлган бор материя портлаш билан бирга вужудга келган. Шундай қилиб, Ерда ҳаётнинг вужудга келиш манбаларини коинотдан келтирилган бўлмасада, бошқа моддий шаклларда излайдиганлар уларнинг фикрига кўра, Ердаги ҳаёт улардан вужудга келган моддий шакллар қандай пайдо бўлгани ҳақида саволга жавоб беришлари лозим.
Ҳозирги кунда бутун дунё канадалик раэлитлар уфология сектасидан бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг ва бир нечта шуҳратпараст олимларнинг баёнотини муҳокама қилмоқда. Канаданинг раэлитлар уфология сектаси томонидан молиялаштириладиган «Клонейд» биокимё фирмаси раҳбари Бриджит Буасельенинг клонлаш усули билан яратилган қизалоқнинг туғилгани ҳақидаги баёноти бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлди.
Олимлар, дин арбоблари, сиёсатчилар, жамоатчилик вакиллари илмий этика ва ахлоқ тамойилларига зид келадиган бу экспериментни қатъий қоралайдилар. Бу мақолада биз жамоатчилик фикри онгига фаол сингдирилаётган нотўғри тасаввурларни йўқ қилишга ва клонлаш жараёни аслида нимани ифодалашини ҳикоя қилиб беришга уриниб кўрдик. Сиз амалий материалда сектантлар ёки атеистлар қўлига тушиб қолган фан дунёга фақат вайронагарчиликлар ва қўрқув олиб келишини билиб оласиз. Клонлаш асло янги инсон яратиш эмас. Сиз шуҳратпарастлик қандай қилиб айрим олимларнинг ақлини олиб қўйиши, клонлаш эса исталган пайт энг оғир жиноят – одам ўлдиришга айланиши мумкинлигини билиб оласиз.
Бундан ташқари, ҳаётнинг коинотдан келиб чиқиши ҳақидаги барча бемаъни фикрларни ва бидъатларни қандай қилиб инкор қилиш мумкинлигига гувоҳ бўласиз.

Илм-фан сектантлар қўлига тушганда

Раэлитлар сектаси ҳақида қисқа маълумот берамиз. Раэлитлар сектаси маркази Канаданинг Квебек провинциясида жойлашган. Эслатиб ўтамизки: ушбу уфологик секта тарафдорлари Ерда ҳаёт сайёрамиза 25 минг йил аввал учун келган ўзга сайёраликлар туфайли вужудга келгани, инсоният эса – кониотдан келгиндиларни клонлаш маҳсули эканлигига ишонади. Секта асосчиси ва унинг руҳий етакчиси, ўзини пайғамбар деб атайдиган Раэль – собиқ француз спорт журналисти Клод Ворийон – ҳозирда Канадада яшайди. у ўзини пайғамбар деб ҳисоблйди ва одамни клонлаш – инсониятнинг абадийлиги сари қўйилган қадам деб таъкидлайди. Раэлитлар сектаси раҳбари – Раэль ва раэлитлар томонидан молиялаштириладиган «Клонейд» биокимё компанияси раҳбари Брижит Буаселье. Секта томонидан ташкил қилинган ва молиялаштириладиган «Клонейд» фирмаси ўз фаолиятини 1997 йил бошлаган. Фирма лабораторияси дастлаб АҚШ да ишлаган, лекин 2000 йил АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармон препаратлари Департаментлари (FDA) тақиқлашидан сўнг ўз марказини Канадага кўчирди.
Бугунги кунда раэлитлар сектаси дунёдаги кўплаб мамлакатларда фаолият юритадиган кўплаб хурофотчи гуруҳлардан биридир. Ўтган 20 йил мобайнида дунё бу каби секталарнинг кўплаб даҳшатли ҳаракатларга гувоҳ бўлган: ўз жонига қасд қилиш, қирғин, зомби қилиш ва одамларнинг руҳий соғлиғига таъсир этиш. Бироқ ушбу секталарнинг хурофотчи эътиқодларига хизмат қилган олимлар орасида ҳам пул ва шуҳрат излайдиган, клонлаш учун пойгага киришган, клонлаган болани биринчи бўлиб дунёга келтиришга уринадиганлар бор.
Биринчи клонланган бола (агар у ҳақиқатда клонлаш йўли билан пайдо бўлган бўлса) кесарча кесиш йўли билан дунёга келганлиги ҳам бу пойганинг далили ҳисобланади.
Маълумки, италиялик гинеколог Северино Антинори – одамни клонлаш муаммоси устида ишлаган илк олимлардан бири – 2003 йил бошида биринчи клон қилинган бола пайдо бўлгани ҳақида маълум қилганди. Бунга жавобан раэлитлар томонидан молиялаштириладиган «Клонейд» биокимё компанияси раҳбари Брижит Буаселье, биринчиликни қўлга киритиш учун, биринчи болани кесарча кесиш йўли билан муддатидан олдин туғилишга мажбур қилган. Бу ерда она ва унинг қорнида бўлган бегуноҳ боланинг ҳаёти ўйин предмети бўлди. Тарихда олимлар улар хизмат қилаётган мафкура фикрларини исботлаш ёки инкор қилиш мақсадларида одамлардан ўз тажрибаларида материал сифатида фойдаланганига кўплаб мисоллар бор.
Мисол учун, ирқий назария тўғри эканлигини исботлашга интилган Эрнст Геккель нацистлар Германиясида минглаб ногиронлар ва жисмоний қусури бўлган одамларни йўқ қилиб юборган, ёки Джеймс Барнар, Британия Қироллик Жамияти президенти, Дарвиннинг эволюция назарияси ҳақлигини исботлаш учун оммавий равишда австралиялик аборигенларни йўқ қилган. Зигмунд Фрейд эса кўплаб одамларнинг ақлдан озиши ёки руҳий касалликка чалинишига олиб келган. Бугунги кунда уфология сектасининг фикрлари ва ҳаракатлари, ўзининг хурофотга оид эътиқодлари ҳақлигини исботлашга интилган ҳолда одамлар устида тажрибалар ўтказилиши ғайриинсоний фикрлашнинг намоён бўлиши, холос.

Тирик организмларни клонлаш нимани англатади?

Клонлаш жараёни ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда, клонлаш механизми эволюция назарияси ва ҳаётнинг пайдо бўлиши тасодифийлиги фойдасига далилми, ёки бу механизм фақатгина ҳаётнинг Илоҳий пайдо бўлиши ҳақиқатини тасдиқлайдими деган савол юзага келади.
Клонлаш механизмида ҳаётнинг тасодифий келиб чиқиши ва барча жонзотларнинг босқичма-босқич эволюциясини тасдиқлайдиган ҳеч қандай далил йўқ. Эволюция назариясининг биронта тарафдори бундай фикрни айтиши мумкин эмас. Бироқ, оммавий ахборот воситалари орқали моддий дунёқарашни кўр-кўрона ҳимоя қилиб, ҳеч қандай илмий далиллари бўлмаган ҳолда одамларнинг онгида очиқчасига ёлғон нарсаларни ўтказишга ҳаракат қиладилар...
Клонлаш (ёки нусха олиш) жараёни учун ундан нусха олиш кўзда тутилган типик жонзотнинг ДНК молекуласидан фойдаланилади. ДНК молекуласи битта тирик организмдан олиниб, худди шу турдаги бошқа жонзотнинг тухумҳужайрасига жойланади. Шу жараён ортидан электрошок қўлланади ва у тухумҳужайранинг бўлиниши шиддатли жараёнига сабабчи бўлади. Шундай қилиб, тухумҳужайра ичида эмбрион шакллланади. Бўлинишда давом этадиган эмбрион худди шу турдаги исталган жонзотнинг бачадонига жойланади ва унинг ичида етилаётган жонзот туғилгунча кутилади.

Долли лақабли қўй билан тажриба

Америкалик машҳур қўшиқчи шарафига шундай деб аталган Долли лақабли қўй клонлаш натижасида дунёга келган биринчи жонзот бўлди. доллидан нусха олиш бўйича тажриба давомида бир-биридан генетик хусусиятлари бўйича фарқ қиладиган 3 та қўй (совлиқ) олинди. А қўй ҳужайрасидан олинган генетик маълумотлар Б қўйдан олинган, олдиндан бўшатиб қўйилган тухумҳужайра ўзагига ўтказилди. Бошқа икки қўйдан электр токи кучсиз разряди таъсири остида олинган ҳужайра структураси ва ўзаги бўлина бошлади ва эмбрионнинг бўлина бошлаган ҳужайралари В қўйнинг бачадонига ўтказилди. Шундай қилиб, В қўйда дунёга келган қўзичоқ А қўйнинг аниқ генетик нусхаси бўлди. Долли лақаби қўйилган қўй лаборатория шароитларида отасининг иштирокисиз дунёга келган биринчи сут эмизувчи ҳайвон бўлди.
Лекин Долли ҳақиқатдан ҳам фақат олимларнинг ҳаракатлари туфайли лаборатория шароитларида пайдо бўлдими? Албатта, йўқ. Чунки клонлаш жараёнида фойдаланилган бутун биологик материал, ҳужайра, ҳужайра ўзаги ёки ҳужайра мембранаси, митохондрия ёки ДНК молекуласи бўлишидан қатъи назар, тўлалигича жонли организм элементи эди. Ушбу биологик материал бир жонивордан олиниб, бошқасига кўчириб ўтказилган. Клонланган жонли мавжудот жонсиз материяни жонлантириш натижасида эмас, балки технологик имкониятларни қўллаган ҳолда бошқа тирик мавжудотдан янги тирик мавжудот туғилиши натижасида пайдо бўлган.
Бу, моҳиятан, айрим тирик организмларда доимий равишда рўй берадиган такрор ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади. Масалан, қулупнай ёки картошка каби ўсимликларда ёки ҳайвонот олами вакиллари – чумоли, асалари ёки калтакесакларда худди ўша такрор ишлаб чиқариш тамойили ишлайди. Кейинги авлод ўз ҳужайраларида олдинги авлод хусусиятларини олиб юради.

Нима учун клонлаш жараёни эволюция назарияси қоидаларини инкор қилади?

Клонлаш жараёни ва эволюция назарияси бир-бирига умуман қарама-қаршидир. Эволюция назарияси Ерда ҳамма жонзотлар тасодифий мос келиш натижасида, табиий шароитлар таъсири остида, яъни жонсиз материяни жонлантириш натижасида пайдо бўлган деган фикрга асосланади (ваҳоланки ҳозирги кунда ҳам ушбу утопик фикрни тасдиқлайдиган биронта далил ва исбот йўқ).
Клонлаш жонли мавжудотнинг ҳужайраси генетик материалидан фойдаланиш йўли билан унинг аниқ нусхасини яратиш жараёни ҳисобланади. Яъни бошланғич материал лаборатория шароитларига ўтказиладиган, бу ерда сунъий усуллардан фойдаланган ҳолда у такрорланадиган биологик жараёни ёки мавжуд тирик ҳужайра ҳисобланади.
Яъни ушбу ҳолатда «жонсиз материяни жонлантириш» жараёни ёки эволюционистлар учун асосий тезислар саналган «тасодифий» ҳодиса ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.
Ҳақиқатда клонлаш жараёни эволюция назарияси фойдасига ҳеч қандай исбот ва далил таъминламайди, лекин Ердаги ҳаёт борасида ўйлаб топилган эволюция ҳақида қоидаларни инкор қиладиган яна бир шак-шубҳасиз биологик қонун ҳисобланади.
Бу қонун XIX аср охирларида машҳур француз микробиологи, «ҳаёт фақат ҳаётдан келиб чиқади» деб исботлаб берган Луи Пастер томонидан кашф қилинган. Бироқ, яққол кўзга ташланиб турган ҳақиқатга қарамай, эволюционистлар оммавий ахборот воситаларида тарғибот орқали ҳақиқий далилларни бузиб кўрсатишга, клонлаш жараёнини эволюцион ривожланиш механизмлари «исбот»ларидан бири сифатида тақдим этишга интилиб, одамларни чалғитишга уринади. «Ҳаёт фақат ҳаётдан келиб чиқади» деган биология қонунининг илмий исботи эволюция назариясининг барча қоидаларини шак-шубҳасиз йўққа чиқаради.
Далилларни бузиб кўрсатиш ва ихтиролар натижаларини қалбакилаштириш, моҳиятан, эволюция назарияси тарафдорлари «анъанавий» тарғибот усуллари ҳисобланади. Фан тарихида илм-фан дунёси кун тартибига ҳаётнинг эволюцион ривожланиши ҳақида тезислар илгари сурилган ва бу таълимот тарафдорлари нима қилиб бўлса ҳам, жамоатчилик онгига ўз ғоялари «тўғрилиги» ва «илмийлиги»ни сингдиришга интилган, боз устига айрим олим-эволюционистлар далилларни ошкора қалбакилаштиришга ўтади. Қалбакилаштирилган далиллар жамиятга ҳақиқатда муҳим омиллар сифатида фаол тақдим этади ва одамларнинг кўпчилиги уларга ишонади.
Бироқ ўтган 30 йил ичида фундаментал фаннинг турли соҳаларида қилинган кашфиётлар Ер юзасида ҳаётнинг тасодифий йўл билан пайдо бўлиш жараёнини тушунтириш мутлақ имконсиз эканлигини кўрсатади. Эволюционистларнинг биргаликда олинган илмий хатоликлари ва камчиликлари, қалбакилаштирилган шарҳлар ҳужжатлаштириш йўли билан аниқланади, шундай қилиб, бугунги кунда илмий далиллар доирасида эволюция назарияси ғояларини ҳимоя қилишнинг имкони йўқ бўлиб кўринади. Бу ҳақиқат барча идеаллари барбод бўлишини бошидан кечирган айрим эволюционистларни уларнинг янглиш фикрларини қандай қилиб бўлсада, оқлашга хизмат қиладиган янги далиллар излаб топишга ундади. Айнан шу сабабли «тирик организмларни клонлаш», «сунъий уруғлантириш» ва бошқа илмий ютуқлар уларнинг ҳақлиги «исботи» сифатида эволюционистлар таълимотини тарғиб қилишда фойдаланила бошлади.
Бу сохта олимлар илмий дунёга ўз ғоялари фойдасига биронта мантиқий далил тақдим эта олмайди, шу сабабли муаммо билан яқиндан таниш эмаслиги сабабли уларнинг билимлари ёлғонни фош қилишга етарли бўлмаган кишиларни чалғитиш йўли билан ўзларининг ўйлаб топилган назарияси мавжудлик ҳуқуқини ҳар қандай нарсанинг эвазига оқлашга ҳаракат қилади.
Бироқ эволюционистларнинг бундай хулқ-атвори бу «олимлар» кириб қолган боши берк кўчани янада яққол кўрсатади.
Чунки «клонлаш», сўнгги йилларда фанда қилинган кўплаб кашфиётлар каби, ҳаёт пайдо бўлиши ҳақиқатини ойдинлаштирадиган фаннинг энг муҳим ютуқлари ҳисобланади.
Клонлаш одамни сунъий равишда яратишни англатмайди.
Одамлар орасида кенг тарқалган яна бир иштибоҳ клонлаш «одамни сунъий равишда яратиш» ҳисобланади деган фикрдан иборат. Аслида эса, клонлаш жараёни бошқа тирик мавжудотлардан олинган мавжуд генетик маълумотларни такрор ишлаб чиқариш механизмига қўшимча ҳисобланади. Клонлаш жараёнида на ҳаёт вужудга келишининг биронта янги механизми пайдо бўлмайди на қандайдир янги генетик ахборот яратилмайди. Лаборатория йўли билан мавжуд одамдан генетик ахборот олинади, онанинг бачадонига ўтказилади, шу тариқа она бу генетик ахборот олинган одамнинг бир тухумли эгизагини туғади.
Дунёда клон умумий хусусиятларига эга бўлган юз минглаб эгизаклар бор. Бир тухумли эгизаклар, худди клон қилинган нусха ва клоннинг ўзи каби бир хил генетик тузилишга эга. Бироқ бу асло уларни бир хил одам қилмайди, яъни уларни бир-бирининг нусхаси қилмайди улар тамомила ҳар хил, фақат ташқаридан бир-бирига ўхшайди холос.
Агар клонлаш механизмини у қадар аниқ тасаввур қилмасак албатта бу мавзуда айрим фантазиялар вужудга келиши мумкин. 30 яшар одамдан унинг ҳужайраларини олиб, шу куннинг ўзида бу одамнинг 30 яшар нусхасини яратиш мумкин деган тасаввур мавжуд. Бироқ «клонлаш»нинг бундай натижаси фақат фантастик фильмларда учрайди, реал ҳаётда бунинг асло имкони йўқ. Бир хил одам яратиб бўлмайди. Жисмоний тананинг нусхасини яратиш мумкин лекин инсон қалбидан нусха олиб бўлмайди. Она организмга хос бўлган ДНК молекуласи мавжуд, лекин унинг нусхасини олиш истаги пайдо бўлса ҳам, барибир уни аниқ такрорлашнинг имкони бўлмайди.
Нусха олиш ҳақиқатда муайян одамнинг «бир тухумли эгизаги» табиий йўл билан (яъни она бачадонида ривожланиш йўли билан) туғилишидан иборат. Табиий клонлашда, масалан, Долли лақабли қўй билан билан, янги туғилган жонивор ҳеч қачон нусха олинган оригинал билан бир хил бўлмайди.

Клонлаш ўлдиради

Биринчи клон қилинган Долли лақабли қўй пайдо бўлгач, олимлар клонлаш технологияси бир кунда инсоният олдидаги муаммоларни ҳал қилиш ва минглаб одамларнинг ҳаётини қутқариши мумкин деб ҳисобладилар. Бироқ кейинроқ намоён бўла бошлаган оқибатлар илм-фаннинг узил-кесил «ғалаба»сидан далолат бермайди.
Жаҳонга машҳур «New Scientist» ва «Nature» илмий-оммабоп журналлари ва яна бир қатор йирик нашрлар таҳлилий мақолалар чоп этиб «клонлаш жонивор учун катта йўқотиш ҳисобланади» деб хулоса чиқардилар. Экспериментлар маълумотларига кўра, клон қилинган жониворларнинг аксарияти туғилмасидан ўлиб кетган ёки дунёга келиши билан ҳалок бўлган… Мақолада олимлар ҳалигача жамоатчиликдан кўп сонли муваффақиятсиз, ўлим билан якун топган ҳаракатларни яшириб келингани тан олинган.
Шотландияда, Рослин институтида Доллини клон қилиш бўйича экспериментлар давомида турли қўйлар организмига кўчириб ўтказилган 29 та эмбриондан фақат биттаси ривожланди ва дунёга келди. Демак, клон қилиш табиий шароитларда ўз-ўзидан кўплаб жониворлар организмида юзага келиши мумкин бўлган жараён ҳисобланмайди.
Хематек компанияси (Hematech, АҚШ) биохимиги Джим Робль тан оладики: "Биз доимо зиён кўрган жониворлар нусхаларини вужудга келтирамиз, лекин агар бизнинг сигирларимиз омон қоладиган бўлса ҳам, улар ҳажми, ўпкаси ва юраги меъёрдан узоқ бўлади…» Мақолада клонлаш муаммоси билан шуғулланадиган турли олимлар билан суҳбатлар келтирилган ва уларнинг ҳар бири муваффақиятсиз тажрибалардан мисоллар келтирган.
"Қандайдир аниқ бир патология модели йўқ, бу ҳаммадан кўп ҳайратда қолдиради, биз қаерда муаммо пайдо бўлишини аниқлай олмаймиз», - дейди Робль, - «биз ҳаддан ташқари катта тил ясси башара буйрак функцияларининг бузилиши ичаклар ёпишиб қолиши иммунитет тизимининг бузилиши диабет мушаклар калталиги ва шу сабабли қийшайган ва кучга эга бўлмаган оёқларга дуч келамиз...». Бунда нафақат нусха олинган жониворлар касал бўлади балки кўпинча уларнинг оналари ҳам ҳалок бўлади. Тажрибада иштирок этган 12 та сигирдан 4 таси ҳомилдорликдаги муаммолар туфайли ҳалок бўлди.
Биохимик Майкл Бишоп, американинг «Инфиген» («Infigen») фирмаси ходимининг айтишича: "Биз тажрибаларда она-жоиворни ҳам, клон қилинган жониворни ҳам қурбаон қиламиз... Уларни ҳеч ким қутқара олмайди". Бу қайғули натижалар нафақат, сигирлар, балки бошқа жониворларга ҳам тааллуқли: итлар, мушуклар, сичқонлар, қолаверса, ит ва мушуклар бирон марта муваффақиятли клон қилинган, туғилмасдан ўлиб кетаверган.
Шу муносабат билан клонлаш билан шғулланувчи барча олимлар одамни клонлаш мақбул эмас деган фикрга келадилар. Орегон минтақавий тадқиқотлар марказида маймунларни клонлаш устида ишлаётган Профессор Дон Вольф ҳомиланинг она қорнида ривожланишини назорат қилиш имкони йўқлиги ҳақида гапиради ва олимларга савол беради: "ривожланишнинг 60-куни мутлақо соғлом бўлиб кўринган эмбрион 61-кун тўсатдан ўлади. Ёки туғилган нусха 5 кун ҳам яшамасдан ўлади. Бунда у нормал соғлом хромосома ва генларга эга бўлади. Агар клон қилинган эмбрионнинг ўлим сабабини ва бошқа муаммоларни аниқлашда нималарга қараш кераклигини ҳам билмасак, нимани излаймиз ёки ўрганамиз?"
Она ва ҳомиланинг ҳаётини бу қадар хатар остига қўядиган жараённи амалга оширишга уриниш ҳақиқатда элементар инсоний ва ахлоқий тамойиллар йўқлигидан далолат беради ва одамларнинг шуҳратпарастлиги натижаси ҳисобланади.
2001 йилнинг май ойида «Nature» журналида Долли лақабли қўй ҳақида мақола чоп этилиб, унда клон қилинган қўй унинг ёшидаги нормал қўйлар билан таққослаганда тезроқ қариш жараёнига дуч келгани тасдиқланганди. Табиий ёши 3 да эканлигига қарамай, унинг организмида кузатилаётган генетик хусусиятлар 6 ёшдаги қўйларга тўғри келарди.
Инсоннинг яратилиши, яъни унинг йўқдан бор килиниши фақат Аллоҳ Таолого хосдир. Шундай қилиб, илмий кашфиётлар яна бир бор тасдиқлайдики, инсон ҳаётни ярата олмади. Ахир Қуръон оятларидан бирида айтилишича:
«У осмонлару ерни пайдо қилувчидир. Бирор ишни қилмоқчи бўлганида, унга: «Бўл!» деса, бўлаверадир» (Қуръон, 2:117)

Илоҳий тақдирни ўзгартириб бўлмайди

Тақдир – Аллоҳ Таолонинг барча ўтмишдаги ва келажакдаги ҳодисаларни бир лаҳза сифатида кўришидир. Аллоҳ ҳали рўй бермаган ва энди рўй бериши кутилаётган ҳодисалар ҳақида хабардордир. Кўпчилик одамлар қандай қилиб Худо ҳали рўй бермаган ҳодисалар ҳақида билиши мумкинлигини яхши тушунмайди, улар Илоҳий тақдирни тушунмайди. Инсон учун ҳали рўй бермаган ҳодиса эса фақат шу киши нуқтаи назаридан содир бўлмаган бўлади.
Биз якунини билмайдиган барча ҳодисалар фақат биз учун номаълумдир. Аллоҳ Чексиз Билимга эга ва У замон ва макон билан чегараланмаган; ахир замон ва макон тоифалари ҳам моҳиятан У томонидан яратилган. Шу сабабли Аллоҳ Таоло учун ўтмиш, ҳозирги кун ва келажак фақат бир лаҳза кўринишига эга бўлади. Аллоҳ даражасида бошимиздан кечираётган ва келажакда бошдан кечирадиган ҳамма нарса рўй бериб бўлган. Ҳамма одамлар бунинг учун вақти келгандагина улар учун Аллоҳ томонидан белгиланган тақдирнинг гувоҳи бўлади.
Аллоҳ – қачонлардир Ер юзида яшаган барча одамлар тақдирининг яратувчисидир. Туғилган палладан то ўлим соатигача ҳаётимизда рўй берадиган барча воқеалар, биз яқин кўрадиган ва биз учун кулфат бўлиб кўринадиган воқеалар Аллоҳнинг иродаси билан рўй беради. Қуръон оятларидан бирида Аллоҳ Таоло Ерда рўй берадиган барча катта ва кичик воқелар Аллоҳнинг иродаси билан рўй беришини айтади:
«Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, Уларни унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни биладир. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси очиқ китобда бордир» (Қуръон, 6:59).
Илоҳий тақдир ҳар бир инсон ва ҳар бир ҳодисага тааллуқлидир. Аллоҳ Таоло томонидан унинг учун белгилаб қўйилган тақдирга аралашиш ёки унинг ҳаётида белгилаб қўйилган ҳодисалар ривожини ўзгартириш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди.
Агар келажакда кимнингдир ҳаётида кунлардан бир кун унинг генетик кодига тўғри аралашиш йўли билан узайтириладиган бўлса, бу воқеа инсон ва ниҳоят Илоҳий тақдир устидан ғолиб чиққанини англатмайди. Бу воқеанинг мазмуни қуйидагича: Аллоҳ бу кишига узоқ ҳаёт инъом этган ва илм-фан томонидан ген картасининг кашф қилиниши бу Илоҳий тақдирни амалга ошириш механизмларидан бири бўлди, холос.
Ген картаси кашф қилиниши ва бу кишининг айнан илм-фан ген муҳандислигида катта муваффақиятларга эришган даврда яшашига тўғри келиши, унинг ҳаёти тиббиёт ва фанда аниқланган билимлар ёрдамида узайтирилиши – буларнинг барчаси Аллоҳ томонидан ҳали инсон йўқликдан дунёга пайдо бўлишидан анча олбин яратиб қўйилган.
Шундай қилиб, айтиб ўтилган лойиҳа доирасида қилинган кашфиётлар ва улар ёрдамида тузатиб бўлмайдиган касалликлардан даволанган одамлар ҳам улар учун белгиланган тақдирни ўзгартирмаганлар. Бу кишига Аллоҳ томонидан ушбу лойиҳанинг кашф қилиниши йўли билан дарддан халос бўлиш ёзилганди.
Нима бўлганда ҳам, олимларнинг ген картасини кашф қилиши ёки олинган инсон генетик дастурига ўзгаришлар киритиш борасидаги имкониятлар Илоҳий тақдирга қаршилик ёки уни инкор қилишни англатмайди. Аксинча, шу тариқа инсоният Аллоҳ томонидан белгиланган ва тайинланган вақтда одамлар учун очиладиган билимларни тушуниб етишга яқинлашмоқда, биз бу билимларни фақат билиб олмоқдамиз ва фойдаланмоқдамиз. Агар инсон бу кашфиётлар туфайли 120 ёшгача соғлом яшай оладиган бўлса, бу Аллоҳнинг иродаси билан у яшаши лозим бўлган муддат бўлади, унинг ҳаёти у қанча яшаши лозим бўлган бўлса, айнан шунча давом этади.

Инсон ўз ҳолича ташлаб қўйилмайди ва ўзи учун жавобгарликни зиммасига олади

Аллоҳ Таолонинг мавжудлигиги ва Унинг Чексиз Иродасига ишонган киши Яратувчи олдида унга берилган ҳаёт учун жавобгарлик даражасини ҳам англаб етмаслиги мумкин эмас. Худо уни худди бошқа одамларни йўқликдан яратганидай яратган ва Коинотда яратилган кўплаб нарсалар унга хизмат қилишини белгилаб қўйган.
Унинг туғилиши, ҳаёти ва ўлими ва абадий ҳаёт Аллоҳ Таолонинг Иродаси ва Қудратида эканлигини англаб етган одам бутун ҳаётини инсонга шунчалар неъматлар тақдим этган Аллоҳга ёқадиган тарзда ўтказиши лозим.
Мағрурлик кўзини кўр қилган динсизлар эса Яратувчининг Буюклиги ва Чексиз Қудратини тан олмайди, Унинг олдида сажда қилмайди, берилган ҳаёт ва сон-саноқсиз неъматлар учун Унга миннатдорчилик билдирмайди, Унинг буйруқларига итоат қила олмайди ва У қўйган тақиқларга амал қилолмайди. Улар ўзлари учун «эркин», ҳар қандай ҳаёт мазмунидан холи, улар устидан ҳеч кимнинг ҳукмронлигини тан олмайдиган тамойилни танлайдилар ва шу сабабли ҳаёт ҳақикатларини кўра олмайдиган. Қуръон бундай кишиларнинг психологик турлари ҳақида ҳикоя қилади:
"Инсон беҳуда тарк қилинишнинг ҳисобини қилурми?" (Қуръон, 75:36)
"Ва ўзлари аниқ билиб туриб, зулм ва кибр туфайли у(мўъжиза)ларни инкор этдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлишига назар сол" (Қуръон, 27:14)
Диндорлар нодонлик ва Аллоҳнинг мавжудлигини инкор қилишга қарши курашда, худога ишонмайдиган, шу сабабли Худодан қўрқмайдиган кишилар қалбида пайдо бўладиган ёвузлик ва шафқатсизликка қаршиликда жипслашиши лозим, ахир барча диндорларнинг бирлашуви – Аллоҳ Таолонинг амрларидан биридир.
"Куфр келтирганлар бир-бирларига валийдирлар. Агар (мазкур нарсани) қилмасангиз, ер юзида фитна ва катта фасод бўладир" (Қуръон, 8:73).

Дарвинчилар ва материалистлар адашиши

Инсон геноми бўйича тадқиқотлар ривожланиши билан дунё бўйлаб бир қатор ОАВда одамларни чалғитишга тушган эволюция назариясининг навбатдаги ғалабаси ҳақида ёлғон хабарлар пайдо бўла бошлади.
Дарвинча-материалистик йўналтирилган матбуот, турли шиорлардан фойдаланиб, генетик карта очилиши билан инсоният ўз тақдирига аралашиш ва Илоҳий тақдирни ўзгартириш имкониятини қўлга киритганлиги ҳақида ғояни фаол тарғиб эта бошлади. Бироқ ушбу фикр жуда катта ёлғон ва жамиятни қасддан алдаш ҳисобланади. Охирги пайтларда газеталар саҳифалари ва телевидение экранларида «Инсон энди ўз тақдирининг қули эмас. Инсон коинот ҳукмдори!» каби баёнотлар пайдо бўлмоқда. Инсон генетик картаси бўйича тадқиқотлар натижалари билан биргаликда тақдим этиладиган ушбу баёнотлар ошкора ёлғон ҳисобланади.
Аслида, инсон генетик картаси кашф қилиниши инсоният учун белгилаб қўйилган Илоҳий тақдирни асло ўзгартира олмайди, чунки ушбу кашфиёт ҳам фақат инсон учун Аллоҳ Таоло томонидан берилган бир белги (билим) ҳисобланади, холос.

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase