close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кепка ҳақида

Кепка кийиш тақиқланган, ҳатто уни ҳаром деган гаплар ҳам кўп учраб туради...
Аввало шуни билиш лозимки, либосларни кийиш маиший нарсалар турига киради, уларнинг асл ҳукми эса мубоҳ.

Кепка кийиш тақиқланган, ҳатто уни ҳаром деган гаплар ҳам кўп учраб туради...
Аввало шуни билиш лозимки, либосларни кийиш маиший нарсалар турига киради, уларнинг асл ҳукми эса мубоҳ.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот», деб марҳамат қилган (Бақара  сураси, 29 оят). Шунга кўра, таркиби ҳаром бўлмаган ҳар қандай либосни кийиш мумкин. Бироқ, либосни кийишдаги мақсад ва тушунчага кўра у ҳаром ё макруҳ бўлиши бор. Мисол учун, бошқа бирор дин вакилларига хос бўлган диний кийимни кийиш мумкин эмас, ҳаром. Тақиқланишга сабаб бўлишнинг асосий омилларидан яна бири – бошқаларга эргашиш, тобеликдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ким бирон қавмга ўхшашга интилса, бас, у ўшалардандир» (Абу Довуд, Аҳмад ривояти), деганлар. Бу еб ичиш, кийиниш ва бошқа барча тасарруфларни ўз ичига олади. Бунда ҳам асосан диний маънодаги тақлид назарда тутилган. Бироқ, либос фақат ғайридинларга хос бўлмаса, уларни танитувчи хусусиятига эга бўлмаса, уни кийиш жоиз.
Бу борадаги кўрсатмалардан хулоса қилиш мумкинки, тақиқланишга сабаб бўладиган омиллар макон, вақт ва урф-одатларга боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, қайсидир мамлакатда қандайдир либос тури ножоиз бўлиши мумкин, чунки бундай либосни ўша юртда фақат ғайридинлар киядилар. Бироқ бошқа мамлакатларда бундай либосларни фақат ғайридинларга хос бўлмаган бўлади ва у ерда ўша либосларни кийиш жоиз бўлиши мумкин.
Бугунги кунда кепка фақат ғайридинларга хос бош кийим эмас, шунинг учун ҳам уни буткул ҳаром дейишга етарли асос йўқ. Аммо бундай бош кийимлар анъана ва урф-одатларга  тўғри келмаслиги эътиборидан макруҳ бўлиши мумкин. (islaming.ru/index.php/religion/faq.html?start=75)

Шайх ҳазратларидан кепка ҳақида сўралганида «Авваллари бундай бош кийимни кийишга рухсат бўлмаган. Ҳозир унча эътибор берилмай қўйилди», деб жавоб берганлар. Шунга ўхшаш бошқа бир саволга «Бошқа халқнинг ҳамма кийимига эмас, диний рамзи ҳисобланган кийимга рухсат йўқ», деб жавоб бергандилар. (savollar.islom.uz)
Одилхон қори ўз сайтида берилган шу мазмундаги саволга: «…Агар улар бировга тақлид учун эмас, зарурат юзасидан кийилса, тақилса, зарари йўқ. Аммо кепка кийиб, «Фалон қўшиқчига ўхшабманми?» деса, «Силвестерга ўхшаяпманми?» деб ғайридинларга тақлид қилса, унинг иши қораланади. Яна кепкада турли расмлар, шариатга зид бўлган ёзувлар, белгилар бўлмаслиги талаб этилади. Валлоҳу аълам!» деб жавоб берган.
(muxlis.uz/uz/article/260412/)

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase