Инсон туради… шундай бўлса ҳам бу ерда муҳим бир нарса яширинган: у ўз эҳтиёжлари, хусусиятлар ва жароҳатларига эга инсон бўлиб қолавермоқда. У худди аввалгидек, ташвиш тортади, севади ва умид қилади. Биз яшаётган аср психология асри деб аталади. Ва бу психологиянинг илмий ривож топгани сабабли эмас, балки психологик саломатлик, худди психик (руҳий) саломатлик каби, биринчи даражали муаммо бўлиб қолишидадир.
1999 йил Жаҳон соғлиқ сақлаш ташкилоти қўллаб-қувватлаши билан руҳий саломатлик Жаҳон федерацияси ташаббуси билан Жаҳон руҳий саломатлик куни тасдиқланди. Россияда ҳозирча давлат микёсида психологияга бағишланган кун йўқ, лекин шунга қарамай, кўплаб ташкилотлар ва таълим муассасалари 22 ноябрни Россияда психология Куни сифатида нишонлайди.
Ушбу фан ва амалиёт кундалик ҳаётда нимаси билан муҳим, унга эҳтиёж борми, нима сабабдан унинг оммавийлиги ўсиб бормоқда?
Бу саволларга жавобни биз психологиянинг ўзидан, унинг нималарни ўрганишидан оламиз. «Психология» атамасининг ўзи юнон тилдаги икки сўздан ташкил топган бўлиб, «руҳ ҳақида фан» деб таржима қилинади. Ушбу фаннинг кенг тарқалганлини сабаби ҳам шундан тушунарли.
Айнан руҳ ҳозир ҳам кўпроқ қийналади, асосий юк ва босим айнан унга тўғри келади. Стрессли вазиятларнинг умумий ортиши, ижтимоий тенгсизлик, ахлоқий тушкунлик – буларнинг барчаси одамларни бир-биридан ажратишга олиб келади, ғазаб ва бошқа кўплаб салбий ҳодисаларни келтириб чиқаради.
Табиийки, буларнинг асосий сабаби инсоннинг руҳий ва маъанвий асосларини йўқотиб, сохта қадриятлар ва идеалларга эргашиши ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари ўжарлик билан нотўғри стереотипларни қўллайдилар, гўзал ва тўғри ҳаётнинг бошқа идеалини кўрсатадилар. Бир аср илгари хатти-ҳаракатларнинг идеали деб қараладиган нарсалар эскилик сарқитлари, архаизмлар деб атала бошлади, нафратга ва одамларнинг уялишларига сабаб бўлган нарсалар замонавийлик, мода ва тараққиёт мақомига эга бўлган нарса деб атала бошланди. Моддий воситаларга эришиш учун одамлар бир-бирига нисбатан қаҳр-ғазаб туйғусини ҳис қила бошлади, қариндошлик муносабатларининг бузилиши меъёрга айланди. Жамиятда қариндошлик муносабатларининг бузилиши тобора камроқ қораланмоқда ва танбеҳ берилмоқда.
Яна бир муҳим муаммо оила институтининг барбод бўлиши, ажралишлар даражасининг ортиши ва туғилиш кўрсаткичлари даражасининг пастлиги ҳисобланади. Маълумки, оила ҳар қандай жамиятнинг асосий ячейкаси ҳисобланади ва бу ячейкалар бузилиши бутун жамиятнинг бузилишига олиб келиши муқаррар.
Айнан психология унинг коррекция, диагностика ва соғломлаштириш воситалари билан биргаликда ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам бериши кўзда тутилган.
Табиийки, биз (мусулмонлар) учун психология динимиз меъёрларига қай даражада мос келиши ёки зид эканлигини билиш муҳим аҳамият касб этади.
Афсуски, бу саволга аниқ жавоб йўқ, шунингдек, кимё, физика, биология ёки бошқа ҳар қандай фаннинг фойдалари ва зарари ҳақида аниқ гапириш ҳам мумкин эмас. Психология, бошқа фанлар сингари, фақат восита сифатида намоён бўлади. Ҳамма нарса бу воситалар кимнинг қўлида бўлишига, уларни ким ва нимага йўналтиришига боғлиқ бўлади.
Баъзи хабари йўқ одамлар психология ва Исломнинг бир-бирига мос келмаслигини айтмоқда, психологияни салбий таъсирида ноҳақлик билан айбламоқда. Табиий савол туғилади: замонавий психология нимани ифодалайди? Бу саволга жавоб, ҳеч бўлмаганда, бу фаннинг мавзуси – у нимани ўрганиши тўлиқ аниқланмаганлиги сабабли жуда аниқ эмас. Бу атрофидаги барча мунозаралар қуйидагиларга бориб тақалади: психология инсон фикрини, ҳис-туйғуларини, ниятларини ўрганади, инсонга таъсир қилиш воситаларини, унинг хатти-ҳаракатларини ва ҳис-туйғуларини ривожлантиради.
Табиийки, фан ривожланмоқда, тобора янги ва янги концепция ва назариялар ишлаб чиқмоқда. Албатта, уларнинг бир қисми ислом меъёрларига мос келмайди, қаердадир зид ҳам келади. Бу қарама-қаршиликлар асосан айрим муаллифлик назарияларида, аввалбошдан инсон ҳақида бошқа фанларнинг маълумотларига таянмайдиган назарияларда кузатилади.
Мисол учун, Фрейд, Юнг, Грофф назариялари ва бошқалар ҳозирги кунгача энг каттта тортишувларга сабаб бўлмоқда. Фрейд таълимотига келадиган бўлсак, шунчаки унинг асарларини ўқиш ва қандайдир хулосалар қилиш эмас, балки унинг методологиясини, бу фикрга қандай келганлигини билиш муҳим. Фрейднинг кўплаб постулатлари аҳолининг ҳақиқат меъёрларидан узоқлашган ва образли қилиб айтганда, «тилла бузоқ» ортидан югурганлар қисми психологияси моҳиятини акс эттиради. Фрейд аномал, ҳаётда адашиб қолган, сохта идеалларга эргашадиган кимсалар психологиясини аниқ тавсифлаган. Худди шундай вазият бошқа кўплаб таълимотларда ҳам кузатилади.
Шу сабабга кўра бундай назариялар академик психология доирасида қолавериши, лекин асло оммавий тоифага ўтмаслиги лозим. Айнан шу сабабли бундай ҳар хил муносабат шаклланган. Тайёрланмаган одамлар алоҳида фикрларни юлқиб олади ва улар ёрдамида қандадир узоққа борадиган хулосалар чиқаришга уринади.
Биз, мусулмонлар, ушбу фанга катта эътибор қаратишимиз, уни ўрганишимиз ва одамлар манфаатларига йўналтиришимиз лозим. Табиийки, уни ўрганиш биладиган одамлар раҳбарлиги остида амалга оширилиши зарур. Психологияни ўрганиш шу билан ҳам мураккаблашадики, ушбу фанда ҳамма нарса тахминий, эҳтимолий бўлиб, аниқ талқинлар умуман йўқ.
Афсуски, ҳозирги кунда психологик билимларнинг тарқалиши туфайли ўзларини психологлар сифатида тақдим этадиган одамлар бор, гарчи улар аслида бундай бўлмасада. Бу одамлар фақат психология билан ниқобланган ҳолда шубҳали билимларини сотишга ҳаракат қилишади, холос. Амалда, бу одамлар кўпинча қандайдир сеҳр-жоду билан шуғулланадилар, уни урф бўлган "парапсихология" сўзи билан атайдилар. Парапсихологиянинг ўзига келсак, бу илм-фаннинг кам ўрганилган соҳаси бўлиб, бу ҳақида спекуляция қилиш ва уни бошқа нарса ўрнида кўрсатишга имкон беради.
Хулоса тариқасида шуни айтишни истардикки, бу фанни қанчалик кам ўрганадиган бўлсак, уни бизга қарши шунчалик муваффақиятли қўллашади. Биз инсон хулқ-атворининг асосий қонуниятларини билишимиз, дунёқарашни шакллантириш механизмларини ўрганишимиз ва инсон манфаатлари йўлида қўллашимиз зарур.
Абу Муслим таржимаси