close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Юлдузлик касали

Юлдузлик касали – дунёга, атрофдаги одамларга ва ўзига нисбатан алоҳида бир қараш бўлиб, бунда одамни унинг таниқли эканлиги ва бармоқларини шиқирлатиши билан ҳамма нарса у хоҳлагандай бўлиши лозим деган фикр бошқаради. Бундай интилиш ўзининг имтиёзли мавқеини ҳар томонлама таъкидлаш, ўзига нисбатан алоҳида муносабат талаб қилишга интилиш, қабул қилинган хулқ-атвор меъёрлари ва белгиланган қоидаларни бузишга мойилликка олиб келади.

"Юлдузлик касали" нафақат доимо одамлар кўз ўнгида бўлган ва бошқалардан кўра кўпроқ мақтов эшитадиган машҳур одамларда кузатилади. Юлдузлик касали офисларда ҳам кенг тарқалган бўлиб, унинг аломатлари олий поғонадаги раҳбарларда ҳам, оддий ходимларда ҳам бир хил бўлади.

«Юлдузлик»ка мойил одамлар ортиқча иззат-нафсониятли ва ўзига юқори баҳо бершига мойил бўлиб, бироқ ташқи омиллар таъсирисиз бундай хислатлар ўз-ўздан касалликнинг ривожланиши учун асос бўла олмайди. Баъзида юлдузлик касали шиддатли карьера ўсиши шароитларида рўй беради, бунда «юлдузли касаллик» ривожланишига одатда атроф-муҳит энг кўп хизмат қилади: нимадандир манфаатдор бўлган яқинлар (ёки ходимлар) сизнинг “бошқача” эканингизни таъкидлаган ва сизнинг рақибларингизни ерга урган ҳолда сизни бўлғуси юлдуз сифатида кўкларга кўтаришлари стандарт вазият ҳисобланади. Агар бу узоқ вақт давом этадиган бўлса, одам бунга ишона бошлайди...

Меҳнат бозорида малакали кадрлар етишмаслиги, маълум бир мутахассислар тоифалари бозор қийматининг ошириб қўйилганлиги ҳам катта роль ўйнайди. Одам ўзи ҳақида кўп нарса ўйлаши мумкин, лекин агар у иш жойини йўқотадиган ва бир йилдан ортиқ вақт давомида кўнглидаги нарсани топа олмаса, аста-секинлик билан ўз имкониятларига ва ўзининг баҳосига реал қарай бошлайди.

Диний соҳада, хусусан давъат майдонида ҳам юлдузлик касалига чалинганлар бор. Масалан, қандайдир имомнинг масжиди катта ёки қавми кўп бўлса, бундай имом-домла ҳам ўзини бошқача тута бошлайди. Яъни, тепадан келадиган бўлади. Лайф видео қилаётганлар ҳам озгина танила бошлагач юлдузлик касалига чалиниб қолади. Насиҳат, ўринли гап ёки танқидий фикрларни хазм қила олмайди. Аксинча, ўзича қози бўлиб олган ҳолда атрофидаги оз-моз фаол бўлган ҳаммага баҳо бера бошлайди. Кимнидир хизбчи, кимнидир ИШИД муфтийси, деб хуллас четидан такфир қила бошлайди. Яна баъзи сайт эгалари, аъзолари кўп бўлган каналлар, саҳифа эгалари, блогерлар ҳам бор. Бир икки ишлари билан танила бошлагач, улар ҳам юлдузлик касалига чалиниб, хато қилган ишларини айтган, насиҳат қилган одамларни блок қилиб, ўзини устун эканини, унга насиҳат қиладиган одам ҳали туғилмаган, деган маънода ўзини кўрсатади...

Аллоҳ таоло ҳаммасига комил шифо ато этсин! Омин!!!

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Маданият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Нотр-Дам мероси Умрачиларга 10 маслаҳат »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase