close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Замонавий атеистлар...

Атеистлар билан мулоқат қилар эканман, уларга ачиниб кетаман. Бу адашган қалблар гносеологик деб номланган боши берк кўчага кириб қолишган. Эҳтимол, балки уларни жин чалган ёки бошқа алвастилар йўлдан оздирган бўлиши ҳам мумкин. Уларнинг ичи қоралиги ва худбинлигини айтмасак, Худонинг борлигини инкор қилиш учун бошқа ҳеч қандай сабаблари йўқ. Объектив сабаб ҳақида эса, умуман гапирмасак ҳам бўлади. Фақат хиссиётлари, нервлари ва динга қарши тутқоноқлари бор, холос.

Бошқа бир тарафдан қарасак, аксар атеистлар илм-фанни ўзгармас авторитет каби қабул қилишига даъво ҳам қиладилар. Аммо, имон ва ақл ўртасидаги бахсда улар ақл билан нақлга калла қўйишади. Улар Худонинг йўқлигини, бир сўз билан “Бўлиши мумкин эмас”, дея изоҳлайдилар. Четдан қараганда ҳаммаси бинойидек, яъни уларнинг даволарида ихтилоф йўқдек, аммо уларнинг бу даъволарининг ҳаммаси ҳақиқатдан узоқ бўлиб, саробдан бошқа нарса эмасдир...
Мен атайлаб атеистларнинг “Гагарин космосга учган ва Худони кўрмаган”, каби уларнинг ҳужжатларига эътибор қилмайман. Бунинг ўрнига замонавий атеистларнинг асосий тамойилларидаги баъзи ихтилофларга эътиборларингизни қаратмоқчиман.
Илм-фан орқали билишга ишонадиган одам Худо йўқ дейиши мумкин эмас. Аслида “Билим” ва “Ҳақиқат” дегани нима ўзи? Бу жараёнлардир. Яъни, охири йўқ жараёнлар ва бу ўта принципиал нуқтадир. Илм-фан орқали билиш йўллари доим такомиллашиб, мураккаблашиб, аниқ шаклга эга бўлиб бораверади. Кеча ахмоқона гап бўлган нарсалар бугун воқеликка айланиб, оддий ҳолатга айланади. 17 аср олими ва унинг дунёқарашини олиб кўрайлик. Атом бўлинмайди. Параллел тўғри чизиқлар кесишмайди. Париждан Москвага уч соатда бориш мумкин эмас. Хўш? Энди-чи, атомлар бўлинади, тўғри  чизиқлар кесишади ва 3 соатда борса бўлади, деяпсизларми?!
Булар энг оддий мисоллардир. Илм-фан тарихида бунга ўхшаш мисоллар тиқилиб ётибди. Олдин бўлиши мумкин бўлмаган нарсалар вақт ўтиши билан бўлиши мумкин экани аниқланмоқда.
Ва мана, бир қарашда инсоният илм-фани тарихидан хабарлари бор ва ахмоққа ўхшамаган одамлар бизга қуйидагиларни уқтиришни бошлайди:
-    ўликларни тирилтириш мумкин эмас!
-    Бир бурда нон билан кўпчиликни тўйдириб бўлмайди!
-    Дунёни 6 кунда яратиб бўлмайди! (Қизиқ, қанча кунда яратиш мумкин экан!)
Шунинг учун ҳам илм-фан ёки “бўлиши мумкин эмас” деган сўзни танлаш керак бўлади.
Инсонни атеизм деб номланган залолатга тушиб қолишига нима ундайди экан-а? Худони бор деб тан олиш ўзини баркамол эмас демакдир. Ўз билимларини чекланган эканини тан олишдир. Худо олдида масъулияти бор эканини тан олиш, демакдир.
Аммо, телевизорнинг айтишича замонавий одам эволюциянинг тожи, тараққиётнинг чўққиси – ҳамма нарсани билади, ҳамма нарсага қодир ва доим ўзини тўғри тутади. Замонавий одамнинг бирон нарсага қодир бўла олмаслиги умуман мумкин эмас эмиш.
Кимнингдир Ернинг айланишини тўхтатиши, отасиз ҳомила пайдо қилиши, фаришталарга буюруқ беришга қодир эканини тан олиш уларнинг худбинлигига қаттиқ зараба беради. Агар ундан кўпроқ ҳикматга эга зот қандай яшаш кераклигини ўргатадиган бўлса, булар худбинликлари, такаббурликларидан ёрилиб ўлиб кетадилар ҳам... Булар жаҳлдору хиссиётга тўла...
Улар катталар айтгани тўғри эканини кейин тушунишади...

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase