close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Радикал Ислом ва "сепаратизм" га қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳаси якунланиб, Франция Сенати ва Миллий Мажлисга юборилди

"(...) Франция ҳукумати уни Эммануэл Макрон томонидан мамлакатни ларзага солган ўқитувчи Самюэл Пат қотиллигидан сўнг эълон қилинган интернетдаги нафратга қарши кураш ҳақидаги қоидалар билан тўлдириб, радикал Ислом ва "сепаратизм" га қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини якунлади", - деб ёзади Le Monde.

"AFP агентлигига сешанба, 17 ноябрь куни маълум бўлган қонун лойиҳаси давлат раҳбари томонидан 2 октябрда Мюрода (Ивелин департементи) сўзга чиқиш вақтида у «ислом сепаратизмига ҳужум қилиш»га чақирганда фойдаланган "сепаратизм" атамасини ўз ичига олмайди. У ерда "секуляризм" сўзи ҳам йўқ. У камтаргина қилиб «Республикачи тамойилларни қўллаб-қувватлаш ҳақида қонун лойиҳаси» деб аталади", - дейилади мақолада.
"Сешанба куни оқшомда интернетга жойланган Le Figaro газетасига интервьюда адлия вазири Эрик Дюпон-Моретти ва ички ишлар вазири Жеральд Дарманен 9 декабрь куни Вазирлар маҳкамасида кўриб чиқилиши лозим бўлган қонун лойиҳасини биргаликда ҳимоя қилишди. Сешанба кун у Сенат ва Миллий мажлис раисларига юборилди, деб аниқлаштирди Дарманен".
"Давлат раҳбарининг илтимосига кўра, қонун лойиҳаси интернетдаги нафрат авж олдиришни жиноят деб билади ва давлат амалдорлари ёки депутатларга босим ўтказиш учун аниқ жазо чораларини назарда тутади. Келиб чиқиши чеченлардан бўлган бир йигит 16 октябрда қотилликдан олдин Самюэл Пати нутқ эркинлиги ҳақида дарс пайтида Муҳаммад пайғамбарга карикатураларни кўрсатган учун Интернетда таъқиб қилинганди", - деб ёзади Le Monde.
"Дюпон-Моретти Le Figaro да «жиноят кодексидаги иккита муҳим ўзгариш»ни олқишлади. Уларнинг орасида «инсон шахсияти ва унинг ўрнини аниқлаш имконини берадиган шахсий, оилавий ёки профессионал ҳаёти ҳақида маълумот тарқатиш орқали бошқаларнинг ҳаётига таҳдид яратишдан иборат бўлган янги жиноят» тасдиқланиши бор", - маълум қилди адлия вазири RTL радиостанцияси канали орқали. Бундай жиноят учун максимал жазо уч йил қамоқ ва 45 минг евро жаримадан иборат. (...) Адлия вазири шунингдек, "Париж прокуратураси қошида интернетда нафратни авж олдиришга қарши кураш бўйича махсус бўлинма" ташкил қилинишини тасдиқлади, - дейилади мақолада.
"(...) Бошқа бир жиҳатдан қонун лойиҳаси маданият муассасаларини молиялаштириш масаласи борасида черковни давлатдан ажратиш ҳақида 1905 йилги қонунни ўзгартириш йўли билан «ибодат қилиш шартлари шаффофлигини кафолатлаш»га қаратилган. Хусусан, шаффофлик даражаси юқори бўлиши учун, 10 минг евродан ортиқ бўлган хорижий хайриялар декларация қилиниши шарт. Шунингдек, масжидларнинг экстремистлар томонидан босиб олиниши олдини олиш учун «антипутч» ҳақида қоидани қабул қилиш ҳам режалаштирилган", - дейди нашр.
"(...) Қонун лойиҳасининг бошқа бир қисми таълим билан боғлиқ. у ноқонуний мактабларга қарши курашга қаратилган бўлиб, «бола ёки унинг оиласи аҳволи билан боғлиқ жуда чекланган сабаблар» туфайли 3 ёшгча бўлган барча болаларни уйда ўқитишни тўхтатади", - дейилади нашрда.
"(...) Бундан ташқари, мактаб ёшидаги ҳар бир болага ҳукуматга биронта бола таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум этилмслигини кафолатлаш имконини берадиган миллий идентификация коди берилади", деб кўрсатилган мақолада.
"Гарчи статистикага кўра, қиз болалар кўпроқ туғилиши маълум бўлсада, мен айрим даҳаларда ўғил болалар сони кўп эканлигини кўрдим", деб изоҳ беради Le Figaro га Жеральд Дарманен. "Бу жуда ёмон – республиканинг кичкина «шарпа-қизлар»ини на дунёвий мактабларда, на шартномали ва шартномасиз мактабларда кўрмаслик", деб қўшимча қилди у ва «бу болаларни исломчилар чангалидан қутқариш» ниятида эканлигини айтди.
"Қонун лойиҳаси шунингдек, «республика қадриятларига риоя қилмайдиган» бирлашмаларга давлат субсидиялари тўлашга қарши чиқиш имконига эга бўладиган префектлар ваколатларини кучайтиради", - аниқлаштиради Дарманен. Ниҳоят, қонун лойиҳасининг бошка қоидалари гендер тенлигини кучайтиришга қаратилган", деб хулоса қилади Le Monde.

Манба: Le Monde

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase