close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шарқ маданияти кўзгуси

Ислом дини ҳамиша инсонларни хайрли ишларга, оила ва жамият ҳаётида ўзаро бирдамликда бўлишга, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишга ундайди.  Ислом динида аёлга бўлган ҳурмат ва эътибор ҳар бир мусулмон ҳаёти учун таъсири жуда катта бўлиб уни асраш ва эъзозлаш жуда муҳим саналади.

Балки шу сабабли, ҳозирги кунда бутун дунёда жумладан, Россия ва бошқа кўплаб Европа давлатларида ислом динига бўлган қизиқиш секин-асталик билан ўсиб бормоқда. Бутун дунёни эгаллаб олган бир пайтда Ғарб цивилизацияси  ўртасидаги ўзаро номутаносибликни ва шарқ кўзгуси саналмиш муслима аёлнинг кийиниш маданияти инсон саломатлиги учун таъсири қай даражада муҳим ва аҳамиятли экани ҳам тиббиёт нуқтаи-назаридан исботланди.
Замонавий тиббиётда аёлнинг маҳрам бўлган жойларини беркитиш ҳақидаги олимларнинг қарашлари муштараклигига ҳам бежизга эмасдир. Чунки яланғочланиш киши қалб дунёсининг ҳам бўшлигидан дарак беради. Бунинг оқибатида аёл ўз қадр-қийматини йўқотиши ва унга бўлган ҳурматни йўқотади.
Кийиниш маданияти ҳар бир инсоннинг феъл-атворини намоён этади. Билъакс, баъзи аёлларнинг очиқ-сочиқ юриши оқибатида ўзларига бўлган эътиборни тортиш ва атрофдагиларда тийиқсиз ҳис-эҳтирос уйғотишига сабаб бўлмоқда ва бу салбий оқибатлар олиб келаяпти. Бугунги «мода» ўз-ўзидан эркакларнинг ҳирсини уйғотиши билан бирга, дунёда эркакларда учраётган мижоз сустлигининг 70 фоизи, яъни – организмнинг қондирилмаётган сурункали қўзғалишига сабаб бўлмоқда.
Муқаддас динимизда муслима аёл фақат ўз оиласи учун зийнатланиши мумкин.  Бу нафақат соғлом оила ва  тинч-тотув ҳаёт асоси бўлиб хизмат қилади, балки, эркакларнинг саломатлиги учун ҳам ниҳоятда зарурдир. Шу сабабли, бир қатор ғарб олимлари простата бези касаллиги касаллиги шарқ эркаклари орасида жуда кам учрашининг сири нима эканлигига қизиқиш билдириб, бу йўлда баҳолиқудрат бир қатор тадқиқот ва текширув ишлари олиб борди. Натижада, соғлом оила ва шу ўринда ислом динида аёлларнинг ички ва ташқи маданияти ўрни беқиёс эканига яна бир бор амин бўлишди.

ШАРҚ ВА ҒАРБ МАДАНИЯТИ ЎРТАСИДАГИ ЗИД ҚАРАШЛАР

Ғарб мамлакатларида балоғат ёшидаги қизлар ўз танасини кўрсатишга бўлган қизиқиши, минг афсуски, оддий ҳолатга айланиб бўлган. Кўча ва жамоат жойларида эмин-эркин, ярим-яланғоч, ҳайвоний сифатдаги кўринишда юриш табиий ҳол бўлиб қолган. Ғарб ўз маданиятини бутун дунёга тарғиб этиши эса  муаммони янада катталашишига сабаб бўлаяпти. Бундай ачинарли ҳолат нафақат Европада, балки бошқа кўпгина давлатларга ҳам ўз таъсирини ўтказаяпти. Шарқ ва ғарб кийиниш маданияти бир-биридан тубдан фарқ қилиб, булар ўртасида доимо зид қарашлар мавжуд. Ғарб мамлакатлари орасида кийиниш маданиятида буткул шарм-ҳаёдан йироқлашиб бораётгани эса тобора жамиятни таназзулга юз тутишига олиб келади. Бу эса ўз ўрнида ёшларнинг тутуруқсиз ҳис-эҳтиросга берилишига туртки бўлиб, уларнинг ахлоқий сифатлари ҳайвоний хоҳишларга айланиб кетмоқда.
Инсон феъл-атвори бузилишига ахлоқсиз, шарм-ҳаёдан буткул йироқ бўлган кийимлар ҳам сабаб бўлаётгани аниқ ҳолатдир. Умуман олганда, бу каби кийимларнинг инсон маданияти учун ҳеч қандай қиймати йўқ бўлиб, аксинча, ахлоқий бузуқликка йўл очиб бераяпти,  холос. Бундан кўзланган мақсад эса, шаҳвоний лаззат уйғотиш, онгни заҳарлаш ва шайтоний ҳисларни жунбушга келтиришдир. Охир-оқибатда жамиятни таназзулга олиб боради.
Баъзи ғарбликлар мусулмонларнинг зеҳнини доимий таъсир остида тутиб турадиган жинсий туйғуларни суғориб туришга қарор қилдилар. Ҳеч қандай қўпорувчилик жинсий туйғу эришадиган қўпорувчилик даражасига чиқолмайди. Ҳар қанча шубҳасиз, фикри, дин-эътиқоди бўлсин, шаҳвоний туйғулар, ҳис-ҳаяжонлар уни мағлуб этади. Шу сабабли бугун жамиятимизга кириб келаётган иллатлар ана шу туйғу сабабли содир бўлаяпти. Бу ерда ҳам ягона унсур – аёлдир.

Ислом дини ва Православ дини бу каби масалаларда киборлар ҳаёти яъни, жамият аралашуви ва таъсири билангина чегараланиб қолди. Мода оламини тарғиб қилишда асосан киборлардан, яъни жамиятдаги маълум бир шахслардан фойдаланиляпти. Шу сабабли ҳам модада шарқ ва ғарб маданиятларининг уйғунлашувига бўлган уринишлар кўпчилик томонидан салбий тарзда қабул қилинишига олиб келди. Ислом дини доим бундай ёт қарашларга рад жавоб бериб келган.  Ҳозирги замон маданиятидан бироз воқиф бўлган ҳар бир киши буларни жуда яхши тушуниши мумкин.
Оила тушунчаси ва анъанавий қадриятлар (Шарқ максимализми ва Ғарбнинг эркинлиги) жамиятга кириб келадиган янги маънавий кучларнинг бир ифодаси бўлади. Бу эса халқ қалбини мудроқликдан уйғонишга ва халқларнинг ўзаро бирлашувига ва ўзлигини ўз маданиятидан топишига олиб келади.  

ТАШҚИ ГЎЗАЛЛИК
 
Инсон онгига унинг нафақат кийиниши ўз таъсирини кўрсатади, балки атроф-муҳит, замонавий технология давридаги ранг-баранг беҳаё кўрсатувлар, ярим-яланғоч қизлар воситасидаги реклама роликлари, ваҳший, жангари, эҳтиросни қўзғовчи тутуруқсиз фильмларда ҳам аёл бош роль ижрочиси сифатида беҳаёликни юқори чўққига олиб чиқишига замин бўлмоқда. Аёл кишини асосий қурол сифатида бузуқ ва фоҳиша ишларда фойдаланилаётгани эса энг катта муаммолардан бирига айланган. Бундай уринишлар оқибатида аёлга бўлган ҳурматсизлик ва унга бир буюмдек, эркакларнинг кўнгилхуши сифатида қаралишига бўлган муносабатга олиб келади.
Асосий объект сифатида эркакларни шарм-ҳаёсиз ҳолда кўрсатилмайди. Реклама ролигининг асосий қурол воситаси сифатида, очиқ-сочиқ кўринишда ҳам чиқмайдилар. Эркак кишининг мавқеини ҳамин қадар сақланиб қолишига балки шу сабабдир. Ғарб аёлларнинг ярим-яланғоч юриши доимий ва табиий ҳолатга айланиб бўлган ҳозирги кунда замонавий мода аллақачон бизнинг дунёимизга ўз таъсирини ўтказган. Жангари ва ваҳший фильмлар инсон руҳиятида ваҳшийликни юзага келтиради. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, инсонда қўрқув ҳиссини ортиб кетишига жангари ва фантастик фильмлар сабаб бўлаётган экан.  Инсон қўрққанда унинг организмида адреналин моддасининг миқдори ошиб кетади. Натижада  инсоннинг руҳий меъёри бузилишига олиб келади. Эркак ва аёлни руҳиятга кучли таъсир қилувчи жангари тарзда кўрсатиш мутлақо мумкин бўлмаган ҳолат. Ваҳший образни намоён этувчи фильмлар замирида кучли образ талқинида эркак кишини, аёлни эса зўравонлик оқибатидаги салбий кўрсатиш оқибатида инсон руҳиятида қўрқув ва нафратни юзага келтиради.  
Жамиятнинг асосий қисми бўлган эркак ва аёл маданияти ўртасидаги муносабат салбий тарзда кўрсатилиши бу мутлақо нотўғри.
 Бизнинг мақсадимиз  эса, ҳаётий меъёрларга амал қилган ҳолда, асрлар давомида асраб келаётган қадриятларимизга амал қилиш, ёшларда меҳр-оқибат туйғуларини шакллантириш ва ўз миллий маданиятимизни сақлаб қолишдан иборатдир. Замонавий юқори технология даврида яшаётган бўлсак-да, инсон тафаккури ва онгини заҳарлаётган ташқи таъсир омилларига берилмаслик, асрлар давомида аждодларимиз томонидан асраб келинаётган қадриятларимизни қадрлаш ва ислом динимизни соф ва мусаффолигича сақлашдир. 
 
АНЪАНА ВА ҚАДРИЯТ
   
Шарқ маданияти тимсоли бўлган муслима аёл хижоб либосида ўзига бўлган эҳтиромнинг юксалишига ва қадр-қийматини ошишига хизмат қилади. Либос нафақат инсоннинг ташқи кўриниши рамзи сифатида акс этади, балки бу унинг руҳий ҳолати ва саломатлиги учун ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Ораста ва дид билан кийинган инсон қалби ҳам пок, тоза эканидан дарак беради.
Хижоб – кўпчиликда диний тараққиёти айнан либосдан бошланаркан ва бу кишининг ички дунёсига бутунлай мос келади деган иккиланишга олиб келади. Албатта, кишининг динга бўлган муносабати ва унинг маълум чегарадаги либоси билан чегараланмайди, аммо бу либос уни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади. Хижоб либосида ўзларини «ҳимояланган», «хавфсиз» ва «муҳтарама» деб ҳис қилишларини муслима аёлларимиз кўп бора таъкидлашган. Ўзини ташқи таъсирлардан ҳимояланган ҳолда эркин юра олишига замин бўла олади. Бу эса илмий тасдиғини ҳам топди. Инсониятни жаҳолат ботқоғига олиб бораётган бугунги шарм-ҳаёдан буткул йироқ бўлган кийим-кечаклар тиббиёт томонидан ҳам қораланди.
Зеро, Қуръони Каримда Аллоҳ таоло айтади: “Эй, Муҳаммад  алайҳиссалом, мўминларга айтинг, кўзларини номаҳрам аёлларга тикишдан тўссинлар”.
Биргина шу оятда, мусулмон кишининг саломатлиги ва қалб халоватини йўқотишдан сақлаш ва кўз зиносидан эҳтиёт бўлиш зарурлиги таъкидланган.
Муслима аёлнинг хаё либоси, яъни хижоб эса ҳали ҳануз ўз қадр-қийматини йўқотмаган. Бу нафақат ташқи муҳитга ижобий таъсир кўрсатади, балки аёлнинг шаънини ҳам мумкин қадар сақланиб қолинишига, унга бўлган эҳтиромнинг юксалишига олиб келади.  Ғарб тиббиёт олимлари ҳам хижобнинг инсоният саломатлиги учун бераётган  юқори даражадаги ижобий натижасини кўриб, тан олмасдан иложи қолмади.
Ёшларда бирор-бир кишига нисбатан тақлид ҳисси кучли бўлиб, уларнинг кўпчилигида Европанинг машҳур актёр-актрисалари ва қўшиқчиларига ва уларнинг кийим-боши, ҳатти-ҳаракатига эътиборни кучайтириб, уни ўзларида акс эттиришга интилишади. Бугунги кундаги ғарб ва шарқ маданияти ўртасида зиддиятга сабаб бўлаётган муаммоларнинг бош ечими эса ана шундадир.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Мустафо Аққод Кепка ҳақида »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase