close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кучли аёллар диктаторларга қарши

"Автократия ва диктатураларга қарши курашда аёллар бугунда – Хитойдан тортиб Белоруссияга – биринчи сафларда турибди. Улар жасорати учун юқори нарх тўлашади. Уларнинг муваффақияти ҳозирча кичик, лекин бу ўзгаради", - деб ёзади немис нашри Die Welt.

"Блогер Чжан Чжан коронавирусга қарши курашда ҳукумат ҳаракатларини танқид қилгани учун тўрт йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ар-Риёддаги аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси Лужайн ал-Хатлул учун суадиялик аёлларнинг автомобил ҳайдаш ҳуқуқини тақдим этиш талаби учун олти йил. Сентябрда ҳибсга олинган белоруссиялик мухолифат етакчиси Мария Колесниковани ўхшаш тақдир кутмоқда", - дейди журналист Торстен Крауэль.
"Кучли эркаклар бугун нима қиляпти? Путин унинг ёлланма қотиллар жамоаси фош этилганидан ғазабда. Си Цзинпин уйғурлар ва тибетликлар учун янги лагерлар қурмоқда. Александр Лукашенко баррикада ясаб олган. Саудия шаҳзодалари келажакда ар-Риёдга нисбатан қаттиқроқ ҳаракат қилишини аниқ кўрсатиб турган Джо Байденни хавотир билан кузатмоқда".
"Ҳамма жойда автократия ва диктатураларда жасур аёллар олдинги сафларда. Уларга жасорат демократияларда ҳам керак; масалан, Грета Тунберг тўлиқ хавфсизликда яшайди, деб ўйламаслик керак. Бироқ фарқи шуки, демократияларда полиция фаолларни ҳимоя қилади, диктатураларда эса уларни таъқиб қилади. Навалнийнинг сафдоши Любов Собол шу ҳафта бошида қилган каби, Навалнийнинг яқинда фош этилган суиқасдчиси квартирасининг эшик қўнғироғини босиш учун жасорат талаб қилинади".
"Унинг ҳаракати тарихнинг диктаторлар эшигини тақиллатиш бўлди. (...) Тиранларни ағдариш соатлар ёки йиллар масаласи эмас; баъзи ҳолларда дунё узоқ вақт кутишига тўғри келади. Бироқ ағдариш вақти келади. Демократия учун табиий бўлган ишларни қилгани учун аёлларни қамоққа ташлаш диктаторларни қутқармайди. Уларнинг эшиги тақиллатиб, қўнғироқ чалинади - Дон Жуаннинг тош меҳмони бугунги кунда аёл ҳисобланади", - деб ёзади Die Welt.







Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase