close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Асадчилар ва уларнинг россиялик иттифоқчилари операцияси Идлибда 500 дан ортиқ аҳолининг ўлимига олиб келди

Бундан икки ой олдин бошланган асадчилар-россия кучлари Суриянинг шимолий-ғарбий қисмидаги ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони камида 544 нафар тинч аҳолини ташкил қилади. Бу ҳақида Reuters инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия тармоғига ҳавола қилган ҳолда хабар қилади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, россиялик ва асад ҳарбийлари қасддан тинч аҳолига зарба бермоқда ва касалхоналарга бомба ташламоқда. Аввалроқ Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳужумлар пайтида кассетали бомбалар ва ёндирувчи қуроллардан фойдаланилаётгани ҳақида хабар берганди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия тармоғи ўз хулосаларини эълон қилган кун Идлиб вилоятида ҳаводан туриб берилган бир қатор зарбалар оқибатида етти нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.
«Россия ҳарбийлари ва уларнинг суриялик иттифоқчиси қасддан фуқаро шахсларга зарба бериб, рекорд миқдорда тиббиёт муассасаларини бомбардимон қилмоқда», - деди Reuters агентлигига SNHR раиси Фадел Абдулғани.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг хабар қилишича, ҳалок бўлган 544 нафар тинч аҳолининг 130 таси болалар эди.
БМТ шунингдек, минтақада 25 та тиббиёт муассасаси авиазарбалардан зарар кўрганини айтди.
Сўнгги авиазарбалардан бири Кафранбел шаҳридаги ерости касалхонасига пайшанба куни берилди.
«Касалхона координаталари унга нисбатан ҳар қандай ҳужумларнинг олдини олишга қаратилган, пухта режалаштирилган ҳаракатлар натижасида низода иштирок этувчи томонларга олдиндан тақдим этилган бўлишига қарамай, барибир зарб берилди», - деди БМТ вакили жума куни.
«Мен фуқаролик ҳудудларига ва фуқаро инфратузилмаларига давом этаётган ҳужумлардан даҳшатга тушиб қолдим, чунки Суриянинг шимолия-ғарбий қисмида низо ҳамон давом этяпти», - деди Сурия инқирози бўйича БМТ мнтвий гуманитар координатори ўринбосари Марк Каттс.
БМТ баҳоларига кўра, авиазарбалар туфайли камида 300 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Муолифатчи Идлиб вилоятида 3 миллионга яқин киши яшайди, уларнинг кўпчилиги Суриянинг режим босиб олган бошқа қисмларидан қочоқлар ҳисобланади.
2011 йил ҳукуматга қарши намойишларни шафқатсизлик билан бостириш ва қатағонлардан кейин бошланган Сурия уруши 370 мингдан ортиқ кишининг ҳалок бўлиши ва 12 миллион сурияликнинг мамлакат ичида ва бутун дунё бўйлаб кўчиб юришига олиб келди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase