close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тожикистонда маҳбуслар нондан заҳарланиб ўлди

Тожикистон жанубида 14 нафар маҳбус колонияга этап қилиш вақтида уларга берилган нондан заҳарланиб ўлди. Бу ҳақида РИА Новости Адлия вазирлиги Жиноий жазоларни ижро этиш бош бошқармасидан хабар олди. Маҳкамадан хабар қилинишича, 120 та эркак ва 8 та аёл маҳбус учта машинада Хўжанд ва Истаравшан шаҳарлардиан Душанбе ва мамлакат жанубидаги Нурек шаҳрига жазо ўташни давом эттириш учун олиб кетилаётганди.

Белгиланган нормативларга кўра, йўлда карвон зарурат юзасидан олти марта тўхтаган. «Душанбега яқин Варзоб туманининг Майхура деган жойида, оқшом пайти маҳбуслардан бири 16 та маҳбусга учта буханка нон тарқатди. Орадан ярим соат ўтгач, бу нонни еган ва автомашина кузовида бўлган 16 та маҳбусда кўнгил айниши, бош айланиши ва қусиш бошланди. Ярим соатдан кейин, автомашина ахлоқ тузатиш муассасасига кириб келгач, шу нонни истеъмол қилган  16 кишининг ҳаммаси ҳушидан кетди», - хабар беради маҳкама.
Тиббиёт ходимлари фақат икки кишининг умрини сақлаб қолдилар.
Бош прокуратура жиноят иши қўзғади, махсус тергов гуруҳи ташкил қилинди. Судмедэкспертиза тайнланди, тергов ишларини бош прокурор Юсуф Рахмон ўз назорати остига олган.
РИА Новости Бош прокуратурадаги манбасига кўра, нон иссиқ ҳавода сақлаш режимига риоя қилинмаганлиги сабабли ўта заҳарли моғор замбуруғи билан заҳарланган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase