Абу Муслим
Ер шари аҳолисининг катта қисми у ёки бу даражада спорт билан шуғулланади ёки унга қизиқади. Кимдир шу тариқа соғлиғини тиклаш ва кучайтиришга интилади, кимнидир ўйинлар ва мусобақалар билан боғлиқ азарт қизиқтиради, кўпчилик мухлислар севимли жамоалари учун қайғуради, стадионларга боради ёки телевизор экранларидан томоша қилади.
Жанубий Африкалик апартеидга қарши таниқли курашчи Нелсон Манделанинг набираси «Исроил апартеиди»ни кескин қоралаб чиқди ва ЖАР халқининг фаластинликларни қўллаб-қувватлашини айтди. Звеливелиле (Мандла) Мандела, «Африка миллий конгресси» ҳукмрон партиясидан парламент депутати, Лондонда ҳар йили бўлиб ўтадиган «Фаластин Экспо» кўргазмасида шанба куни ушбу фикрларини билдирди.
Ирландия мусулмонлари Лимерик шаҳрида масжид қурилиши учун пул тўпламоқдалар. Ан-Нур ислом маркази GoFundMe да Лимерик шаҳрида масжид қурилишига маблағлар тўплаш бўйича саҳифа очди. Ҳозирча зарур бўлган 20150 фунтдан 860 фунт тўпланди, хабар беради Limerick Reader.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳиндистонни Кашмирда инсон ҳуқуқларининг оммавий раившда бузилишида айблади ва бу ишни тергов қилиш учун комиссия ташкил қилишга чақирди. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича бош комиссари бошқармаси томонидан тайёрланган 43 саҳифадан иборат ҳисоботда шунингдек, кашмирлик айирмачиларни ушллаб қолганлик бўйича Покистонга таъналар ҳам бор.
Бундан икки ой олдин бошланган асадчилар-россия кучлари Суриянинг шимолий-ғарбий қисмидаги ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони камида 544 нафар тинч аҳолини ташкил қилади. Бу ҳақида Reuters инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия тармоғига ҳавола қилган ҳолда хабар қилади.
"Айтишларича, малика Хайя турмуш ўртоғи, Дубай ҳукмдоридан Европага қочиб кетипти. Бу ахборот ҳали тасдиқланмаган. Лекин февралдан буён маликанинг Twitter аккаунти сукут сақламоқда", - деб ёзади Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung журналисти Кристиан Вайсфлог.
Олимлар минг йиллар давомида сақланиши мумкин бўлган бактериялар ДНКга ахборот киритишга эришдилар. Янги услубият мутахассисларга масалан, инсон ҳужайрасига ёки ҳатто сув молекуласига ахборот ёзишга имкон беради. Яъни ҳозирги кунда ахборот исталган организмда сақланиши мумкин. Шу тариқа Аллоҳ Таоло бизнинг танамиз ҳужайраларида исталган ахборотни сақлаш мумкин қилиб қўйган.
Тожикистон жанубида 14 нафар маҳбус колонияга этап қилиш вақтида уларга берилган нондан заҳарланиб ўлди. Бу ҳақида РИА Новости Адлия вазирлиги Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармасидан хабар олди. Маҳкамадан хабар қилинишича, 120 та эркак ва 8 та аёл маҳбус учта машинада Хўжанд ва Истаравшан шаҳарлардиан Душанбе ва мамлакат жанубидаги Нурек шаҳрига жазо ўташни давом эттириш учун олиб кетилаётганди.
Ёши аввалги топилмалардан анча катта бўлган қадимий Homo erectus (тўғри юрадиган одам) тошга айланиб кетган суяк қолдиқлари индонезиялик археологлар томонидан Ява оролининг марказий қисмидан топилди. Бу ҳақида Jakarta Post газетасининг интернет-версияси хабар қилди.
Юлдузлик касали – дунёга, атрофдаги одамларга ва ўзига нисбатан алоҳида бир қараш бўлиб, бунда одамни унинг таниқли эканлиги ва бармоқларини шиқирлатиши билан ҳамма нарса у хоҳлагандай бўлиши лозим деган фикр бошқаради. Бундай интилиш ўзининг имтиёзли мавқеини ҳар томонлама таъкидлаш, ўзига нисбатан алоҳида муносабат талаб қилишга интилиш, қабул қилинган хулқ-атвор меъёрлари ва белгиланган қоидаларни бузишга мойилликка олиб келади.
Кўчада XXI аср, нанотехнология даври, эртакларнинг ҳақиқатга айланаётган вақти, илгари фақат орзу қилиш мумкин бўлган нарсалар одатий нарсага, ҳаётнинг бир қисмига, унинг атрибутига айланаётган пайт. Ушбу тараққиётнинг бошида инсон туради, уни инсон ҳаракатга келтиради.
Яқинда эълон қилинган Snopes тадқиқоти кам сонли ўнг экстремистлар гуруҳлари мусулмонларга қарши кайфиятларни жамоатчилик орасида кенг қамровга эга бўлган қарашлар сифатида тасвирлаш учун Фейсбукни манипуляция қилишини чуқур тушунишга имкон беради, деб ёзади Си Джей Вейрлман.