Совет Иттифоқи парчаланишида асосий рол ўйнаган ва советлар давридан кейин Арманистонга ҳам, Озарбайжонга ҳам жиддий зарар етказган Жанубий Кавказдаги узоқ давом этган можаролардан бири дипломатик келишувнинг якуний босқичига чиқмоқда. Демак, мантиқий бир саволни қўйиш вақти келди - 44 йиллик тўқнашувнинг сўнгги саҳифасига айланган 44 кунлик урушда ким ютқазди ва ким ғалаба қозонди?
"Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида ахлоқий эътирозлар бор, лекин мавҳум бир эксперимент кенг тарқалмоқда: табиий «жамоавий иммунитет» пандемияни тўхтата олармикан? Жавоб узил-кесил эмас", - деб ёзади немис нашри Frankfurter Allgemeine Zeitung.
Дунё бўйича COVID-19 га касалланганлар сони 55 млн.дан ошди. Мамлакатлар ҳукуматлари янги чекловлар эълон киляпти: комендант соати жорий қилинмоқда, ресторанлар ёпилмоқда, одамлар масофадан ишлашга ўтказилмоқда. Турли мамлакатларда қандай чоралар кўрилаётган ҳақида маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Британия ҳукумати коронавируснинг олдини олиш учун биноларни мунтазам равишда шамоллатиб туришни таклиф қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Олимлар вентиляция яхши эмаслиги туфайли коронавирус инфекцияси хавфи қишда учдан ошиши мумкин, деб огоҳлантирган. Бу, айниқса, идоралар ва таълим муассасалари учун долзарбдир.
1945-1950 йиллар оралиғида Индонезияда мустақиллик учун кураш даврида голланд аскарлари 11 қуролсиз кишини қатл этганди. Энди уларнинг фарзандлари қариндошларининг ўлдирилгани учун товон пули олади, дея хабар бермоқда TRT. Нидерландия ҳукумати ўтган ҳафта Индонезия мустақиллик уруши даврида голландиялик аскарлар томонидан қатл этилган индонезияликларнинг болаларига товон пули тўлашини маълум қилди.
"(...) Франция ҳукумати уни Эммануэл Макрон томонидан мамлакатни ларзага солган ўқитувчи Самюэл Пат қотиллигидан сўнг эълон қилинган интернетдаги нафратга қарши кураш ҳақидаги қоидалар билан тўлдириб, радикал Ислом ва "сепаратизм" га қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини якунлади", - деб ёзади Le Monde.
"Пандемия - Худосиз дунёни, ҳаммамиз зомбига айланадиган иблис дунёсини яратмоқчи бўлган дунё элиталарининг фитнасидир, - деди Ливио Фанзага ўтган ҳафта. Агар 80 ёшли Фанзага Италиянинг энг нуфузли радио канали саналган радио Maria директори бўлмаганида эди, унинг фитна назариясини шунчаки қўпол бемаънилик деб эътибор бермаслик мумкин бўларди", - деб ёзади Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung нашри.
Тараққиёт худди бир комета каби олдинга шошилиб, сиз билан мен, худди самовий дарбадар жисмнинг думидаги учқунлар каби, ундан ортидан елдек учамиз. Кўп нарсалар шаклан ўзгаради; моҳиятан эски нарсалар, янги шаклларни олади.
Muslim Pro – мусулмонлар учун энг оммавий илова бўлиб, азон ва намоз вақтлари учун энг аниқ маълумотлар тақдим этади ва бутун дунё бўйлаб қарийб юз миллион мусулмон томонидан фойдаланилади. Google Play Store маълум қилишича, илова Android асосида ишлайдиган қурилмаларга 50 миллион мартадан ортиқ ва умумий ҳисобда бошқа платформаларда, жумладан, iOS орқали, 95 миллион марта юкланган, хабар қилади Muslim Pro веб-сайти.
Бу кунни нишонлаш халқлар ўртасида бағрикенгликни мустахкамлаш ва ўзаро маданий яқинлашувга хизмат қилишдан иборат. ЮНЕСКО 18 ноябр куни Халқаро ислом санъати кунини нишонлади. Бундай қарор 2019 йил ЮНЕСКО Бош анжуманининг 40-сессиясида қабул қилинган бўлиб ҳар йили 18 ноябр куни ўтказилади.
Фаластинда ҳозирги Оқ уй маъмуриятининг Яқин Шарқдаги ўрни танқид қилинди. Яқин Шарқдаги "Аср битими" Оқ уйнинг ҳозирги раҳбари билан бирга кун тартибидан чиқиб кетади. Бу ҳақида Фаластин Бош вазири Муҳаммад Иштийё маълум қилди.
Грузия бош вазири АҚШ Давлат котиби билан музокаралар ўтказди. Грузия Бош вазири Георгий Гахария расмий ташриф билан Грузия пойтахтига келган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашди. Томонлар икки томонлама муносабатлар ва АҚШ ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.