Зулм технологияси
Ёлғоннинг тахтдаги минг йил даврони
Ҳақиқат айтилган бир дамча бўлмас. (Омон МАТЖОН)
Диктаторнинг ўзини-ўзи алдаши. Тарих Путинни Украинага қарши уруш учун қаттиқ қоралайди — The Economist
Россия президенти қўшни мамлакатга у томонидан ҳеч қандай провокациясиз ҳужум қилди, деб ёзади History will judge Vladimir Putin harshly for his war мақоласида The Economist.
Жазоирнинг собиқ юртбошиси Бутефлика ҳам ўлди
Боутефлика даврининг охири: Жазоир собиқ президентининг ўлими сабаби ошкор қилинди. Давлат раҳбари бешинчи муддатга сайланишга тайёргарлик кўраётганида ҳарбийлар томонидан четлаштирилган эди
Ақлдан озган диктатор мусулмонлардан қурол сифатида фойдаланмоқда
Бу ҳафта биз Туркиянинг Ғарб мамлакатларига - бу сафар Афғонистондан, «Толибон»дан қочган янги қочқинлар оқимини тақсимлаш учун жой сифатида фойдаланиш режаларига қарши кескин норозилиги ҳақида ёзган эдик.
Кучли аёллар диктаторларга қарши
"Автократия ва диктатураларга қарши курашда аёллар бугунда – Хитойдан тортиб Белоруссияга – биринчи сафларда турибди. Улар жасорати учун юқори нарх тўлашади. Уларнинг муваффақияти ҳозирча кичик, лекин бу ўзгаради", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
Қаддафийнинг миллиардлик ҳисобрақамлари қачон очилади?
Хорижий банкларда сақланаётган Ливия активларининг умумий миқдори қарийб 150 миллиард АҚШ долларига етиши тахмин қилинмоқда. Ливия исёнчилари уларга эга бўлиш пайида. Аммо Ғарб давлатлари қарор қабул қилишга шошмаяпти.
Сурияда Асад армияси раҳбари ўлдирилди ва диктаторнинг укаси яраланди
Сурияда жанговар ҳаракатлар натижасида Башар Асад армияси раҳбари, армия генерали Суҳайл Ҳасан ўлдирилди. Бундан ташқари Сурия диктаторининг укаси Моҳир Асад оғир яраланди. Хабар қилинишича, Суҳайл Хама касалхонасида жароҳатдан вафот этди, у ерга Саракибдан етказилганди.
Владимир Путин учун лаънатланган ёз
"(...) Бу йилги ёз – Владимир Путин учун у ҳукумат тепасида бўлиб келаётган йигирма йил давомидаги нохуш янгиликларга энг бой мавсум бўлди. Москва кўчаларида кўп жиҳатдан унга қарши қаратилган норозилик ҳаракати кенгаймоқда. Ёз мавсуми Сибирнинг жанубида ҳалокатли сув тошқинидан бошланиб, бунинг натижасида 25 киши ҳалок бўлди.
Доналд Трампнинг севимли диктатори
АҚШ президенти Доналд Трамп ўткан чоршанба куни Абдулфаттоҳ ас-Сиси "ажойиб иш қилмоқда" деб баёнот берди. Ушбу баёнот айнан Трамп Миср етакчисини қабул қилган пайт янгради. Оқ уйда икки тарафлама музокаралар арафасида журналистларга мурожаат қилар экан, Трамп Вашингтон ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон «ҳозиргидай яхши» бўлмаган деб айтди. Трамп Ас-Сисини «дўстим» деб атади.
Ас-Сиси 2030 йилгача ҳукумат тепасида қолмоқчи
Миср парламенти бугун Абдулфаттоҳ Ас-Сисига ўз лавозимида 2030 йилгаа қолиш имконини берадиган мамлакат конституциясига ўзгариш киритиш учун овоз беради, дея хабар қилади Al Jazeera. Агар парламент бу тузатишларни маъқулласа, келгусида референдумга олиб чиқилади ва у бир ой муддат ичида ўтказилиши лозим бўлади, деб изоҳ берди парламент спикери Али Абделяль.